Фреймлар орасидаги ўзаро таъсир
bet 9/20 Sana 21.02.2022 Hajmi 1,01 Mb. #47298
Bog'liq
2 5265259756024497906
Фреймлар орасидаги ўзаро таъсир
Фреймлар билан ишлаётганда фойдаланувчи учун қўлай бўлган ҳужжат юклаш схемасини яратиш мумкин. Фреймлар орасидаги ўзаро алоқа ҳужжатларни бошқа фреймдаги буйруқлар ёрдамида айнан танланган фреймга юклаш имконини беришидадир. Бу мақсадда тэгининг TARGET атрибутидан фойдаланилади. TARGET атрибути ушбу ссылка кўрсатаётган ҳужжат юкланувчи фрейм ёки браузер ойнаси номини белгилайди. Ўзгартирилмаган ҳолда ушбу параметр йўқ бўлганда ҳужжат жорий фрейм ёки ойнада юкланади. Фрейм номи сифатида мавжуд дарча ёки фрейм номи берилиши ёки бўлмаса янги ойна очиш учун янги ном берилиши мумкин. 4 та захирадаги номлар бор. Улар:
_blank, _self, _top, _parent. Булардан ташқари “_” белгиси билан бошланувчи хар қандай номдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.
TARGET=“_blank” – ҳужжатнинг янги ойнага юкланишини таъминлайди. Бу ойна номга эга бўлмаслиги туфайли унга бошқа ҳужжатни юклашнинг иложи бўлмайди.
TARGET=“_self” дан фойдаланилганда ҳужжат жорий фреймга юкланади.
TARGET=“_top” ҳужжатнинг бутун дарчага юкланишига сабаб бўлади.
TARGET=“_parent” ҳужжатнинг жорий фреймнинг фрейм-ота-онаси томонидан эгалланган сохасига юкланишига олиб келади.
Таркиби “A” фреймига юкланган frame_a.html файлининг биттагина test.html файлига TARGET параметрининг турли қийматларига эга 6 та ссылкаси мавжуд.
ТОПШИРИҚЛАР
1. Қуйидаги кўринишдаги web-саҳифани ташкил этинг
2. Қуйидаги кўринишдаги web-саҳифани ташкил этинг
3. Қуйидагича менюга эга бўлган web-саҳифани ташкил этинг
4. Қуйидаги кўринишдаги формани ташкил этинг
Амалий иш - 3
Мавзу: JavaScript. Клиент томонида дастурлаш. JavaScript ни HTML-ҳужжатларга жойлаштириш. JavaScript да маълумотлар типлари , ўзгарувчилар, ифодалар ва арифметик ифодалардан фойдаланиш.
Ишнинг мақсади : JavaScript ни ўрганиш, клиент томонидаги дастурлар яратиш , JavaScript ни HTML-хужжатга жойлаштириш , JavaScript да маълумотлар типларидан фойдаланиш , ўзгарувчилар, амаллар ва арифметик операторлар билан ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: