1 мавзу. Социология фан сифатида. Режа



Download 30,77 Kb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi30,77 Kb.
#244018
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу


1 - МАВЗУ. СОЦИОЛОГИЯ ФАН СИФАТИДА.

РЕЖА:



  1. Социология фанининг вужудга келишида ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-назарий шарт-шароитлар.

  2. Ғарб социологияси классикларининг ишларида социологиянинг объекти ва предмети муаммоси.



Таянч иборалар: Ижтимоий норма, роль, мавқе, социологиянинг бош мақсади, жамоатчилик фикри социологияси, социологиянинг асосий тармоқлари, социологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси, умумсоциологик назариялар, махсус назариялар, Ўзбекистонда социологиянинг объектлари, эмпирик тадқиқотлар, структура, позитив социология, предмет, тадқиқот объекти, таркибий тузилиши, ижтимоий, назарий ва эмпирик социология, махсус ва тармоқ йўналишлар, социал психология, тарих, фалсафа, микро ва макро социология.
Жаҳон социология фанининг намояндаларидан бири Роберт Кинг Мертон (1910 йилда туғилган) шундай деган эди: «Социология – бу ўта қадимий предметни ўрганиш тўғрисидаги жуда ёш фан». Бундан-да аниқ таърифни тополмайсиз. Биз ҳозир жамият деб атайдиган таърифга инсонлар қадим замонлардаёқ қизиқишган. 2500 йил мобайнида мутафаккирлар жамиятни таҳлил қилишган ва унга таъриф беришган, бироқ йиғган билимларини социология деб аташмаган. Жамият тузилиши ҳақидаги дастлабки ва анча тўлиқ тасаввурни антик давр файласуфлари беришган. Антик даврдаги биринчи социологларни ижтимоий файласуфлар дейишади. Уларнинг орасида иккита буюк мутафаккирни кўрсатиб ўтиш мумкин – Афлотун (эрамизгача 427–347 й.) ва Арасту (эрамизгача 384–322 й.). Улар ҳозирги социологлар каби анъаналарни, урф-одатларни, инсонларнинг феъл-атворлари ва ўзаро муносабатларини ўрганишган, фактларни умумлаштиришган, жамиятни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар билан тугайдиган концепцияларни тузишган. Афлотуннинг “Давлат” асари “Умумий социология” бўйича тарихдаги биринчи рисола ҳисобланади. Буюк мутафаккир ижтимоий стратификациянинг дунёдаги биринчи назарияси асосларини ишлаб чиқади, унга кўра ҳар қандай жамият учта синфга ажратилган: давлатни бошқарувчи донишмандлардан иборат олий синф; уни ғалаён ва тартибсизликлардан сақловчи жангчилардан иборат ўрта синф; ҳунармандлар ва деҳқонларни ўз ичига олувчи паст синф. Антик даврнинг яна бир қомусий донишманди Арасту эса стратификация назариясининг ўз вариантини таклиф қилди. Унга кўра ўрта синф тартибнинг таянчи сифатида кўрилади. Ундан ташқари яна иккита синф мавжуд бўлган – бой плутократия ва мулкдан маҳрум пролетариат. Арасту ўз давридаги мавжуд стратификацион, яъни ижтимоий табақалашув тартибларини қўллаб-қувватлайди. Арасту комил инсон, комил фуқаро, адолатли давлат хусусидаги қарашларини илмий асослашга интилди. Комил инсон тарбияси шахснинг ўз давлатига бўлган юксак ватанпарварлигини, ўз ижтимоий-сиёсий тузумига садоқатни шакллантиришдан бошланади. Комил фуқаро тарбияси эса ҳар томонлама мукаммал давлат тартиботини юзага келтиришдан бошланади. Демак, комиллик тизимидаги «давлат-фуқаро-инсон» тартиботи Арастунинг давлат ва жамиятни мукаммаллашдан иборат социологик концепциясини ташкил этади. У жамият аъзоларининг маънавий-мафкуравий тарбияси масаласида умумдавлат нуқтаи назарида турди. Жамиятнинг тарбиявий вазифаси хусусий шахслар ёки алоҳида гуруҳлар қўлига топшириб қўйилмаслиги лозим. Арасту давлат ва жамиятнинг идеал мақсадлари муштарак, умумий бўлганлиги сабабли ҳам мазмуний асоси бир хил бўлган тарбиявий тизим ишга тушмоғи зарур, деб ҳисоблайди. Хуллас, Аристотель антик дунё социологияси тарихини энг мазмундор даври бўлмиш грек социология мактабига мантиқий якун ясаган. Унинг социологик қарашлари дастлаб қадимги Римнинг социология мактаби намоёндалари (Цицерон, Лукреций, Вергилий, Гораций, Овидий) га ҳаётбахш илҳом бағишлади, сўнгра эса ўрта асрлар шарқининг буюк мутафаккирлари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушдлар дунёқарашларига ўз таъсирини кўрсатди. Фақат икки минг йилдан кейингина Европа илм арбоблари жаҳонга жамият тўғрисидаги мисли кўрилмаган асарларни инъом этди. Бу аввало, социологиянинг илмий босқичига бевосита замин яратган Н.Макиавелли, Ж.Локк ва Т.Гоббс саъй-ҳаракатлари туфайли юз берди.
Ўрта асрлардаёқ араб донишманди Ибн Халдун (1332–1406), кишилик жамиятининг тузилишини тузган ҳолда, одамларнинг йирик ижтимоий гуруҳлари хатти-ҳаракатини синчиклаб ўрганган. XVIII–XIX асрлардаги кўпгина европалик мутафаккирлар, жумладан, Вольтер, Дидро, Кант, Гегель, Гоббс, расмий тарздаги социология фани пайдо бўлишидан анча олдин инсонларнинг феъл-атвори, ижтимоий ахлоқ ва анъаналари, халқларнинг характери, ижтимоий типажларнинг хулқ-атвори тўғрисида ёзишган.
Моварауннаҳрда табиат ва жамиятни социологик англаш ва ўрганиш улуғ мутафаккир Ал-Форобий томонидан жиддий кенгайтирилди. У Абу Мансур ал-Мотуридий томонидан илмий-теологик жиҳатдан асосланган инсон эрки назариясини янада ривожлантирди. У ўзининг «Фозил одамлар шаҳри» асарида инсондаги инсонлик моҳияти ўзликни англашдан бошланиши, фозил шахс воқеа ва ходисаларнинг моҳиятини идрок эта билишини, моҳиятга интилиш ҳақни таниш эканлигини, инсонга берилган руҳ ақлни ривожлантиришга, унга қувват бағишлашга масъул илоҳий куч эканлигини, ақл эса инсон томонидан нарсаларни моҳиятан танлаб фарқлашга кўмак беришини асослаб беради. Форобий оламни англашда ворисийлик омилини жуда катта кучга эга эканлигини алоҳида қайд этади. Унинг фикрига кўра, инсон барча ҳақиқатларни ўзининг қисқа умри давомида англашга, табиат ва жамиятнинг барча сиру-асрорларини тушуниб, идрок эта олишга қодир эмас. Шу боисдан у ўзидан олдинга аждодлари томонидан билдирилган фикр-хулосаларни борича шубҳаланмай ўзлаштириши зарурлиги, илм-маърифат бобида етук донишмандлар фикрларига эргашиши лозимлигини алоҳида таъкидлайди. Форобий жамиятнинг бообрў шахслари, олимлари, оқил кишилари ижтимоий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларидир, деб ҳисоблайди. Форобий ўша пайтдаёқ ижтимоий фикрнинг аҳамияти катта эканлигини чуқур англаб, замонавий социологияда кўп қўлланувчи экспертлар, яъни ўз даврининг етук донишмандлари фикрларига таяниб иш тутиш зарурлигига урғу беради. «Донишмандларга ишониб, уларга эргашувчи одамлар ўша нарсаларни донишмандлар билгандай билиб оладилар. Зеро, донишмандларнинг билимлари, энг эхши билимлардур»1.

Download 30,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish