1. kimyoning asosiy tushuncha va qonunlari 1


Қайси металл фақат электролиз усули билан олинади? A) мис B) темир C) алюминий D) хром E) волфрам 14



Download 1,96 Mb.
bet66/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,96 Mb.
#156180
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74
Bog'liq
boshlang'ich masalalar

13. Қайси металл фақат электролиз усули билан олинади?
A) мис B) темир C) алюминий D) хром E) волфрам
14. Натрий гидроксид суюқланмаси электролиз қилинганда, катодда ва анодда қандай моддалар ҳосил бўлади?
A) водород ва кислород B) натрий ва водород C) натрий ва сув D) натрий ва кислород E) сув ва кислород
15. Ош тузи эритмаси электролиз қилинганда, катод ва анодда қандай моддалар ажралиб чиқади?
A) натрий ва хлор B) натрий ва кислород C) натрий ва водород
D) водород ва хлор E) кислород ва хлор
16. Ош тузи эритмасидан қандай қилиб натрий металини олиш мумкин?
A) калий метали билан реакцияга кириштириб
B) қиздириб C) эритмани электролиз қилиб D) олиб бўлмайди
E) эритмани буғлатиб, сўнгра суюқланмани электролиз қилиб
17. Калий сульфат эритмаси электролиз қилинганда, катод ва анодда қандай моддалар ажралиб чиқади?
A) калий ва олтингугурт(IV)оксид B) калий ва кислород
C) водород ва кислород D) водород ва олтингугурт(IV)оксид E) кислород ва олтингугурт(IV)оксид
18. Мис(II)нитратнинг сувдаги эритмаси мис электродларга эга бўлган шароитда электролиз қилинганда, қандай жараёнлар содир бўлади?
A) катодда мис(II) ионлари қайтарилади, анодда гидроксид ионлари оксидланади
B) катодда мис(II) катиони қайтарилади, анодда анод метали оксидланади
C) катодда водород катиони қайтарилади, анодда гидроксид иони оксидланади
D) катодда водород катиони қайтарилади, анодда нитрат иони оксидланади
E) катодда мис ажралади, анодда кислород
19. Мис(II)нитрат эритмаси инерт электродлар иштирокида электролиз қилинганда, қандай моддалар ҳосил бўлади?
A) мис, кислород B) водород, кислород C) мис, азот оксиди
D) водород, азот оксиди E) мис, сув
20. Калий, рух, мис, темир ва олтин хлоридларининг сувли аралашмаси электролиз қилинганда катодда қайси металл биринчи қайтарилади?
A) калий B) рух C) мис D) темир E) олтин
21. Кумуш нитратнинг сувли эритмаси электролиз қилингандан кейин эритмага туширилган лакмус қоғози қандай рангга бўялади?
A) қизил B) кўк C) рангсиз D) бинафша E) ўзгармайди
22. Калий хлорид эритмаси электролиз қилинганда, катодда қайси модда ажралиб чиқади?
A) калий B) водород C) кислород D) сув E) хлор
23. Электрокимёвий эквивалент деб нимага айтилади?
1. электролит эритмасидан 1 А×с электр токи ўтказилганда, электродларда ажралиб чиқадиган модда миқдори унинг эквивалент массасига тенг;
2. электролит эритмасидан 1 F электр токи ўтганда, электродда ажралиб чиқадиган модда миқдори унинг эквивалент массасига тенг;
3. электролит эритмасидан 96500 Кл электр токи ўтганда, электродда ажралиб чиқадиган модда миқдори унинг эквивалент массасига тенг;
4. электролит эритмасидан 26,8 А×с электр токи ўтганда, электродда ажралиб чиқадиган модда миқдори унинг эквивалент массасига тенг;
A) 1,3,4 B) 1,2,3 C) 2,3,4 D) 4 E) 3,4
24. CuSO4 эритмаси мисдан ясалган анод иштирокида электролиз қилинганда, анодда қандай жараён рўй беради?
A) анод эрийди B) О2 ажралиб чиқади
C) Н2 ажралиб чиқади D) Cu метали ажралиб чиқади
E) анодда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди
25. Амалда бажариб бўлмайдиган жараёнларни кўрсатинг.
1.темир(III)сульфат эритмасининг электролизи; 2.магний хлорид суюқланмасининг электролизи; 3.магний карбонат суюқланмасининг электролизи; 4.сахарозанинг электролизи; 5.симоб(II)нитрат суюқланмасининг элетролизи;
A) 1,2,3 B) 1,4,5 C) 3,4,5 D) 1,2,5 E) 1,3,5
26. Электролиз жараёнида бир хил ўзгаришларда қатнашадиган моддалар қаторини кўрсатинг. 1.хром(III)нитрат; 2.калий гидроксид; 3.натрий бромид; 4.калий нитрат; 5.нитрат кислота; 6.хлорид кислота;
A) 1,2,3 B) 1,3,4 C) 2,3,6 D) 2,4,5 E) 1,5,6
27. Барий нитрат эритмаси электролиз қилинганда, қайси жараёнлар юз беради? 1.барий нитрат концентрацияси ортади; 2. барий нитрат концентрацияси камаяди; 3. барий нитрат концентрацияси ўзгармайди; 4. барий нитрат миқдори ортади; 5. барий нитрат миқдори камаяди; 6. барий нитрат миқдори ўзгармайди;
A) 2,5 B) 1,4 C) 2 D) 5 E) 1,6
28. Қайси моддаларнинг сувли эритмалари инерт электродлар билан электролиз қилинганда, бир хил моддалар ҳосил бўлади? 1.натрий гидроксид; 2.калий хлорид; 3.хлорид кислота; 4.сульфат кислота; 5.натрий нитрат;
A) 1,2,3 B) 2,3,5 C) 1,5 D) 1,4,5 E) 3,4
29. Қайси моддаларнинг сувли эритмаси электролиз қилиниши натижасида эритма концентрацияси ўзгаради?
1)NaOH; 2)Cr2(SO4)3; 3)KCl; 4)H2SO4; 5)NaNO3; 6)HBr;
A) 1.2.4.6 B) 1.4.5 C) 1.2.4 D) 2.4.6 E) 3.4.6
30. Аммоний гидроксид, бромид кислота ва калий гидроксидларнинг эквимолекуляр миқдордаги аралашмаси қиздирилди ва электролитик жараён охиригача етказилмасдан тўхтатилди. Электродларда ҳосил бўлган моддаларни ва қолган моддалардан тайёрланган эритма таркибига кирувчи ионларни кўрсатинг.
1.водород; 2.кислород; 3.бром; 4.калий иони; 5.бром иони; 6.гидроксид иони;
A) 1,2,3,4,5,6 B) 1,3,4,5 C) 2,3,4,5 D) 1,2,4,5,6 E) 1,3,4,5,6
31. Электрон зарядининг кулонлардаги ифодасини кўрсатинг.
A) 1 B) 1,6×10-19 C) 1,3×10-13 D) 1,1×10-20 E) 2,1×10-20
32. Кальций катиони зарядининг кулонлардаги ифодасини кўрсатинг.
A) 2 B) 2,6×10-13 C) 3,2×10-19 D) 2,2×10-20 E) 4,2×10-20
33. Алюминий катиони зарядининг кулонлардаги ифодасини кўрсатинг.
A) 3 B) 3,9×10-13 C) 4,8×10-19 D) 3,3×10-20 E) 6,3×10-20
34. Қайси моддаларнинг сувли эритмалари электролиз қилинганда, катодда фақат водород қайтарилади?
1)ZnCl2; 2)KBr; 3)Ca(NO3)2; 4)NaCl; 5)H2SO4; 6)KOH;
A) 1,3,5 B) 2,4,5 C) 1,2,3,4,5 D) 2,3,4,5,6 E) 1,2,3,4,5,6
35. Электролиз натижалари қандай омилларга боғлиқ? 1.температурага; 2.электролит концентрациясига; 3.электрод моддаси табиатига; 4.электролиз вақтига;
A) 2,4 B) 3,4 C) 1,3,4 D) 2,3,4 E) 1,2,3,4
36. Қайси моддаларнинг сувли эритмалари электролиз қилинганда, анодда гидроксид ионлари оксидланади? 1.калий хлорид; 2.калий сульфид; 3.калий бромид; 4.калий фторид; 5.натрий нитрат; 6.мис(II)сульфат;
A) 1,2,3 B) 4,5,6 C) 5,6 D) 1,3,4 E) 6
37. Сувли эритмада эквимоляр концентрациясида олинган қуйидаги ионлар аралашмасига эга бўлган эритма электролиз қилинганда, уларнинг қайтарилиш тартибини кўрсатинг.
1) Fe2+; 2) Al3+; 3) Cu2+; 4) Zn2+; 5) Pb2+;
A) 3.5.4.1.2 B) 2.4.1.5.3 C) 5.4.3.2.1 D) 3.5.1.4.2 E) 3.4.5.2.1
38. Никель(II)хлориднинг сувли эритмаси никелли анод билан электролиз қилинганда, қандай моддалар ҳосил бўлади?
1.водород; 2.кислород; 3.никель; 4.хлор;
A) 1,2 B) 2,3 C) 3,4 D) 1,4 E) фақат 3
39. Калий фториднинг сувли эритмасини электролиз қилиб, қандай моддалар олиш мумкин? 1.водород; 2.кислород; 3.калий; 4.фтор; 5.калий гидроксид;
A) 1,2 B) 3,4 C) 3,4,5 D) 1,4,5 E) 1,4
40. NaF ва KCl суюқланмалари аралашмаси электролиз қилинганда, маҳсулотлар қайси кетма – кетликда ҳосил бўлади?
1) K, F2 2) K, Cl2 3) Na, F2 4) Na, Cl2
A) 1.4 B) 2.3 C) 3.2 D) 4.2 E) 3.1
ҲИСОБЛАНАДИГАН МАСАЛАЛАР

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish