1-Мавзу: махсус фанлар ва уларнинг ўзига хосликлари



Download 34,74 Kb.
bet6/6
Sana22.02.2022
Hajmi34,74 Kb.
#95734
1   2   3   4   5   6

Олий таълим тизими.


Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди. “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг жорий этилиши янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларни ҳамда замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқишни ва тадбик этишни такозо қилди.
Шу нуқтаи назардан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим жараёни, мазмунини ислох қилиш асосан, меъёрий хужжатлар мажмуаси (давлат таълим стандарти, ўқув режалари ва дастурлари) асосида, кадрларга таълим ва тарбия бериш миллий истиқлол ғояларига мувофиқ амалга оширилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган
Узлюксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устивор соҳадир.
Узлюксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш устуворлиги таъминланади.
Таълимнинг узлюксизлиги шундай маъно берадики, инсон туғилгандан бошлаб то умрининг охиригача таълим олиш имкониятига эга бўлсин.
Бундай тизим Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топган.
Олий таълим – узлюксиз таълим тизимининг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи мустақил тури. У олий таълим муассасаларида амалга оширилади. Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўрта- махсус касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга.
Бакалавриат – ўрта-махсус касб-ҳанвр таълими негизида олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал билимлар берадиган, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган таянч олий таълим;
Магистратура - аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Бакалавр, магистр – олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладжиган академик даражалардир.
Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.

Олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, бакалавриат ва магистратура босқичига бўлинади.


Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосларда амалга оширилади.
Бакалавриат мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълим ҳисобланади.
Бакалаврлик дастури тугалланганидан сўнг битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига биноан касб бўйича “бакалавр” даражаси берилади ва давлат томонидан
тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълим ҳисобланади.
«Магистр» даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик дастурининг якунловчи босқичидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Икки босқичли олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
бакалавриат ва магистратура учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
олий таълим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шу жумладан хорижий давлатлардаги этакчи ўқув ва илмий марказларда тайёрлаш;
олий таълим муассасаларида таркибий ўзгартишлар ўтказиш;
олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш, бу муассасаларнинг мустақиллигини кучайтириш, муассислар, васийлар кенгашлари, жамоат назорат кенгашлари шаклидаги жамоат бошқарувини жорий этиш;
таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интегратсияси таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш ҳамда масофавий таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш;
педагогик ва ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштириш;
халқнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида таълимнинг инсонпарварлик йўналишини таъминлаш.


Мавзуни мустаҳкамлаш учун назорат саволлари:


  1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да олий таълимга қандай талаблар қўйилган?

  2. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанини мақсад ва вазифалари нимлардан иборат?.

  3. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанининг асосий тушунчалари ҳақида фикр билдиринг?

  4. Махсус фанларни ўқитиш методдикасининг умумий методларини тушунтиринг?

  5. Махсус фанларни ўқитиш методдикасининг махсус методларини тушунтиринг?



Download 34,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish