1. Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида билим, фаолият ва ижтимоий



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/48
Sana10.08.2022
Hajmi1,36 Mb.
#846811
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
592591-9

8
.
Плагиат (кўчирмачилик) олим шаънига иснод сифатида. Халқаро илмий 
базаларда маколаларни жойлаштиришнинг зарурати ва уларнинг аҳамияти. 
Кутубхоналарда ишлаш амалиёти: алфавит, системали ва электрон каталоглар. 
Муаллифлик ҳуқуқи бузилган тақдирда у суд орқали ҳимоя қилинади. Муаллифлик 
ҳуқуқи бузилишининг кенг тарқалган турларига плагиат (кўчирмачилик, маданий 
ўғирлик), асардан муаллиф рухсатисиз тижорат мақсадларида фойдаланиш 
(маданийқароқчилик) киради. Бундай ҳолларда ҳуқуқбузар муаллиф ҳуқукларини 
тиклаши, унга етказилган зарарларни тўлаши лозим.
Плагиат нафақат санъатда, балки адабиётда, фан ва таълимда ҳам кўп учрамоқда, 
дейилади «Ҳуррият» газетасининг 15-сонидаги «Плагиат, кўчирмачилик ва оқибат» 
мақоласида.
«Баъзан ҳатто кўп йиллик тажрибага эга тадқиқотчилар ҳам монографияларда аввал 
ўзга илмий ишидан бир иқтибосни «қоида» га амал қилиб оладилар, кейин беш-ўн 
саҳифагача тап тортмай кўчирадилар. Гўё «тирноқ» ичидагиси китоб муаллифиники-
ю, қолганлари эса кўчирган жаноб қаламига мансубдай. Ҳеч бўлмаса, ора-сирада 
манбаа кўрсатилса ҳам майли эди. Плагиат замирида нима бор? Азалдан ўзи лойиқ 
бўлмаган обрўга эришиш учун ёки машҳурлик касалига (мания величия) йўлиққанлар 
кўчирмакашлик қилади. Гоҳида эса иложсизликдан бунга қўл уради. Биринчи ҳолат 
ҳақида кўп айтилган. Иккинчи ҳолат, айниқса, олий таълим тизимида битирув 
малакавий иш ёзиш (БМИ) ва ҳимоя қилишда бор бўй-басти билан намоён бўлади. 
Талаба 70-90 бетлик ишни тайёрлаши керак. Ўзи бир саҳифа у ёқда турсин, бир 
жумлани ҳам мустақил равишда тузолмайди. Унга умрида ҳали бирор варақ илмий 
мақола ёзмаган киши илмий раҳбарлик қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Нима 
қилсин? Талабанинг иложи йўқ: у ё ишни бирор жойда кўчириб олади, ё кўчириб 
беришади. Ё тайёрини сотиб ола қолади. Бу жараённи кўпчилик билади. Лекин 
ҳалигача бирор мутахассис ёки мутасадди бу борада оғиз очганини кўрмадим. Ким 
ҳам ўзи ўтирган шохни арраларди?
Ҳамма битирув малакавий иш ёзиши шартми? Бу вазифани фақат ўзи хоҳиш 
билдирган иқтидорли талабаларга юклаб, ўқув режасида БМИга ажратилган 
юкламанинг қолган қисмини (соатларни) мутахассислик бўйича назарий ва амалий 
дарслар учун тақсимлаб чиқиш ва соҳа бўйича давлат имтиҳонларини оғзаки 
топширишни қайта жорий этиш балки самаралироқ бўлар?
Плагиатликнинг бадиий адабиётга ҳам ёт эмаслигини мақола муаллифи турк адиби 
Азиз Несин воқеаси билан исботлайди.
«Машҳур турк адиби Азиз несин «Романимни қандай чиқардим?» ҳажвий ҳикоясида 
плагиатнинг антиқа тури ҳақида ёзади: ҳикоя қаҳрамони асарини қайси таҳририятга 
олиб бормасин, бир хил жавоб олади: «Оригинал асарларни халқимиз унча 
ёқтирмайди!» «Биз фақат таржима романларнигина чоп этамиз» . Охири у ўз 
романига «америкалик муаллиф» ни ўйлаб топиб, ундаги барча туркча номларни 


америкачаси билан алмаштириб чиқади. Диққат билан Америка харитасини ўрганади, 
китобдаги барча жуғрофий номларни ҳам америкача жой номларига ўзгартиради.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликда тўғридан-тўғри, бевосита «плагиат» атамаси 
қўлланилмаса-да, муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши учун аниқ жавобгарлик 
чоралари назарда тутилган. Хусусан, Жиноят кодексининг 149-моддасига кўра, 
тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, 
ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги 
маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар 
муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш 
бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача 
қамоқ билан жазоланади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси 
Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги қарори билан тасдиқланган «Фан доктори илмий 
даражасини бериш тартиби тўғрисида» ги Низомнинг 15-бандига кўра, «Талабгор ўз 
диссертациясида фойдаланган материаллар манбаини, уларнинг муаллифи ва номини 
тўлиқ кўрсатиши лозим. Талабгор диссертацияда илмий иш ёзишда иштирок этган 
ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдаланган тақдирда, буни 
диссертация ва диссертация авторефератида қайд этиши шарт» .

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish