1-мавзу. Боғловчи моддалар р е ж а



Download 4,31 Mb.
bet1/68
Sana21.04.2022
Hajmi4,31 Mb.
#568309
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
3-Боғловчи моддалар ММ


1-мавзу. Боғловчи моддалар


Р Е Ж А

1.Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар.


2.Боғловчи моддаларнинг синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун xом ашё, қўшимчалар.
3.Қурилишда боғловчи моддаларни қўллаш.
Таянч сўз ва атамалар: боғловчи модда, ҳавойи, гидравлик боғловчилар, гипс, қўшимчалар, қотиш даври, портландцемент, клинкер.
Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларнинг бундан 4-5 минг йил аввал сунъий йўл билан ҳосил қилинганлиги тарихдан маълум.
Мисрдаги ҳашаматли ёдгорликлардан фиръавн қабрлари, Хеопс пирамидаси, Карнакедаги Амона ибодатхонаси каби улкан ноёб ёдгорликлар эрамиздан икки тўрт минг йил аввал харсангтош элементлари воситасида қурилган.
Ватанимизда боғловчи моддалар (асосан, оҳак ва гипс) ишлаб чиқариш саноати тош материалларни иншоотларда ишлаб келинганлиги асосида вужудга келди. Масалан шаҳар деворлари, миноралар, масжид ва қасрлар, Бухоро, Самарқанд, Хива ёдгорликлари каби иншоотларнинг қурилиш материалларига бўлган эхтиёжини оширган. Хоразм чор атрофи қалин деворлар билан ўраб чиқилган тўртта цилиндр минорадан иборат эди. Миноранинг усти теп-текис қилиб ишланган. Бундай иншоотларни қуришда қўшилмалар билан ишланган ганч қоришмаси ва гилтупроқдан пиширилган япалоқ ғиштлар ҳамда табиий тошлар ишлатилган.
Марказий Осиёда бундан бир неча минг йил муқаддам сирланган сопол буюмлар тайёрлаш сопол санъатининг муҳим тармоқларидан бири эди. Кулоллар гилдан турли-туман буюмлар ясаб, уларни ҳар хил чидамли ранглар билан безаганлар. Х асрда Фарғона ва Самарқандда ясалган сопол буюмлардан бир неча нусхаси топилган. Уларда гилли нақшлар ва ранглар тўла сақланган. Бундан 6 минг йил муқаддам Туркистонинг жанубий ҳудудларида ўтказилган қазишишлари натижасида сопол тош ва мисбуюмлар топилган.
Х-ХV асрларда ва ундан кейин Ўрта Осиё халқлари хашаматли иншоотлар қуришда рангли ғишт, хар хил рангда сирланган сопол тахтачаларни декоратив қопламлар сифатида ишлатганлар. Х асрда қурилган Бухородаги Исмоил Сомонийнинг мақбараси, ХV асрда Бухородаги баландлиги 50 метрли пишиқ ғиштдан қурилган минораи Калон, Самарқанддаги Темур ва Шоҳи-Зинда мақбаралари (ХV-аср) ва бошқалар ўша даврнинг машҳур меъморчилик ёдгорликларидир. ХIХ-асрнинг биринчи ярмига қадар асосий қурилиш материали сифатида ёғоч ишлатилар эди. Марказий Осиё шароитида ёғоч материаллар сифатида, асосан, терак, қайрағоч, тол, ёнғоқ, тут ва арча ишлатилган. Зилзилабардош ёғоч синчли бинолардан хозирга қадар бузилмай турганлари жуда кўп. Ёғочга ўйиб ишланган ажойиб нақшдор устунлар эшик ва рахлар ҳозирга қадар шарқ санъатини бойитиб турибди.
Қурилиш қоришмалари тайёрлашда, асосан, минерал боғловчи моддалардан гил, оҳак, гипс, ганч, тоғ муми (озорокерит), тоғ жинси, трепел, опока қўшилган оҳак (оҳак-пуw ҳолат боғловчи модда) каби материаллар ишлатилган. Қоришма тайёрлашда ўзбек қурувчилари хилма-хил қўшилмалардан кенг фойдаланганлар. Жумладан, вулқон шишаси, оқ гил (каолин), ҳайвон қони, тухум сариғи, суяк елими ва шираси қоришма моддалар мустаҳкамлиги ва чидамлилигини ошириш вазифасини ўтаган. Самарқанддаги Улуғбек мадрасасини, Қўқондаги Худоёрхон саройини қуришга бундай қоришмалар билан бирга ганч-ғишт ва оҳак-ғишт қоришмасидан иборат бетонлар кўп ишлатилган.
Кейинги йилларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бир неча марта ортди. Маҳсулотнинг сифати яхшиланди, турлари кўпайди ва янги технологик усуллар ишга туширилди. Ҳозирги қурилиш материаллари корхоналари юқори унумли машиналар билан таъминланган. Ишлаб чиқаришдаги деярли ҳамма технологик босқичлар механизациялаштирилган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатининг энг муҳим вазифалари маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланиш ва буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнингсифатини ошириш ва қурилишнинг таннархини камайтиришдир.
Ҳозирги кунда синтетик полимерлар ишлаб чиқаришда қурилиш материаллари соҳасини тубдан ўзгартирди. Синтетик материалларни қурилишда ишлатишнинг афзаллиги шундаки, қурилиш қурилмалари енгиллашади ва уни тайёрлаш учун кам меҳнат сарфланади, ёғоч, цемент, рангли металлар ва бошқа кўплаб қурилиш материаллари тежалади. Ўзбекистондаги қурилиш материалларини ўрганиш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришда кўпгина илмий текшириш институтларининг хиссаси жуда катта.
Қурилиш материаллари технологиясини ривожлантиришда ва уларни ишлаб чиқариш назариясини ўрганишда олимларимиз М.Ўразбоев, К.Ахмедов, А.Ашрабов, Э.Қ.Қосимов, Ф.Тожиев ва бошқа кўплаб олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Минерал боғловчи моддалар технологиясига доир ишлар устида илмий изланишлар олиб борган проф.Т.А.Отақузиев, боғловчи моддаларнинг қотиш назариясига асос солган олимлар П.А.Ребендир, А.Р.Шуляченко, боғловчи моддаларнинг технологиясига академик проф. В.А.Кинд, В.Н.Юнг, П.П.Будников, М.А.Рибев, Б.Г.Скрамтаев, ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар. Цемент ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон ҳозир Қувасой, Оҳангарон ва Бекобод цемент заводлари портландцементигина эмас балки, гидротехника иншоотлари учун жуда зарур ва сулфатга чидамли юқори маркали портландцемент, темир-бетон ва йўл қурилиши учун ишлатиладиган тез қотувчи цементлар ҳам ишлаб чиқармоқда. ЎзРСТ лари фан ва техника соҳасида эришилаётган энг янги ютуқларга асосланиб ишлаб чиқилади. Қурилиш материаллари сифатига бўлган талаблар, уларни танлаш ва ишлатишга оид кўрсатмалар «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари» (ҚМҚ) да батафсил баён қилинади.



Download 4,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish