1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар



Download 1,28 Mb.
bet15/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Катталиклар бирликларининг тизими қандай ҳосил қилинади?
2. Катталиклар бирликлари тизимининг асосий бирлиги қандай ҳосил қилинади?
3. Катталиклар бирликлари тизимининг хосилавий бир­лиги қандай ҳосил қилинади?
4. Халқаро бирликлар тизими SI қачон ва қандай тадбирда қабул қилган?
5. Қайси бирликлар Халқаро бирликлар тизими SIнинг асосий бирликлари ҳисобланади?
6. Қайси бирликлар Халқаро бирликлар тизими SIнинг ҳосилавий бирликлари ҳисобланади?
7. SIнинг ўнли каррали ва улушли бирликларининг номлари қандай?
8. Бирликнинг номига ёхуд белгисига икки ёки ундан кўпрок, олд қўшимчаларни кетмакет қўшишга йўл қўйиладими?
9. Катталиклар қийматини ёзиш учун бирликларни қандай белгилар билан белгилаш керак?
10. Бирликларнинг ҳарфли белгилари бўйича қандай қоидалар белгиланган?
11. Бирликларнинг сонли белгилари бўйича қандай қоидаларбелгиланган?
12. Кўпайтмага кирувчи бирликларнинг ҳарфли белгилари бўйича қандай қоидалар белгиланган?


НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ЭКСПЕРТИЗАСИ
РЕЖА:
1. Норматив ҳужжатлар экспертизаси;
2. Меъёрий ҳужжатлар илмий-техникавий даражасини баҳолаш;
1. Норматив ҳужжатлар экспертизаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низом»да стан­дартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратининг асосий вазифаларидан бири «стандартлар ва ўлчаш воситаларининг илмий-техникавий даражасини таҳлил қилиш» эканлиги белгиланган.


Ишлаб чиқиладиган ва сотиладиган маҳсулотлар, кўрсатиладиган хизматлар ва жараёнларга тегишли, давлат рўйхатидан ўтказиладиган МҲлар ва уларнинг лойиҳалари, МҲларга ўзгартиришлар ва уларнинг лойиҳалари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши керак.
Экспертиза — фан, техника, маданият ва бошқа соҳаларда махсус билимларга эга бўлган мутахассислар томонидан маълум бир масалаларни ҳал этиш мақсадида ўрганишлар ўтказишдир.
МҲлар экспертизаси МҲни амалдаги ҳуқуқий ва тармоқлараро стандартлаштириш тизимларининг норматив ҳужжатларига талабларига мослигини текширишдир.
МҲларнинг экспертизасини ўтказиш зарурлиги, тартиби талаблар ва экспертиза ўтказадиган ваколатли идоралар тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларда белгиланган.
МҲлар ишлаб чиқилиб давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар бир неча маротаба экспертизадан ўтказилади. Масалан, МҲга манфаатдор идоралар томонидан лойиҳа кўринишида, стандартлаштириш бўйича ТКлар ва таянч ташкилотлар томонидан лойиҳа кўринишида, ваколатли давлат бошқарув идоралари томонидан тасдиқланиб, давлат рўйхатига олиниш пайтида ва шу каби ҳолларда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчаш восита­лари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низом»да «стан­дартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати идо­ралари стандартларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатига олишда экспертизадан ўтказадилар» деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил 11 ноябрда 1422-сон билан давлат рўйхатидан «Стандартлаштириш бўйича МҲлар тоифаларини тайёрлаш ва «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом»да стандартлаштириш бўйича МҲларни экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланган.
МҲлар (уларга ўзгартиришлар) тасдиқланган кундан 30 кунгача бўлган муддатда ваколатли идораларга экспертизадан ўтказишга берилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил 11 ноябрда 1422-сонли Низомда экспертиза ўтказишнинг кўринишлари белгиланган:
- нормалаш текшируви;
- илмий-техник даражани баҳолаш;
- мажбурий талабларга мувофиқлик;
- очиқ нашрга мумкинлигини текшириш;
- техникавий экспертиза;
- метрологик экспертиза;
- терминологик экспертиза;
- нашрий муҳаррирлик.
Нормалаш текширувида қуйидагиларга эътибор берилади:
- ҳаволаларнинг тўғри ва ҳаққоний қилинганлиги;
- зарур ахборот белгилари (кадар, қисқартмалар, символлар ва ҳ.к.) бўйича ёзувларни тўғрилиги;
- керакли имзоларни мавжуддиги;
- ҳужжатни тузилиши ва расмийлаштирилишининг тўғрилиги.
МҲнинг илмий-техник даражани баҳолаш учун O’z DSt 2.116:1996 га мувофиқ тузилган техник даража ва сифат харитаси ёрдамида маҳсулот сифатини таққослаб баҳоланади. Стандартлаштириш бўйича МҲларни илмий-техник даражасини баҳолаш услуби раҳбарий ҳужжат O’z RH 51-077- 1998 да берилган.
МҲга киритилган мажбурий талаблар амалдаги қонунчилик талаблари, Ўзбекистонда қабул қилинган халқаро келишувлар, давлатлараро ва давлат стандартлари мажбу­рий талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади.
Техник экспертизада қуйидаги ҳолатлар кўриб чиқилади:
- МҲнинг номини мазмунига тўғри танланганлиги, стан­дартлаштириш объектининг МҲ даражасига мувофиқлиги;
- МҲнинг мазмуни ва баён этилиши тўғрилиги;
- МҲнинг кўрсатгичлари давлатлараро ва давлат стан­дартлари кўрсатгичларидан паст эмаслиги;
- МҲни амалдаги бошқа ҳужжатлар билан бир хил бўлмаслиги.
- Метрологик экспертизада МҲнинг метрологик соҳага тегишли амалдаги қонунчилик ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш Давлат тизими талабларига мослиги текширилади.
Терминологик экспертиза жараёнида Ўзбекистонда амалда бўлган халқаро ва давлатлараро келишувлар, турли даражадаги стандартларда қабул қилинган атама ва таърифларга МҲда қабул қилинган атамаларнинг мослиги таҳлил қилинади.
Нашрий муҳаррирлик умумий талаблар асосида бадиий ва техникавий муҳаррирлик ҳисобланади.
Экспертлик хулосасига кўра, МҲ кейинги босқичга чиқарилиши, давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки қўшимча ишлашга қайтарилиши мумкин.
Экспертиза якуни билан барча тоифадаги МҲлар «Ўзстандарт» Агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Асос бўлувчи ҳужжат O’z DSt 1.21:2015 да стандартлаштириш бўйича МҲларни экспертиза қилиш тартиби келтирилган.
Ўзбекистон сертификатлаштириш Миллий тизими доирасида ҳужжатларни экспертиза қилиш тартиби O’z RH 51- 024-2004 да берилган.
Ўзбекистон ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими доирасида меъёрий ва техникавий ҳужжатларни мет­рологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби O’z RH 51-106:2001да берилган.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish