1. Iqtisodiyotni rivojlantirishda xorijiy investitsiyalarning o’rni


Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси



Download 1,54 Mb.
bet6/9
Sana02.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#525248
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
Аҳолининг кенг қатлами, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари билан ўтказилган амалий суҳбат ва муҳокамалар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, тавсиялари ва шарҳларини ўрганиш, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш натижаси ўлароқ, 2017 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясидан кўзланган асосий мақсад – ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат эди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида давлат ва жамиятда содир бўлган кучли модернизация жараёни барча соҳада жадал суръатларда юксалишни юзага келтирди. Бу дунё ҳамжамиятининг ҳам юксак эътирофига сазовор бўлди.
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича Давлат дастурлари қабул қилинган ҳолда амалга оширилиб келинди.
Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш ҳақида сўз борганда, муҳим сиёсий жараён – Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга Мурожаатнома йўллаш институти жорий этилганини алоҳида қайд этиш лозим.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ислоҳ қилиниб, уларнинг фаолиятида самарадорликни ошириш, давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини жорий этиш, давлат органларида соҳага оид бўлмаган вазифаларни қисқартириш, улар фаолиятига рақамли технологияларни кенг татбиқ қилиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг янги, демократик шаклларини жорий этиш, қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик вакиллари ва экспертлар доирасида муҳокамалардан ўтказиш, шунингдек қонун лойиҳаларининг халқаро шартнома ва рейтингларга мослигини ўрганишга устувор аҳамият берилди.
Шунингдек, «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунга асосан, ўтган даврда депутатларнинг жойларда ўтказган ўрганишлари, сайлов округларида ўз сайловчилари билан учрашувлари давомида фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммолар юзасидан давлат органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан 2017–2021 йилларда жами 1 630 та депутат сўрови юборилди. Ундан ташқари, 2018–2021 йиллар давомида Қонунчилик палатаси мажлисларида Ҳукумат ваа хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қонунда белгиланган ваколатлари доирасида ҳамда ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан жами 76 маротаба ахбороти эшитилди.
Сўнгги йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш институтидан фойдаланиш натижадорлиги ҳам сезиларли равишда ошди. Бунда парламент назорати объектлари доираси кенгайтирилиб, хўжалик бошқаруви органлари фаолияти ҳам қамраб олинди. 1991–2016 йилларда Қонунчилик палатаси 6 та сўров, 2004–2016 йиллар мобайнида Олий Мажлис Сенати томонидан 7 та сўров юборилган. 2017–2021 йиллар давомида эса, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар, жойларда аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ҳамда ижтимоий тармоқларда кўтарилган масалалар юзасидан Олий Мажлис сенатида бу кўрсаткич 35 тани ташкил қилиб, сўровлар сони 5 баробарга, Қонунчилик палатаси сўровлари сони 56 тани ташкил қилиб, деярли 8 баробарга ортди.
Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда жойлардаги тизимли муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида қуйи палата мажлисларида ҳукумат аъзоларининг депутатлар саволларига жавобларини эшитиш – «ҳукумат соати» институти жорий қилинди. Хусусан, 2018–2021 йилларда 30 маротаба «ҳукумат соати» ўтказилиб, уларда ҳукуматнинг 41 нафар аъзоси депутатлар саволларига жавоб беришди. Энг муҳими, 2021 йилдан бошлаб ўтказилган «ҳукумат соати» тадбирлари Қонунчилик палатасининг «Youtube» ҳамда «Facebook»даги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри ёритиб борилди.
Шу ўринда, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганини таъкидлаб ўтиш жоиз. 2017–2021 йилларда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган 5 млн. 780 мингдан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди, шундан 3 млн. 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва қонуний ўрганиб чиқилиши натижасида уларни қаноатлантириш даражаси ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2017 йилда 47,5 фоиз, 2018 йилда – 53,9, 2019 йилда – 60,9, 2020 йилда 60,4 фоиз бўлса, 2021 йилда 86,7 фоизни ташкил этди.
Бугун, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда тадбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш йўналишидаги туб ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ўз аксини топмоқда.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish