1. Ахборот бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, ма’лумот. Давлатлар ўртасидаги музокаралар на-тижасида тузилган битим ёки шартнома тўғрисида ҳукуматнинг расмий хабари



Download 15,82 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi15,82 Kb.
#158170
TuriДиплом
Bog'liq
Мустакил иш7

Мустакил иш



1. Ахборот – бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, ма’лумот. Давлатлар ўртасидаги музокаралар на-тижасида тузилган битим ёки шартнома тўғрисида ҳукуматнинг расмий хабари. Халқаро ҳуқуқда икки ва ундан ортиқ давлатлар ўртасида олиб бориладиган дипломатик музокаралар натижасида ту-зилган битимлар, шартномалар ёки қабул қилинган бошқа қарорлар ҳақидаги хабар икки ёки ундан ортиқ давлатлар томонидан расмий э’лон қилинади. Икки давлат ўртасида олиб борилган музоқаралар ҳақидаги А. одатда қўшма А. деб атала-ди; 2) ба’зи вақтли нашрларнинг номи (мас, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ахбороти, Ўзбекистон Республикаси тест марказининг ахборо-ти ва бошқалар).
2. Иккиламчи ахборот (маълумот) – Иккиламчи манбалар сифатида ахборотни етказиб берувчилар майдонга чиқади. Бу ҳолатда ахборот ўзгариши, таҳлил қилиниши ёки умумлаштирилиши мумкин (масалан, илмий китоблар, журналлар, танқидий таҳлил ёки маълумотлар талқини). Фойдаланишга тавсия этиладиган бирламчи манбалар иккиламчи манбаларга нисбатан ҳар доим ҳам ўзида нуфузли ёки холис ахборотни мужассам этмайди. Ахборотни субъектив баҳолаш ҳолатларини текширилган иккиламчи манбалардан фойдаланиб 16 бартараф этиш мумкин. Иккиламчи манба муайян соҳа ёки муайян вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин.
3. Маълумот ахбороти – Медиа манбаларидан ва бошқа етказиб берувчилардан олинган ахборотдан мос равишда фойдаланиш журналистнинг касб нуқтаи назаридан ахборот эҳтиёжларини таҳлил қилиши, шунингдек, ахборотни излаши ва уни баҳолашига боғлиқ. «Ахборот» атамаси кўплаб тавсифга эга. У маълумотлар, тадқиқот жараёнида олинган билимлар, тажриба ёки таҳсил олиш, шунингдек, сигнал ёки белгиларни англатиши мумкин. Оддий қилиб айтганда, ахборот – бу тўпланган, қайта ишланган ва изоҳланган, фойдаланиш учун қулай бўлган кўринишда тақдим этиладиган маълумотлардир. Ахборотни яна бир бошқача тавсифи - «тушунишга осон шаклда берилган билимлар»дир. Лотин тилида “informatio” – тушунтириш, баён қилиш демакдир. Ўтмишда мазкур тушунча ортида одамлар томонидан бир бирига оғзаки, ёзма ва бошқа усулда бериладиган маълумотлар тушунилган. Кенг маънода ахборот таърифи кибернетика фанида келтирилган. Унинг асосчиси Норберт Винернинг ёзишича, “ахборот – бу биз унга ва унинг бизнинг ҳиссиётларимизга мослашувчи, ташқи дунёдан олинган мазмун тавсифидир” 4 . Бошқа томондан, “ахборот” истилоҳи шунингдек “ахборот бериш”, ахборотни узатиш ва унинг тарқатиш маъносида ҳам қўлланилади. Айрим тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ахборот деб олдиндан маълум бўлмаган бирор нарса ҳақидаги хабар ёки маълумотлар тушунилади5 . Нима бўлган тақдирда ҳам ахборот муҳим унсур бўлиб, усиз нафақат алоҳида инсонни, балки жамиятни ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Масала, унинг сифати, мазмуни, оҳанги ва йўналтирилганлигидадир. Шу боис ахборот чегараланган, қалбакилаштирилган, тезкор, долзарб ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
4. Бирламчи ахборот (маълумот) – Бирламчи манбалар – бу оригинал манбалар бўлиб, улар ахборотни изоҳламайди. Бу тадқиқот ҳисоботлари, прайс-варақлар, нутқ матнлари, электрон хабарлар, оригинал санъат асарлари, қўлёзмалар, фотосуратлар, кундаликлар, шахсий мактублар, оғзаки ҳикоя/интервью ёки дипломатик ҳужжатлар бўлиши мумкин. Аксарият ҳолатларда ва муайян вазиятларда имкон қадар бирламчи ахборот манбаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
5. Ахборот ресурси – ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълкмотлар банки, маълумотлар базаси
6. Ахборот тизими – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари
7. Ахборотлаштириш – юрдиик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий иқтисодий ва ипмий–техникавий жараёни
8. Веб-сайт – деб компутер тармоғидаги бир электрон манзилда жойлашган электрон ҳужжатлар мажмуига айтилади. Электрон манзил домен шаклида бўлади.
9. Илмий ахборот – бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, маълумот. Давлатлар ўртасидаги музокаралар натижасида тузилган битим ёки шартнома тўғрисида ҳукуматнинг расмий хабари.
10.Электрон ҳукумат – Барча ҳам „ички“, ҳам „ташқи“ алоқалар ва жараёнлар мажмуаси бўлиб, тегишли ахборот-коммуникация технологиялари билан қувватланиб ва таʼминланиб турадиган ҳукумат. Коммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет) орқали ахборотга ишлов бериш, уни узатиш ва тарқатишни электрон воситалари асосида давлат бошқарувини ташкил қилишни, давлат ҳокимияти органларини барча бўғинлари томонидан фуқароларнинг барча тоифаларига электрон воситалар билан хизматлар коʻрсатиш, ўша воситалар ёрдамида фуқароларга давлат органларининг фаолияти ҳақида ахборот бериш
Download 15,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish