1-мавзу. Инсон ижтимоий иш объекти ва субъекти сифатида



Download 36,22 Kb.
bet10/11
Sana03.02.2023
Hajmi36,22 Kb.
#907257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 МАВЗУ

Кучли жиҳатлар назарияси (Strengths perspective)
Мазкур ёндашувда ижтимоий ишчи мижоз вазиятида бирор нарса етишмаслигини ўрганишдан унинг имкониятлари, қобилиятлари ва қимматли хусусиятларини ўрганишга ўтади. Бу ёндашув мижоз билан иш олиб боришда имкониятларни кенгайтириш, барқарорликни ошириш, яхлитликни тиклаш ва таъминлашнинг муҳимлигини тасдиқлайди. Бирор бир гуруҳга аъзолик ёки мансубликка меъёридаги психологик саломатлик учун муҳим шарт-шароит сифатида қаралади. Бундай ёндашувни ишлаб чиқиш Канзас Университети ижтимоий иш факультетининг ижтимоий ишчилари, хусусан, Деннис Сейлиби томонидан амалга оширилган. Бундай ёндашувнинг асосий тамойилларидан иккитаси қуйидаги ҳолатларни акс эттиради: 1) «ҳар бир одам, гуруҳ, оила ва ҳамжамият ўзининг кучли жиҳатларига эга» ва 2) «ҳар қандай атроф-муҳит ресурслар билан тўлган».
Ижтимоий ишчилар эҳтиёжга қарши ҳаракат қилар эканлар, мижозга ўзининг кучли жиҳатларини ҳамда ўзидаги ва теварак-атрофдаги ресурсларини аниқлашига ёрдам беришлари ва сўнгра улардан эҳтиёжларга қарши ҳаракат қилиш учун фойдаланишлари лозим. Эҳтиёжларни қондириш жараёнига кучли жиҳатлар ёндашувини киритиш учун бир қанча жиддий сабаблар мавжуд. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш сиёсатидаги ўзгаришлар у ёки бу хизматни кўрсатишнинг давомлилиги борасида чегараланишларга олиб келди. Қисқа муддатли ва конкрет вазиятларни ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирларга тобора кўпроқ аҳамият берилмоқда. Бирор нарса етишмаслигининг ёки дисфункцияларнинг сабабларини изоҳлайдиган ўтмиш таҳлили билан боғлиқ чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун кўпроқ муддат талаб этилади. Кучли жиҳатлар ёндашуви келажакка йўналтирилган бўлиб, чегараланган, қисқа вақт муддатлари учун кўпроқ мос келади. Бу ёндашув мижоз ва унинг атроф-муҳитида мавжуд бўлган кучли жиҳатлар ва қобилиятлар негизига қурилади. Бу ҳали энди содир бўладиган янги кўникмалар ва ресурсларни эгаллашдан кўра қулайроқдир. Шундай қилиб, мазкур ёндашувда ўзгаришлар учун мустаҳкамроқ замин тайёрланади. Бундан ташқари, ижтимоий ишчига мавжуд атроф-муҳитда қўллаб-қувватловчи тизимни, яъни одам ва унинг атроф-муҳитидан ташкил топган экотизимда янги мувозанатни қўллаб-қувватлайдиган тизимни белгилаш ва шакллантириш осонроқдир.
Мазкур контекстда экотизим ёндашуви ва кучли жиҳатлар ёндашуви муаммони ҳал этиш жараёни билан бирлашади. Бу жараёнда ижтимоий ишчи эҳтиёжга қарши ҳаракат сифатида тараққиёт учун ва ўзгаришлар учун шарт-шароитларни яратади. Иш асосан мижознинг ўз атроф-муҳити билан ўзаро ҳамкорлигидаги безовталиклари ва эҳтиёжларига қаратилади. Эҳтиёжга жавобан ижтимоий ишчи дастлаб мазкур одамнинг ўз атроф-муҳитида мавжудлигини тушунишни ривожлантиради ва сўнгра унга эҳтиёжини қондириш бўйича режа тузиш ва амалга оширишига ёрдам беради. Мазкур жараёнда мижоз, унинг оиласи ва яқин атрофдагиларининг кучли жиҳатлари, қобилиятлари, қимматли хусусиятлари ва имкониятлари фаол қатнашади.
Ижтимоий функцияни бажариш
Ижтимоий ишчилар бошқа кишилар ва ўз атроф-муҳитлари билан муносабатларида қийинчилик сезаётган одамлар билан иш олиб борадилар. Улар вужудга келган эҳтиёжларни қондириш имконсиз бўлган шарт-шароитлар юзага келганда, яъни безовталиклар ва эҳтиёжлар яққол кўриниб, жиддий равишда қарши ҳаракат қилишни талаб қилган пайтда ишга тушадилар. Хэрриет Бартлет бундай вазиятларни «муаммоларни ҳал этадиган одамлар» ва «атроф-муҳит томонидан қўйилган талаблар» йиғиндиси деб атайди. Бу икки жиҳатларнинг биргаликда қўшилишини ижтимоий функцияни бажариш деб юритиш мумкин. Иш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилувчи ижтимоий ишчи ва мижознинг асосий саъй-ҳаракатлари меъёридаги ижтимоий функцияни бажаришни таъминлаш ва қондирилмаган эҳтиёж бўйича мавжуд безовталикни юмшатишга йўналтирилгандир. Эҳтиёжга қарши ҳаракатни ишлаб чиқишда ижтимоий ишчи ва мижоз биргаликда эҳтиёжни бошидан охиригача баҳолайдилар, қарши жавобнинг режасини тузадилар ҳамда натижаларни баҳолайдилар. Бу ҳолатда мижоз ва ижтимоий ишчининг ҳар иккаласи ҳам амалга ошириладиган иш учун жавобгардирлар. Ҳар иккалалари бажаришлари керак бўлган роллар икки томонламадир.
Моҳиятан, универсал амалиётнинг мазмуни ҳам ана шунда. Эҳтиёжни қондиришда нуқсони бўлган ёки бу ҳақида қайғураётган ҳар қандай тизим режани ишлаб чиқишдаги мақсадли тизим бўлиши мумкин. Ўзгаришлар стратегияси универсал ишчи томонидан эгалланган стратегиялар тўплами орасидан танланади. Бу тўплам турли тизимлар (алоҳида одамлар, оилалар, кичик гуруҳлар, агентликлар, одамлар яшайдиган ҳудудлар) билан иш олиб бориш учун мос келадиган стратегиялардан иборат бўлади.
Ижтимоий иш жараёни одатда безовталикни ҳис этишдан бошланади. Бу безовталик бирон бир эҳтиёжнинг қондирилмаслиги туфайли вужудга келади. Вазиятни обдон ўйлаб кўргандан кейин, бошқача қилиб буни эҳтиёжни баҳолаш деб аталади, маълум бир ҳаракат амалга оширилади. Эҳтиёжга бу тариқа жавоб бериш ҳис этиш, фикрлаш ва ҳаракат қилишни ўз ичига олиб, табиатан такрорий характерга эгадир. Ижтимоий ишчи билан мижоз биргаликда фикр юритиб, ҳаракат қилганлари сайин янги эҳтиёжлар ва безовталик ҳислари вужудга келади. Ижтимоий ишчи ва мижоз жараён давомида вазиятни тобора чуқурроқ ва ҳар томонлама тушунишга эриша борадилар. Иш жараёнида ижтимоий ишчининг инсон тараққиёти, инсоний тафовутлар, ижтимоий тизимлар назариялари, экотизимлар ва кучли жиҳатлар ёндашуви тўғрисидаги билимлари фаоллик билан ишлатилади.

Download 36,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish