1.2. Гидравлика фанининг қисқача тарихи ва унинг асосчилари
Милоддан 4000 йил олдин Мисрда ва 1000 йил олдин Хитой, Сурияда, кейинчалик Вавилон, Юнонистон, Римда сувдан фойдаланиш учун дарёларга тўғонлар, чиғирлар қурилган.
Гидравлик фанига тегишли дастлабки ёзувлар милоддан олдин (287-212й.) яшаган юнон физик олими Архимед томонидан ёзилган «Жисмларнинг сузиш қонунлари» асари бўлиб ҳисобланади. XV асрда италиялик олим Леонардо да Винчи (1452-1519) томонидан гидравликага таалуқли «Дарё ва ўзанларда сув ҳаракатини ўрганиш» ва «Суюқликнинг тешикдан оқиб чиқиши» номли янгиликлар кашф қилинган.
1586 йилда Нидерланд олими муҳандис-математик Симон Стевин (1548-1620) ўзининг «Бошланғич гидротехника» китобини нашр қилди. Бу китобда у суюқликнинг идиш девори ва тубига босим кучини аниқлаган.
1612 йилда италиялик олим Галилео Галилей (1564-1642) ўзининг «Сувдаги жисмнинг харакати» асари билан дунёга машхур бўлди. 1643 йилда Галилейнинг шогиди математик ва физик Э.Торичелли (1608-1647) суюқликларнинг тешикдан оқиб чиқиши қонунини кашф этди. 1650 йилда машҳур француз математиги ва физиги Блез Паскал (1623-1662) табиат қонунларидан бири ҳисобланган «Ёпиқ идишдаги суюқликга ташқаридан берилган босим суюқликнинг барча нуқталарига бир хил ўзгармас миқдорда тарқалади» дейилган қоннунни очган. Бу қонун кейинроқ Паскал қонуни ёки гидростатик босимнинг иккинчи хоссаси деб эълон қилинган. 1687 йилда Исаак Ньютон (1643-1727) суюқлик ҳаракатида ички ишқаланиш қонунини кашф қилган.
Гидравлика фани ривожига рус олимларидан М.В.Ломоносов (1711-1765) ва Д.И.Бернулли (1700-1783) катта ҳисса қўшган. Д.И.Бернулли 1738 йилда «Гидродинамика» китоби билан дунёга танилган. 1755 йилда швейцарияли математик, механик ва физик Л.Эйлер (1707-1783) «суюқликларнинг тинч ва ҳаракат вақтидаги ҳолатлари» қонуниятларини ўрганиб, суюқлик ҳаракатининг дифференциал тенгламаларини ишлаб чиқди. Француз математиклари Ж.Даламбер (1717-1783), Д.Лагранж (1736-1813) ва П.Лаплас (1749-1827) гидравликанинг ривожи учун кўп меҳнат қилган.
XVIII аср оқирларида машҳур француз олимлари Х.Пито (1695-1771), А.Шези (1718-1798) ва Ж.Бордо (1733-1799) маҳаллий қаршиликлар устида ишлаб, бу соҳадаги масалалар ечимларини берган. Булардан бошқа Италияли олим Г.Вентури (1746-1822), Германиялик олимлар Л.Прандтл (1875-1953), Х.Блазиус (1883-1951) ва бошқалар гидравлика фанининг асосчилари ҳисобланади.
Шунингдек, XX асрда ижод қилган рус олимлари М.А.Великанов, Б.А.Бахметев, Н.Н.Павловский, И.И.Леви, И.В.Егиазаров, А.Н.Патрашев, И.И.Агроскин, А.И.Богомолов, В.С.Кнороз, В.Н.Гончаров, А.П.Зегжда, С.Б.Избаш, М.Д.Чертоусов, П.Г.Киселев, Р.Р.Чугаев, В.А.Большаковларнинг гидравлика фани ривожида буюк меҳнатлар қилган.
Ўзбекистонимизда гидравлика фани билан шуғулланган олимлардан С.Алтунин, А.Мухаммедов, А.Умаров, С.Жаманкараев, Н.Бекимбетов, Х.Исмагилов, Р.Каримов, К.Латипов, Э.Махмудов, К.Байманов, А.Арифжанов, Д.Бозоров ва бошқаларни атаб ўтиш ўринли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |