1-мавзу. Ислом ҳуқуқи предмети, методлари ва асосий тушунчалари Ислом ҳуқуқининг предмети


Ислом ҳуқуқини ўрганишнинг аҳамияти



Download 67 Kb.
bet6/6
Sana21.02.2022
Hajmi67 Kb.
#79249
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни-Ислом ҳуқуқи

Ислом ҳуқуқини ўрганишнинг аҳамияти. Ислом ҳуқуқи биз учун қуйидаги нуқтаи назарлардан инкор этиб бўлмайдиган аҳамиятга эга:
Биринчидан, тарихий жиҳатдан, негаки Ислом ҳуқуқи ўзбек давлати ва ҳуқуқи тарихида ўзига хос ўрин тутиб келган. Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Салжуқийлар, Темурийлар, Шайбонийлар ва Аштархонийлар давлатларидан ташқари, Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларида ҳам Ислом ҳуқуқи меъёрлари халқимизнинг иқтисодий­ижтимоий ва оилавий муносабатларини тартибга солувчи қоидалар сифатида, урф­одат нормалари билан бирга қўлланилган, подшоҳлар, амирлар фармонлари ва урф нормалари билан бирга, мазкур давлатларнинг ҳуқуқий пойдеворини ташкил этиб келган.
Темурийлар ва Бобурийлар давлатларининг асосий қонунларини ўз ичига олган «Темур тузуклари» ва ундан кейин «Бобурнома»ни кўздан кечирадиган бўлсак, уларда Ислом ҳуқуқи нормаларининг инъикосини, айниқса, «Темур тузуклари»да яққол кўришимиз мумкин. Масалан, Темур ўз «Тузуклар»ида фарзандларига салтанатни бошқариш учун тавсия этган 12 та тузукларнинг биринчисида Тангри таолонинг дини ва Муҳаммад Мустафонинг шариатига ривож бериб, Мусулмон динини мустаҳкамлаганини таъкидлайди, тўртинчи тузугида, давлат ишларини салтанат қонун­қоидаларига асосланган ҳолда бошқаргани ва тузукка таяниб, салтанатда ўз мартаба ва мақомини мустаҳкам сақлаб турганини билдиради.
Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўзлаганда «Баъзи муомалотда шаръни (Ислом ҳуқуқини) бисёр риоят қилур эди. Бир қатла бир ўғли бир кишини ўлтиргани учун қонликларга топшириб дорул­қазога юборди», - деб ёзади.
Иккинчидан, Мусулмон дини ва Ислом ҳуқуқини ривожлантириш ва тарқатишда бизнинг буюк ватандошларимиз, йирик фақиҳ ва алломаларимиз ўз таълимотлари, яратган барҳаёт асарлари ва ишлаб чиққан ҳуқуқий “кодекслари” билан унутилмас хизматлар қилиб келганлар. Очиқ­ойдин айтиш мумкинки, буюк имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, имом Абу Исо Термизий, Абу Ҳафс Кабир Бухорий, Шамсу-л­аимма Сарахсий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Зайд Дабусий, Фахруддин Қозихон, Алоуддин Самарқандий, Умар Насафий, Бурҳонуддин Марғиноний, Бурҳонуддин Маҳмуд Бухорий ва Садр аш­шариалар каби жуда кўп фақиҳлар ва муҳаддислар бўлмаганда, шариат тараққиёти бугунги кундаги даражага етармиди?
Шунга биноан, Туркистон – Ўзбекистон ҳудудида яратилган сон­саноқсиз илмий­ҳуқуқий асарлар бизнинг ифтихоримиз ҳисобланади. Уларни ўрганиб, тарқатиш ва тўғри талқин қилиш биз учун миллий бурч ва тарихий вазифадир.
Учинчидан, Ислом ҳуқуқи ўзига хос хусусиятлари ва йўналишлари билан жаҳон миқёсида ривожланган бир мустақил ҳуқуқий тизим сифатида тан олинган. Баъзи тадқиқотчилар таъкидланганидек, Ислом ҳуқуқи Мусулмоннинг мағзи ва марказий ядросидир.
Шунингдек, 1937 йил Гаага шаҳрида (Голландия) қиёсий ҳуқуқшунослик бўйича ўтказилган халқаро конференция томонидан чиқарилган қарорда қуйидагилар таъкидланган:
а) Мусулмон шариатига (қонунларига) умумий ҳуқуқ ижодкорлик манбаларидан бири сифатида эътибор берилди;
б) бу ҳуқуқий тизим тараққиётга мос келадиган барҳаёт деб тан олинди;
в) унга мустақил ва бошқасидан иқтибос этилмаган ҳуқуқий тизим сифатида эътибор берилди.
Шунингдек, АҚШ нинг Бош прокурори Р.Х.Жексон «Мусулмонда ҳуқуқ» номли китобга ёзган сўзбошисида шундай фикр билдирган:
«Энди шундай вақт етиб келдики, биз ўзимизни дунёда адолатсевар ёки адолат нима эканлигини тушунадиган ягона халқ деб билмаслигимиз керак. Негаки, Мусулмон мамлакатлари ўзларининг қонуний тизимларида ушбу мақсадга эришишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Улар орттирган тажрибалар бизга қимматли сабоқлар бериши мумкин».
Тўртинчидан, Мусулмоний меъёрлар ва фиқҳ нормалари халқимизнинг ҳаётига сингиб кетган. Халқимизнинг миллий руҳини Мусулмоний ҳиссиётларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти Мусулмон Каримов таъкидлаганларидек «Мусулмон дини – ота­боболаримизнинг муқаддас эътиқоди. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида маънавияти, бой мероси ва ўзлигини омон сақлаб келган».
Бунинг сабаби шундаки, асрлар давомида буюк ҳуқуқшунос олимларимиз қадимий урф­одатларимиз, расму русумларимизни шариат меъёрлари билан уйғунлаштириб, уларни Ислом ҳуқуқи соҳалари (фуруъ ал­фиқҳ) таркибига киритганлар. Ўрта Осиё халқлари орасида маросим ва удумлар Мусулмон нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Юқорида айтиб ўтилганларни назарда тутадиган бўлсак, Ислом ҳуқуқи, айниқса, буюк фақиҳларимиз яратган ҳуқуқий асарлар биз учун, умуман юриспруденция соҳасида малака ошириш ва илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун туганмас хазина ҳисобланади.
Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish