1-маъруза «бошқариш системаларининг структуравий тахлили» фанига кириш



Download 1,32 Mb.
bet15/17
Sana14.06.2022
Hajmi1,32 Mb.
#669876
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
BSST ma\'ruzalar

Назоарт саволлари

  1. Нолинчи тартибли оапериадик звенога мисоллар келтиринг.

  2. Биринчи тартибли апериадик звенонинг узатиш функцияси қандай?

  3. Қандай объектларни биринчи тартибли апериадик звено сифатида тасвирлаш мумкин?

  4. Кечикиш звеносига технологик жараёнлардан қандай мисолларни биласиз?

  5. Кечикиш звеносининг узатиш функцияси қандай?

  6. Иккинчи тартибли апериадик звенонинг ўзатиш функцияси ва ундаги коэффициентлар нимани англатади?

  7. Технологик жараёнлар ичидан иккинчи тартибли апериадик звенога мисол бўладиганларини санаб ўтинг ва изохланг.


6-МАЪРУЗА


КАТТА ТИЗИМЛАР ТУШУНЧАСИ
Бугунги кунда жамиятимиз хаётида катта тизимлар кўп учрайди. Бунинг боиси ҳар қандай тизимларга қўйилаётган талабларнинг ортиб бориши ва шунга яраша тизимларнинг функционаллиги ҳам кенгайиб бориши ҳисобланади. Масалан оддий телефон қурилмаси илк пайдо бўлган даврда фақатгина овозли сигналларни бир нуқтадан иккинчи нуқтага етказиш вазифасини бажарган бўлса, хозирги кунга келиб телефонлар бутун бошли компьютерга айланиб улгурган. Унинг бажарадиган функциялари ортгани сари структураси катталашиб, мураккаблашиб бораверади.
Технологик жараёнларни бошқариш тизимларини кўриб чиқадиган бўлсак, авваллари бошқариш масалалари аксарият холларда локал миқёсда амалга оширилар эди. Бугунги кунда эса технологик жараёнларни бошқариш ишлаб чиқариш тармоғини ва унинг иқтисодиётини бошқариш билан интеграллашиб кетган.
Катта автоматик, технологик, энергетик, гидромеханик, информацион ва бошқа мураккаб тизимларни лойихалашда ананавий усуллардан фарқли равишда элементларнинг хусусиятлари ва қонуниятлари билан боғлиқ муаммолар кам учрайди. Ташқи муҳитнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда оптимал ишлаш режимларини аниқлаш, элементларнинг ўзаро таъсирини оптимал ташкил этувчи энг яхши структураларини танлаш муаммолари эса кўп учрайди.
Тизимнинг мураккаблиги ошгани сайин, бу мураккаб ижтимоий масала тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Катта бошқариш тизими тушунчаси асосан мураккаб тизим контсепцияси билан бир-бирига тўғри келади. Ҳозирги вақтда иккала тушунча учун ҳам аниқ таърифлар йўқ. Бундай таърифлар учун катта тизимни кичикдан, мураккабини эса оддийидан ажратиб турадиган аниқ расмий белгилар ёки параметрларни топиш керак. Ушбу тушунчаларни таърифлашга бугунги кунда мавжуд бўлган баъзи ёндашувларни қисқача кўриб ўтамиз.
Мураккаб тизимни аниқлашнинг кўрсаткичлари сифатида 1) ўзаро боғлиқ бўлган элементлар сони; 2) функционалликни кўрсатувчи математик моделнинг йўқлиги; 3) тавсифлаш усулини қабул қиламиз.
Бундан турли аниқлашлар юзага келади. Россиялик олим Г.Н.Поавров тизимга кирадиган элементлар сонига кўра тизимларни 4 та гуруҳга ажратган: кичик тизимлар (элементлар сони 10-103 гача); мураккаб тизимлар (элементлар сони 104-107 гача); ультрамураккаб тизимлар (элементлар сони 107-1030 гача); супертизимлар (элементлар сони 1030-10200 гача). Элемент тушунчаси тизимнинг мақсади ва вазифаларига нисбатан ишлатилгани учун мазкур тушунча ҳам нисбий, абсалют бўлмаган тушунча ҳисобланади.
Инглиз кибирнетики С.Бир барча кибирнетик тизимларни ёзилиш усулига кўра оддий ва мураккаб тизимларга ажратган. Унга кўра детерминлашган тизимлар – оддий тизимлар, назарий -эҳтимоллик билан ёзиладиган тизимлар мураккаб тизимлар бўлади. Бошқа бир рус олими А.И.Берг эса мураккаб тизимлар иккидан юқори бўлган математик тилларда (масалан, дифференциал тенгламалар назарияси ҳамда Бул алгебраси билан) ёзилади деб таърифлаган.
Кўпинча математик ифода билан ёзиб бўлмайдиган тизимларни мураккаб тизимлар деб аташади. Бундай тизимларнинг математик моделлар билан ифодалаб бўлмаслигига сабаб ёки тизимда бир-бири билан қандай боғланганлиги номаълум бўлган элементлар сони жуда кўп бўлади ёки тизимдаги ходисаларнинг табиати номаълум бўлади. Буларнинг барчаси мураккаб тизимни аниқлаш учун ягона талаблар мавжуд эмаслигидан далолат беради.
Шунга ўхшаш ҳолат катта бошқариш тизимлари контсепциясини аниқлашда ҳам содир бўлади. Бир қатор илмий изланишларда ўзига хос хусусият сифатида структуранинг иэрархиясини танлаш таклиф қилинган. Ишончли бўлишига қарамай, бу таърифнинг қуйидаги камчиликлари бор: катта бошқариш тизими концепциясини фақат ўзига хос хусусиятлари - тузилиши ва энг муҳими, структуранинг фақат битта иэрархик тури билан боғлайди. Бошқа ишларда катта бошқариш тизими одам ва машинанинг ўзаро таъсири асосида содир бўладиган бошқарув жараёни сифатида тушунилади. Бироқ, бундай таъриф билан мураккаб, тўлиқ автоматик бошқарув комплекслари катта бошқариш тизими синфига кирмайди. Баъзи ҳолларда, катта бошқариш тизими концепцияси тасодифий таъсирлар ва одамлар тизимида иштирок этиш ҳоллари кўплиги деб аталадиган хатти-ҳаракатларнинг ноаниқлиги билан боғлиқ.
Кўпгина ишларда катта маълумот оқимлари, мураккаб ахборот тузилмалари ва ахборотни қайта ишлашнинг анча мураккаб алгоритмлари мавжудлиги катта бошқариш тизимининг муҳим хусусиятлари сифатида ажралиб туради. Бу таърифлар аниқ бўлмаса-да, улар бошқарув тизимларини яратиш назарияси ва амалиётида рўй берган ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларни тўғри акс эттиради.
Автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан катта бошқариш тизими тушунчаси автоматик бошқариш тушунчаси билан аниқлана бошланди. Бунда катта бошқариш тизими деганда материал ва инсон ресурслари мажмуаси тушунилади. Ушбу мажмуа таркибига хом ашёлар, материаллар, ярим фабрикатлар, пул маблағлари, турли кўринишдаги энергия турлари, қурилмалар, жихозар, ахборотларни қабул қилувчи, ўзгартирувчи қайта ишловчи ва сақловчи воситалар, ходимлар ва бошқариш масалаларида иштирок этувчи кадрлар киради.
Ҳар қандай бошқариш тизими функционаллиги нуқтаий назаридан йчта ассосий масалани ечади. Булар: бошқарув объекти ҳақида маълумотларни йиғиш ва узатиш, ахборотни қайта ишлаш ҳамда бошқарув объектига бошқариш таъсирини бериш. Автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг иккита асосий тури фарқланади: ташкилий-иқтисодий ёки административ бошқариш тизимлари ҳамда технологик жараёнларни бошқариш тизимлари. Бу икки турдаги тизимларнинг асосий фарқи унинг бошқарув объектининг ҳарактеридадир. Биринчи турдаги бошқарув тизимининг бошқарув объекти ташкилот, саноат, инмонлар жамоаси ҳисобланса, иккинчи турдаги тизимнинг объекти эса турли машиналар, жараёнлар ва қурилмалар ҳисобланади. Бу тизимларнинг яна бир фарқи аҳборотни узатиш шаклидадир. Ташкилот ёки корхонани бошқариш тизимида ахборотлар хужжат, буйруқ, қарор, фармон, фармоиш каби кўринишда алмашинилса, технологик жараёнларни бошқаришда эса ахборотлар электрик, пневматик, гидравлик сигналлар кўринишида бўлади.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish