1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet6/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

Манбалар ва адабиётлар



  • Алимов И ва Б. Архившунослик. Тошкент, 1997.

  • Аскаров А. Ўзбекистон тарихи. Тошкент, 1994.

  • Исхоков М. Унутилган подшоликдан хатлар. Тошкент, 1992.

  • Оронюк Б., Алиев Б. Архивлар – ҳужжатлар калoасидир // Шарк юлдузи.

  • Набиев Р. Из истории Кокандского хаства. Тошкент, 1973.

  • Троицкая А. Л. Каталог архива кокандских ханов. Москва, 1968.

  • Иванов П. П. Архив хивинских ханов //Записи ИВ АН СССР. Т-7. Москва, 1939.

  • Мухсинова К. Опкт работк по упорядочению фонда «Кушбеги эмира Бухарского» // научно-методический бюллетенГ Аривного управления МВД УзССР. 1955. №3,

3-маъруза: Чор Россияси мустамлакачилиги даврида Туркистонда архив иши




Режа:

  1. Мустамлака Туркистон идоравий архивларининг вужудга келиш

  2. Чоризм хукмронлиги даврида Туркистондаги архивларнинг ахволи

Мустамлака Туркистонда идоравий архивларнинг вужудга келишиXIX асрнинг иккинчи ярмида чор Россияси Ўрта Осиёни босиб олди ва уни ўз мустамлакасига айлантирди. Ўлкада Россия бошкарув тизими жорий килинди. Янги босиб олинган худудларда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Туркистон ўлкаси кушинлари кўмондони ва генерал-губернатор этиб К. П. Кауфман тайинланди. Вилоятларни харбий губернаторлар бошкарарди. Уездларда эса уларга бўйсунган бошликлар тайинланарди. Махаллий бошкарув волостp бошкарувчиси, козилар, мингбошилар, оксоколлар кулида эди.



Муаммоли савол: Чор Россияси мустамлакачилиги даврида архив ишларида ыандай ўзгаришлар юз берди?

Ўлкада мустамлакачи маoмуриятнинг фаолияти натижасида доимий равишда кўплаб ҳужжатлар вужудга келган. Генерал-губернаторлик махкамасидан тортиб то кишлок бошкарув идораларига кадар ҳужжатлар тўпланиб борган, улар бевосита шу муассасанинг ўзида сакланган. Шундай килиб чор мустамлакачилиги даврида Туркистонда хар бир муассаса кошида архивлар вужудга келганилигини кузатамиз. Аммо бу идоравий архивларни ўзаро боГлаш ва ягона давлат архивлари тизимини барпо этиш эoтибордан четда колди.


Туркистонда вужудга кела бошлаган идоравий архивларнинг фаолияти суст ташкиллаштирилган эди. Кўп ташкилотларда архивларни саклаш учун махсус ажратилган хоналар йук эди. Шу сабабдан ҳужжатлар кўпинча зах казнокларда, ёГоч саройларда сакланган.
Бундан ташкари, ҳужжатли манбаларни саклаш ишига ташкилот рахбарларининг ўзлари хам жиддий зарар етказганлар. Улар коГозларни яккаш ўзлари кўриб чикиб, кераксиз деб хисоблаганларини йукотиб юборганлар. Ҳужжатли материалларни йук килиш турли чекка ўлкаларда, жумладан Туркистонда кенг кўламда олиб борилганлиги уша даврдаёк илГор кишиларни ташвишга солиб куйган эди. 1914 йилда Оренбургда ўтказилган губерна олимлари архив комиссиясининг I сoездида шу комиссия аoзоси А. Попов куйидагиларни таoкидлаб ўтган эди: “Кейинги 12 йил давомида йукотилган юз минглаб ишларнинг анчагина кисми Ўрта Осиёнинг кушилиши ва босиб олиниши, Бухоро ва Хивага килинган харбий юриш хакида эди”.
Туркистонда ҳужжатларни кўп микдорда йук килиниши одат тусига кирган эди. Мисол тарикасида куйидаги фактни келитириш мумкин. ФарГона вилояти харбий штабида 25 йил давомида йиғилиб колган ҳужжатларни саралаш чоГида 105 пуд “кераксиз” архив материаллари савдогарларга ўров сифатида сотиб юборилган. Тез орада мухим ахамиятга эга ҳужжатлар бозорлар ва расталарда кўзга ташланиб колган эди.
1884 йилда таникли архившунос Н. Калачов лойихасига биноан Россия империяси чекка ўлкаларида ҳужжатларнинг оммавий йукотилишига карши архив комиссияси тузилди. Архив ҳужжатларини тартибга солиш ва тўплаш, архивларни аёвсиз талон-тарож килиш ва йукотишдан химоя килиш, хар хил идораларда йукотишга ажратилган ҳужжатларни кайтадан кўриб чикиш ва саралаб олиш, уларнинг илмий кимматини аниклаш бу комиссиянинг асосий максади эди. Бирок комиссия олдига йўган вазифалар бажарилмай колди. Унинг идоравий архивларга кириш хукуки йук эди. Комиссия фақат тарихий архивлардаги йук килиш учун ажратилган материалларни саклаб колиш хукукига эга эди, холос.
Туркистон ўлкасида архив ишларини ташкил этиш ва тартибга солиш бўйича яккаю ягона харакат К. Кауфман томонидан килинган эди. У 1873 йилнинг октябр ойида махкамавий ишлар бошлиГига Тошкент шахрида Марказий архив учун иморат куриш хакида кўрсатма беради. Марказий архивни тўрт бўлимга ажратиш кўзда тутилган эди. Биринчи бўлимга Туркистон генерал-губернаторлиги идорасининг ҳужжатлари, иккинчисига – вилоят ва шахар бошкармалари, суд ва Тошкент ярмарка комплексининг ҳужжатларини, учинчисига – Туркистон харбий округи штаби, харбий округ кенгаши, округдаги барча топография ва харбий кисмларнинг ишлари кабул килиниши керак эди. Туртинчисига эса Сирдарё вилояти штаби, комендантлик бошкармалари, укчи бригадалари бошкармаси, госпиталлар ва бошка идораларнинг ҳужжатлари йиғилиши лозим эди. Марказий архивга йилига 5 минг ҳужжат тўплаш мўлжалланган эди.
Шуни хам таoкидлаб ўтиш керакки, Кауфман лойихасида фақат Тошкент шахридаги ва Сирдарё вилоятидаги ҳужжатларни тўплаш назарда тутилган эди. Колган вилоятлардаги муассаса ва ташкилотлар ҳужжатларининг такдири мутлако эoтибордан четда колган.
Лекин, К. Кауфманнинг режаси амалга ошмади. Шунинг учун хам мустамлака Туркистонда ҳужжатли материаллар таркок холда сакланиб колаверди.
Чоризм хукмронлиги даврида Туркистондаги архивларнинг ахволиТуркистон ўлкасидаги бош муассаса 1867 йилда тузилган генерал-губернаторлик махкамаси эди. 1870 йилга кадар махкамада ҳужжатларни каерда ва кай тарзда саклаш, умуман саклашга зарурат борми, деган масала билан хеч ким кизикмаган. Фақат, 1870 йили махкамада штатларнинг ошиши билан “журналист” (хам архившунос, хам экзекутор) лавозимини таoсис этиш таклиф этилди. Худи шу йили 1867-1869 йилларга тегишли бир кисм ҳужжатларни архивга топшириш мўлжалланади. Аммо ҳужжатлар топширилмасдан колади, чунки бунинг учун махсус хона йук эди. Ҳужжатлар етти йил мобайнида босмахона биносида кайд-ёзувларсиз ётади, фойдаланишга эса йўл куйилмайди. 1877 йил махкамада кушимча бинолар курилиши биланок иккита хона архив учун ажратилади. 1882 йили махкама амалдорларидан тузилган махсус комиссия 1867-1882 йилларда тўлГазилган 9968 та ҳужжатни бўлимлардан олиб архивга топширади. Архивга конун-коидаларга биноан хар йили тугалланган ҳужжатлар кабул килиниши лозим эди. 1904 йилда махсус комиссия генерал-губернаторлик идорасининг архивини текшириб чикиб, ҳужжатлар бўлимлардан бетартиб келтирилгани, муковалари йиртик экани, кайд-ёзувлар нотўғри тўлГазаётганини кайд этган эди.


Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish