1-мавзу: Кириш. Туташ муҳитлар механикаси фанига кириш Режа



Download 42,5 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi42,5 Kb.
#103846
1   2
Bog'liq
1- мавзу. Кириш (2)

Туташ муҳит тушунчаси.

Материал нуқталарнинг дискрет тизимидан фарқли рвишда туташ муҳит чегараланган ёки чегарасиз ҳажмда узлуксиз тарқалган нуқталар тўпламидан иборат бўлиб, у ички ва ташқи кучлар ҳамда майдон таъсирида бўлади. Бу муҳит кинематик, динамик ва бошқа физикавий хусусиятга эга равишда ҳаракатланади. Туташ муҳитни ифодаловчи функция нафақат узлуксиз бўлиши, у зарур тартибдаги ҳосилага эга бўлиши ҳам талаб этилади. Туташ муҳит (Т.М) массасасининг ҳажм бўйича тақсимоти муҳити зичлиги, сирт ва ҳажмий кучларнинг муҳит таъсири билан боғлиқ бўлади. Туташ муҳит ҳаракат давомида ўз шаклини ўзгартирибборади. Бундай жисмларга эластик ва пластик материаллар, оқувчан муҳитлар, суюқлик ва газлар мисол бўлади. Бундай жисмларни ўрганишда улар туташлилиги талаб этилади, яъни бу жисмлар (сув ва газлар ҳам) молекулалардан ташкил топганлигини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ. Масалан қирралари 0,001мм бўлган кубда молекула бор деб қабул қилинади.
3.Туташ муҳит механикаси масалалари (муаммолари).
Туташ муҳит механикасининг баъзи шаклланган масалаларини айтиб ўтамиз.
- Суюқлик ва газ муҳитининг унда ҳаракатланадиган жисмга таъсири масаласи. Жисмга суюқлик томонидан кўрсатиладиган таъсир, бевосита суюқлик ҳаракати билан боғлик. Бу масала самалёт, вертоёт, сув усти ва сув ости кемаси, снарядлар, ракета ҳаракати ва юқоридаги жисм конструкцияси билан боғлик илмий-техник изланишлар қаторига киради.бу масала сирасига шунингдек сув ва ҳаво винтлари масалалари ҳам қуйилади.
- Суюқлик ва газларнинг қувурлардаги ва умуман турли машиналар ичларидаги ҳаракати. Бундай масалаларда суюқликнинг оқим чегараларига, яъни суюқликни чегаралаб турувчи ҳаракатланувчи ва қўзғалмас жисмлар қаршилик кучлари ўрганилади, улар бўйлаб тезлик ва босим тақсимоти текширилади. Бу масалалар бевосита газопроводлар, нефт қувурлари, насослар гидротехник иншоотлар, гиравлик машиналарни лойиҳалашда жуда муҳим аҳамият касб этади.
- Фильтрация (муҳитдан суюқлик ва газнинг сизиб оқиши) масаласи биноларкуринишида, плотиналар қурилишида, фундаментлар мустаҳкамлигини оширишда муҳит рол ўйнайди. Ер остидаги сув, нефт газ ҳаракати масалалари фильтрация муаммолари ҳисобланади.
- Гидростатика-суюқлик ва қаттиқ жисмнинг суюқликдаги мувозанати масаласи ҳисобланади.
- Тулқинли ҳаракатлар. Бунда қаттиқ муҳитда тўлқин тарқалиши, суюқликдаги тўлқинлар, кемалар ҳаракатигатўлқин таъсири масалалари киради. Атрофимиздаги олам (суюқлик, газ, ҳаво атмосфераси ва турли майдонлар) доимий равишда вибрация ва ғалаёнли ҳаракатлар таъсирида бўлади. Шубҳасиз тўлқинли ҳаракат масалалари кўпинча техникавий муаммоларни текшириш ва ўршанишда муҳим рол ўйнайди.
-Портлаш, детонация ва ёнишда юзага келадиган химиявий реакциялар фонидаги газларнинг ностационар ҳаракати. Бундай жараёнлар машина цилиндрларида ёки реактив двигателлар камераларида юз беради. Бунда шароит қаттиқ жисм деворларини куйиш ва эриб кетишдан асраш муаммолари юзага келади.
- Суюқлик ва газнинг турбулент ҳаракати масалалари тез ўзгарувчан ва бошқариб бўлмайдиган жараён ҳисобланади. Газларнинг ва сувларнинг атмосфера ва денгизлардаги ҳаракати юқоридаги турбулент ҳаракатлари етарли даражада ўрганилмаган.
- Суюқлик ва газларнинг юқори ҳароратларда кучли сиқилган ҳолдаги ҳаракатлари техниканинг мураккаб масалалари қаторига киради. Шунингдек кучли сийраклаштирилган газлар ҳаракати ҳам муҳим аҳамият касб этади.
- Магнит гидродинамикаси ва ионлашган муҳит ҳаракати уларнинг электромагнит майдони билан ўзаро таъсир масаласи кейинги вақтларда фан ва техниканинг долзарб масаласи бўлиб келмоқда.
- Об-ҳаво ўзгаришини бошорат қилиш – метеорология жараёни бевосита Ер сиртидаги ҳаво оқимининг ҳаракати билан боғлиқ. Бу эса туташ муҳит ҳаракати кўриниши ҳисобланади.
- Астрофизика ва космолония фанлари туташ муҳит механикаси доирасида ўрганилади.
Бунга юлдузларнинг ички тузилишлари ва уларнинг фотосфера тузилиши. Туманлар ва космик булутлар, юлдузлар портлаши ва чақнаши масалалари галактика эволюцияси ва тузилишини башорат қилишда муҳим роль ўйнайди.
- Туташ муҳит механикаси материалларнинг деформацияси ва мустаҳкамлиги кенг миқёсида тадқиқ қилинади.
Асосий фаразлар
Жисм ҳаракатини ўрганишда унинг реал хоссасига таяниш керак зарур бўлади. Маълумки, барча жисмлар ҳар хил типдаги молекула ва атомлардан иборат. Баъзан жисм ионлашган бўлиши мумкин, яъни ион ва электронлардан ташкил топган бўлади. (Бунда атом ва молекулаларда электронлар ортиқ ёки кам бўлади).
Заррачалар орасида маълум узаро таъсир мавжуд бўлади. Сийраклашган газларда заррачалар туқнашишлар орқали боғланишга эга. Суюқлик ва қаттиқ жисмларда заррачалар яқин жойлашган бўлиб, улар ўртасида ўзаро таъсир кучлари мавжуд бўлади.
Мустаҳкамлик ва эластикликни юзага келтирувчи куч электрик табиатга эга бўлиб, Кулон кучларига ва элементар магнитлар ўзаро таъсирига киради. Ядро кучлари ва кучсиз ўзаро таъсир кучларига келсак, улар фақат ядрореакциялари пайтида, фачонки заррачалар яқин масофада ўзаро таъсири киришади.
Заррачаларни яқинлаштириш учун улкан энергия керак бўлади. Бундай энергия миллион градусли ҳароратда заррачаларнинг хаотик ҳаракати туфайли юза келиши мумкин.
Заррачалар орасида электр кучларини билсаккина қаттиқ жисм деформацияси назариясини тушуниш мумкин.
Шунинг учун ҳам Т.М.М. да электродинамика жуда муҳим.
Реаль жисм абстракциясини моделлаштириш учун жисмнинг структуравий хусусиятларини ҳисобга олиш зарур бўлади. Жисм, газсимон, суюқ, қаттиқ кристаллик каби турли фазаларда бўлади. Ҳарорат ортиши билан жисм бир вақтда газ, суюқлик ёки ваттиқ жисм ҳолатларида бўлиши мумкин. Структурадан ташқари модданинг табиати ҳам муҳимдир, яъни аралашмалар, қоришмалар ва эритмалар. Бундай кўринишлар ядро ва химия реакциялари билан кузатиладиган суюқлик ва газ ҳаракатида юз беради.
Т.М.М. да муҳит ҳаракати фазалар алмаштирувчи билан боғлик ҳолда ҳам ўрганилади.
Узлуксиз континум сифатида нафақат оддий материал жисм, балки турли майдонлар, масалан электрогнит майдонларини ҳам қараш мумкин. Биз Т.М.М. даги барча ҳаракатларни евклид фазосида ва абсолют вақт воситасида қараймиз.

Назорат саволлари



  1. Туташ муҳитнинг механикаси нимани ўрганади?

  2. Туташ муҳит механикаси масалалари деганда нимани тушунасиз?

  3. Туташ муҳит нима?

  4. Туташ муҳит механикасинингназарий механикадан фарқи нима?

  5. Сийраклаштирилган газ муҳитига таъриф беринг?

  6. Туташ муҳит механикасида нима учун электродинамика ўрганилади?

  7. Туташ муҳит фаразлари.



Туташ муҳит механикасига доир адабиётлар:

    1. Седов Л. И. Механика сплошной среды.Т. 1,2 М.: Наука 1994.

    2. Бегматов А. Тензор ҳисоб элементлари. Тош ДУ,2002. 88б.

    3. Механика сплашных сред в задачах. Т. 1,2. Теория и задачи. М.: 1996.

Download 42,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish