1. Мавзу: Фойдали қазилма конларини ер ости услида қазиб олишнинг умумуий тартиби



Download 1,11 Mb.
bet1/15
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#125037
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Комплекс готов


1. Мавзу: Фойдали қазилма конларини ер ости услида қазиб олишнинг умумуий тартиби
Кон ёки шахтада ер ости фойдали қазилмаларини қазиб олиш жараёни уч босқичдан иборат бўлади: фойдали қазилмани очиш, тайёрлаш ва тозалаб қазиб олиш. Бу босқичлар фойдали қазилма конини қазиб олиш бошланишида кетма-кет, кейинчалик эса бир вақтда бажарилади.
Конни очиш деб фойдали қазилма конини қазиб олиш учун ер юзасидан руда танасигача лаҳимларни ўтиш ишларига айтилади.
Очувчи кон лаҳимлари – шахта стволи, штолня, квершлаглар бўлиб қазиб олинган руда ва пуч тоғ жинсларини ер юзасига чиқариш, хизмат ҳодимларини ташиш, жиҳоз ва материалларни етказиб бериш, ер ости лахимларини шамоллатиш, қазиб олиш жараёнида конни сувсизлантириш каби ишлар учун хизмат қилади.
Тайёрлаш ёки тайёрлаш ишлари деб белгиланган тартибда кон лахимлари (штрек, юқориловчи лахм, орт ва бошқалар) нинг йиғиндисини барпо этишга айтилади. Бу лаҳимлар фойдали қазилма конининг очилган қисмини алоҳида участкаларга – қават, блок, панел, устунларга бўлади. Қазиб олишга тайёрланган участкаларда бевосита қазиб олиш учун ўтказиладиган кон лахимларни кесувчи лаҳимлар, уларни ўтқазаётганда бажарадиган ишлар эса кесиш ишлари деб аталади. Кесиш ишлари барпо этиш технологияси бўйича тайёрлаш ишига яқин бўлса ҳам, бошқа аломатлари билан қазиб олиш ишларига яқинроқдир.
Қазиб олиш деб фойдали қазилма конининг тайёрланган ва кесилган участкаларидан бевосита рудаларни ажратиб олиш учун бажариладиган технологик амаллар (операция) мажмуасига айтилади. Тозалаб қазиб олиш натижасида руда массивида қазиб олинган бўшлиқ ҳосил бўлади.
Шахта майдонини очишда кон лахимларни барпо этиш ва жиҳозлаш ҳаражатлари капитал қурилиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бу лаҳимлар капитал кон лаҳимлари дейилади. Сарфланган маблағлар “амортизация” кўрсаткичи бўйича белгиланган меъёрда руда таннархига қўшиш билан ёпилади.
Тайёрловчи лаҳимларни ўтиш ва жиҳозлаш ишлари рудани қазиб олиш ҳаражатларидан молиялаштирилади ва “келаси йиллар” ҳаражатлари бўйича ёпилади. Кесувчи лаҳимларни ўтиш ва жиҳозлаш рудани қазиб олиш деб ҳисобланади ва руда таннархига тўғридан-тўғри қўшилади.
Қазиб олиш тизими деб фойдали қазилма конини ёки унинг қисмини тайёрлаш ва тозалаб қазиб олиш учун қабул қилинган аниқ тартибга айтилади. Фойдали қазилма конини бир маромда самарали қазиб олиш учун очиш, тайёрлаш ва тозалаб қазиб олиш ишлари бир-бири билан боғлиқ ҳолда шу билан бирга ҳарқайсиси ўз вақтида бажарилиши лозим. Бу эса очилган, тайёрланган ва қазиб олишга тайёр фойдали қазилма захиралари билан етарли даражада таъминлаб беради.
Шундай қилиб фойдали қазилма конининг очилган захираси деб очувчи лахимлар ўтказилган горизонт устки қисмида жойлашган руда захираларига айтилади. Тайёрланган руда захиралари деб қабул қилинган тизимда белгиланган барча тайёрловчи лахимлар ўтилган фойдали қазилма конининг участкасига айтилади.
Қазиб олишга тайёр руда захираси деб рудани тозалаб қазиб олиш учун қабул қилинган қазиб олиш тизимида белгиланган барча кесувчи лахимлар барпо этилган фойдали қазилма участкага (блок, панел) айтилади.
Очилган, тайёрланган ва тозалаб қазиб олишга тайёр руда захираларини ташкил қилиш ва маълум миқдорда доимий равшда бир мароида сақлаш “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси томонидан назорат қилиб борилади.
Очилган, тайёрланган ва тозалаб қазиб олишга тайёр руда захиралари миқдорини хисоблаш усуллари мавжуд. Ундан ташқари хар бир фойдали қазилма кони учун кон-геологик шароитидан келиб чиққан холда намунавий меъёри бор.
2. Мавзу: Горизонтал кон лаҳимларини ўтиш ишларини ташкил этиш
Мустаҳкам жинсларда кон лаҳимларини ўтиш бурғулаш, портлатиш ишлари ёрдамида амалга оширилади ва бу ишлар ўтиш сикли вақтининг 35% дан 70% гача бўлган вақтини олади.
Бурғулаш , портлатиш ишларида қуйидагилар таминланиши керак.
1)Кон лаҳимининг ўлчамлари ва шакли лойиҳага аниқ мос келиши керак яъни, ортиқча ҳажмдаги тоғ жинсини қазиш ёки лаҳим икки ён томонига кейинги ишлов бериш қўшимча иш хақи, вақт, матреал, энергия ва бошқа воситалар сарфланишига олиб келади.
2)Тоғ жинсини кичик ва текис бўлакларда майдалаш, кон лаҳими узунлиги бўйлаб тоғ жинсларининг осилиб қолмаслиги яъни, юкловчи машинанинг иш унумдорлигини ошириш ва қулай шароит яратиб беришни таминлаш мақсадида
3)Портлашдан кейин забойда текис юза ҳосил бўлиш
4)Шпурдан юқори коеффитсентда фойдаланиш, портловчи модданинг сарфини камайтириш, бурғулаш сарф харажатни пасайтириш ҳамда ўтиш тезлигини оширишни таминлаб беради.
Портловчи модда ва портлатиш воситалари.
Кон лаҳимларини барпо этиш учун ишлатиладиган портловчи моддаларга қуйидаги талабларга эга бўлиши керак яъни, ишлатишда хавфсиз иш унумдорлиги юқори даражада, зичлашган , нам тортиш қобиляти йўқ,кимёвий турғун , қийин музлайдиган ва арзон бўлиши керак.
Портловчи модда миқдори ва сарфини аниқлаш.
Массивдаги 1 бурғуланган тоғ жинсни самарали майдалаш учун маълум бир миқдордаги ПМ талаб этилади . Агарда ПМ сарфи камайиб кетадиган бўлса, бир хил ўлчамда майдаланмаган жинслар, кон лаҳимининг чегараси нотўғри шаклланиши, шпурдан фойдаланиш коеффитсенти пасайиши каби ҳолатлар пайдо бўлади, аксинча ПМ сарфи ошириш оқибатида барпо қилиш қимматлашиши, кон лаҳими бўйлаб жинсларнинг кенг миқёсида сочилиши, кон лаҳими ён жинсларининг устуворлиги бузилиши ва мустаҳкамлагичларнинг шикастланиши рўй беради. Қуйидаги формуладан 1 бурғуланган тоғ жинсни массивдан ажратиб олишда ПМ нинг сарфини аниқлаймиз.
[ ]
Бу эрда: -тоғ жинсининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган
П.М нинг солиштирма сарфи, .
- мустаҳкамлик коеффитсенти
-тоғ жинсининг структуравий (тузилиш) коеффитсенти, масалан: қайишқоқ
жинсларда =2, эластик жинсларда =1,8
-сиқилиш коефсенти яъни, кон лаҳими кўп жойининг майдонини ҳисобга
олувчи коефсенти

–ПМ нинг нисбий иш қобиляти .
Портлаш махсулотининг механик иш бажара олиш қобиляти ПМ нинг иш қобиляти дейилади. У да ифодаланади.
Демак юқоридаги формуладан 1 тоғ жинсини массивдан ажратиб олишдаги П.М.сарфи ни аниқладик.
Ков жойни бир силжитишдаги яъни, бир сиклда ишлатиладиган П.М.миқдори қуйидагича аниқланади.

Бу эрда: -Кўп жойнинг бир силжишида ажратиб олинган тоғ жинси ҳажми, .
-шпур узунлиги, м.
-кон лаҳими юзаси, .
Битта шпурга жойлаштириладиган заряд миқдори

Бу эрда: –шпурларнинг умумий сони.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish