1. Давлат Бюджети даромадлари тушунчаси ва таркиби



Download 41,16 Kb.
bet1/3
Sana14.10.2022
Hajmi41,16 Kb.
#853070
  1   2   3
Bog'liq
5 Мавзу Бюджет даромадлари


5-мавзу
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ДАРОМАДЛАРИ
Режа:
1. Давлат Бюджети даромадлари тушунчаси ва таркиби
2. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг ривожланиш босқичлари
3. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари
1. Давлат Бюджети даромадлари тушунчаси ва таркиби
• Бюджет даромадлари – бу давлатнинг Бюджет тизими Бюджетларига қонунчиликда белгиланган беғараз ва қайтариб бермаслик тартибида келиб тушадиган пул маблағлари. Бюджет даромадлари солиқ ва солиқсиз даромадлардан иборат, ҳамда унга беғараз пул ўтказмалари ҳам киради.
• Солиқ – бу Бюджетга мажбурий бадал (давлат / маҳаллий) бўлиб, қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ тўловчилар юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Солиқлар, моддий мазмунига кўра, миллий даромаднинг хўжалик субъектлари ва аҳолидан умумдавлат эҳтиёжлари учун ундирилган қисмидир.

• Солиқли даромаларнинг асосий манбаси бўлиб янгидан яратилган қиймат ва уни бирламчи тақсимлаш, ҳамда жамғариш натижасида олинган даромадлар (фойда, иш ҳақи, қўшилган қиймат, ссуда фоизи, рента, дивидендлар ва бошқ.).


• Солиқларнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлиб, уларга мажбурийлик, хазинага тушишлик, қатъийлик ва доимийлик, аниқ солиқ тўловчи учун эквивалентсизлик белгилари мавжуддир.
• Солиқ ва йиғимлар мажбурий бўлиб, бунда давлат солиқ тўловчининг даромадларининг бир қисмини мажбурий бадал сифатида Бюджетга олиб қўяди. Бу мажбурийлик Олий Мажлис томонидан қабул қилинган Солик кодексининг тамойиллари асосида амалга оширилади. Солиқларнинг мажбурийлик белгиси ҳуқуқий томондан давлат учун кафолатланга.
• Солиқлар албатта давлат Бюджетига ва бошқа давлат пул фондаларига келиб тушади.

• Тўланган солиқлар мамлакат миқёсида ҳаммага бир хил миқдорларда қайтиб келади. Бироқ, давлат ундирган солиқ суммаси тўловчининг шахсан ўзига тўлиқ қайтиб келмайди, яъни у эквивалентсиз пул тўловидир. Масалан, солиқ тўловчи жорий йил давлатнинг соғлиқни сақлаш хизматларидан ҳеч фойдаланилмаган бўлиши мумкин. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма солиқ тўловчиларнинг тўлаган солиқ ва йиғимлари давлатнинг уларга кўрсатган турли хизматлари (мудофаа, хавфсизликни таъминлаш, тартиб-интизом ва б.) орқали ўзларига қайтиб келади. Демак, солиқ тўловчилар нуқтаи назаридан олганда солиқлар бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг кўрсатган ижтимоий хизматлари учун тўланадиган ҳақдир.


Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети даромадларини шакллантиришда ҳуқуқий асосини қуйидаги ҳужжатлар ташкил этади:
• Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
• Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
• Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
• Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
• Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
• Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
• бошқа қонун ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ давлат Бюджети даромадларига қуйидагилар киради:
• солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
• давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;
• мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
• юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
• резидент-юридик шахсларга берилган Бюджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар;
• қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.
Шунингдек ушбу қонунда Республика Бюджети ва маҳаллий Бюджетлар даромадлари белгилаб берилаган.
Республика Бюджетининг даромадлари:
• умумдавлат солиқлари (юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи; ягона солиқ тўлови; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; қўшилган қиймат солиғи; аксиз солиғи; ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ)
• божхона божлари;
• қўшимча фойда солиғи;
• бошқа даромадлар (давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари, компенсация тўловлари жарима санксиялари ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар)
Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети ва маҳаллий Бюджетлар даромадлари:
• белгиланган нормативларга мувофиқ умумдавлат солиқлари (юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи; ягона солиқ тўлови; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ; қўшилган қиймат солиғи; аксиз солиғи; ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ)
• маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (мол-мулк солиғи; ер солиғи; ягона ер солиғи; айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғим)
• юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
• бозорлардан тушадиган даромадлар;
• бошқа даромадлар (субвенсиялар, ўтказиб бериладиган даромадлар, дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар)
Бюджетнинг солиқсиз даромадлари асосан давлатнинг иқтисодий фаолияти ва Бюджет тизимининг турли даражаларида олинган даромадларни қайта тақсимланиши натижасида пайдо бўлади. Кўпгина солиқсиз даромадлар фискал-доимий характерга эга эмас ва уларнинг қатъий белгиланган ставкаси йўқ.
Бюджетнинг солиқсиз даромадлари қуйидаги белгилари бўйича таснифланади:
• ҳудудий белги, Бюджетнинг белгиланган даражасига ўтказиш;
• жалб қилиш ва шакллантириш (мажбурий ва ихтиёрий);
• солиқсиз тушумларни шакллантирувчи, тўловларни ундириш учун асос яратиш (давлат мулкини сотишдан келиб чиққан даромад).

• Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар Бюджетини даромадларида солиқлар устувор ўринга эгадир. Ҳозирги дунёда солиқлар Бюджет тушумларининг 80-90%ни ташкил этади, Ўзбекистонда ҳам шундай.


• Ўзбекистонда солиқ деганда, Солиқ Кодексига биноан, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, Бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади.
• Бошқа мажбурий тўловлар деганда - давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки литсензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари қуйидагилардир:
• солиқ солиш обЪекти;
• солиқ солинадиган база;
• ставка;
• ҳисоблаб чиқариш тартиби;
• солиқ даври;
• солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби;
• тўлаш тартиби.

• Ҳар бир солиқ ёки бошқа мажбурий тўловга татбиқан солиқ тўловчилар ва солиқларнинг элементлари белгиланади.


• Солиқ солиш обЪекти солиқ тўловчида солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов ҳисоблаб чиқарилиши ва (ёки) тўланиши юзасидан мажбурият келтириб чиқарувчи мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижасидир.
• Солиқ солинадиган база солиқ солиш обЪектининг солиқ ёки бошқа мажбурий тўловнинг ставкаси татбиқан белгиланган кўрсаткичлардаги қиймат, миқдор, физик ва бошқа тавсифларини ифодалайди.
• Ставка солиқ солинадиган базанинг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорни ифодалайди.
• Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари, агар Солиқ Кодексида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади
Солиқ ставкалари турлари:
• Пропорционал ставкалар – солиқ солинадиган база қандай бўлишидан қатъий назар, бир хил улушда тўланадиган солиқ ставка (ҚҚС, аксиз, фойда солиғи).
• Прогрессив ставкалар – солиқ базасининг ортиши билан солиқ ставкаси ҳам ортади (жисмоний шахслар даромад солиғи).
• Регрессив ставкалар – солиқ базасининг ортиши билан солиқ ставкаси камаяди (экспортерларнинг даромадларидан ундириладиган солиқ экпортнинг умумий сотилган маҳсулотга нисбатанортиши даромад солиғи ставкасини камайишига оли келади)
солиқ даври
• Солиқ ва бошқа мажбурий тўловни ҳисоблаб чиқариш тартиби солиқ даври учун солиқ солинадиган базадан, ставкадан, шунингдек имтиёзлар мавжуд бўлса, шу имтиёзлардан келиб чиқиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўлов суммасини ҳисоблаш қоидаларини белгилайди.
• Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
• Солиқ даври у тугаганидан кейин солиқ солинадиган база аниқланадиган ҳамда солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси ҳисоблаб чиқариладиган даврдир.
• Солиқ даври бир неча ҳисобот даврига бўлиниши мумкин бўлиб, уларнинг якунлари бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланиши лозим бўлган суммаларини тўлаш мажбурияти юзага келади.

• Қонунчиликда назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар деб эътироф этилади.


• Иқтисодий адабиётларда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқлар тизими деб тушунча берилади.
• Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети даромадлари икки қисмдан иборат: давлат мақсадли жамғармалари ҳисобга олинмаган даромадлар ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари.
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
• юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (умумдавлат солиғи);
• жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (умумдавлат солиғи);
• қўшилган қиймат солиғи (умумдавлат солиғи);
• аксиз солиғи (умумдавлат солиғи);
• эр қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар (умумдавлат солиғи);
• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (умумдавлат солиғи);
• мол-мулк солиғи (маҳаллий солиқ);
• эр солиғи (маҳаллий солиқ);
• ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (маҳаллий солиқ);
• жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ (маҳаллий солиқ).
• ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар (ягона ижтимоий тўлов; фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари; Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар);
• Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар (Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар; Республика йўл жамғармасига йиғимлар);
• давлат божи;
• божхона тўловлари;
• айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

• Шу билан биргаликда давлат Бюджетида бошқа солиқсиз даромадлар жамланади. Кўпгина солиқсиз даромадлар фискал-доимий характерга эга эмас ва уларнинг қатъий белгиланган ставкаси йўқ. Солиқсиз даромадлар, бошқа даромадлардан фарқли равишда қатъий режалаштирилиши керак эмас, аммо амалиётда улар ўтган йилги даражада режалаштирилади.


• Солиқсиз даромадлар, солиқли даромадлар каби, юридик ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ҳокимият органлари томонидан белгиланади. Солиқсиз даромадлар мажбурий ва ихтиёрий тўловлар шаклида бўлиши мумкин.
• Солиқсиз даромадаларнинг рўйхати барча даражадаги Бюджетлар бўйича бир хил бўлиб, у Бюджет таснифи билан белгиланади.
Солиқсиз даромадларга қуйидагилар киради
давлат ва мунитсипал, ёки хўжалик фаолиятидаги мулкдан келиб тушадиган даромадлар,
• Давлат ва мунитсипал мулкни сотишдан келиб тушадиган даромадлар,
• давлат заҳираларини сотишдан келиб чиқадиган даромад;
• эр ва номоддий активларни сотишдан келиб чиқадиган даромад;
• нодавлат манбаларидан келиб тушадиган капитал трансфертлари;
жарима санксиялари, зарарни ўрнини тўлдириш,
• ташқи иқтисодий фаолиятдан келиб чиқадиган даромадлар,
• бошқа солиқсиз даромадлар.
1. давлат ва мунитсипал, ёки хўжалик фаолиятидаги мулкдан келиб тушадиган даромадлар:
• давлат ва мунитсипал мулкдан фойдаланиш натижасида пайдо бўлган даромад;
• давлатга тегишли бўлган аксиялар бўйича дивидендлар;
• давлат ва мунитсипал мулкни ижарага беришдан, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва ноқишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан олинадиган ижара тўловларидан келиб чиқадиган даромадлар
• Бюджетнинг вақтинча бўш маблағларини банклар ва кредит ташкилотларида жойлаштириш эвазига олинган фоизлар;
• хизмат кўрсатиш ва давлат харажатларини компенсация қилишдан келиб чиқадиган даромадлар;
• давлат ва мунитсипал ташкилотлардан тўловлар;
• давлат ва мунитсипал, ёки хўжалик фаолиятидаги мулкдан келиб тушадиган бошқа тушумлар;
2. Давлат ва муниципал мулкни сотишдан келиб тушадиган даромадлар:
• давлат мулки ҳисобланган ташкилотларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш натижасида келиб тушадиган тушум;
• корхона ва ташкилотларнинг давлатга тегишли аксияларини сотишдан келиб чиқадиган тушум;
• квартираларни сотишдан тушган даромад;
• давлат ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш, транспорт воситалари ва бошқа ускуналарни сотишдан тушган даромадлар;
• давлат ва мунитсипал мулкка ўтган, мусодара қилинган эгасиз мулкни сотишдан келиб чиқадиган даромадлар;
6. жарима санксиялари, зарарни ўрнини тўлдириш:
• стандартлардан ва техник талаблардан четлашган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган суммалар;
• нархларни қўллаш тартибини бузганлик учун санксиялар;
• жиноят содир қилишда ва моддий бойликларни етишмовчилигида айбдор бўлган шахслардан ундириладиган сумма;
7. ташқи иқтисодий фаолиятдан келиб чиқадиган даромадлар:
• давлат кредитлари бўйича фоизлар;
• давлат заҳираларини сотишдан келиб чиқадиган даромад;
• марказлаштирилган экспортдан келиб тушадиган сумма;
• ташқи иқтисодий фаолиятдан келиб тушадиган бошқа тушумлар;

• Ўзбекистонда корхоналарнинг алоҳида категориялари учун солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланиб, улар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутади.
• Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби - солиқ солишнинг айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек улар юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби.
Алоҳида солиқ тартиби қуйидаги тоифадаги корхоналарга нисбатан қўлланилади:
• Микрокорхоналар ва кичик корхоналар (шу жумладан савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналари) учун ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Аксиз ости товарлари ва қазилма бойликларни қазиб олиш билан шуғулланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар белгиланган тартибда, мос равишда аксиз ва ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловларни тўлаганлари тақдирда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтишлари мумкин.
• Микрофирма ва кичик корхоналар, шуннингдек якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланган фаолиятларнинг айрим турларини амалга оширганлари тақдирда солиқнинг қатъий белгиланаган солиқни тўлайдилар.
• Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарган тақдирларида аксиз солиғини тўласалар, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқла ҳамда йиғимлар ўрнига яқгона ер солиғини тўлайдилар.
• Лотерея, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ялпи тушумдан ягона солиқ тўловини тўлайдилар.

• Иқтисодий моҳияти жиҳатидан солиқларни тўғри (бевосита) ва эгри (билвосита) солиқларга ажратиш мумкин.


• Тўғри солиқларни тўғридан-тўғри солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқни ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади.
• Эгри солиқларни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилар ҳисобланади. Лекин, солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам Бюджетга тўловчилари товар (иш, хизмат)ни истеъмол қилувчилардир, яъни эгри солиқларнинг барчаси бевосита истеъмолчилар зиммасига тушади.



Download 41,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish