1-мавзу. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан алоқаларининг бошланиши. Маъруза режаси



Download 56 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi56 Kb.
#138305
  1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу


1-мавзу. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан алоқаларининг бошланиши.
Маъруза режаси.
1.Дастлабки ҳамкорликлар асоси
2.Ўзбекистон – улкан имкониятлар мамлакати
3.Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги фаол иштироки ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликлари
4.Ўзбекистон ва БМТ: тинчлик, барқарорлик ва ҳамкорлик йўллари


Дастлабки ҳамкорликлар асоси:
1991 йил 1 сентябрдан бошлаб жаҳон харитасида янги мустақил Ўзбекистон давлати пайдо бўлиб халқаро майдонда ҳам ўз мустақил сиёсатини юргиза бошлади. Бу сиёсатни асосий мазмуни ва йўналишлари бошқа давлатлар билан ҳамкорликни турли тарафлама самарали ташкил этиш ва уни изчил равишда олиб бориш ҳамда ривожлантириш умумий хавфсизлик ва барқарор тинчлик учун доимо қатъий кураш олиб бориш бошқа давлатларни ички ишларига аралашмаслик халқаро анжуманларда кенгашларда фаол қатнашиш, тенг ҳуқуқли ва суверенитетни ҳурмат қилиш қоидаларига амал қилиш халқаро майдонда маърифатли дунё тан олган ҳуқуқ нормаларига риоя қилишдан иборатдир. Бу соҳада Ўзбекистон раҳбарияти олиб борган қатъий ва изчил сиёсат кўпгина бошқа давлатларни ҳурматига ва эътирофига сазовор бўлди ҳамда ҳорижий давлатлар билан муносабатларимиз кундан-кунга мустаҳкамланиб борди. Бу борада Президентимизнинг куч-ғайратини, шижоатини, бошқа халқларнинг раҳбарлари билан тил топа билиш қобилиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Мамлакатимизнинг ташқи ва ички сиёсатигагина оқилона раҳбарлик қилиши туфайли Республикамизда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланиб бормоқда. Асосийси – деган эди И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг биринчи мажлисида Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки миллий хавфсизлигимиз минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш гаровидир”1. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин халқаро алоқаларда бутунлай янги йўналишлар пайдо бўлди ва у энди суверен давлат сифатида фаолият кўрсата бошлади. Мустақиллик эълон қилингандан кейин орадан 30 кун ўтгач Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди ва унда Латвия, Литва, Эстония республикаларининг мустақиллиги эътироф этилди. 1991 йил 10 октябрда Грузия Республикаси Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини тан олди. Бу ёш мустақил давлатнинг иккинчи бир ёш мустақил давлат томонидан биринчи бор тан олиниши эди. Албатта СССР деб аталган империя ҳам расман тарқатилган бир шароитда ёш мустақил давлатларнинг бу қадами катта жасорат эди. Чунки ҳали жаҳонни қудратли давлатлари воқеаларни ривожланишига қараб жим турарди. Октябр ва ноябр ойларида Озарбайжон ва Белорус республикалари билан давлатлараро муносабатлар асослари тўғрисида шартномани имзоланиши Республикамиз ташқи сиёсатида катта қадам бўлди ва Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилди. Ашхабод учрашуви самарали тугалланади. Дунё давлатлари ичида халқаро майдонда катта обрўга эга бўлган. Туркия республикаси томонидан Ўзбекистон мустақиллигини тан олиниши халқаро майдонда қўллаб-қувватланиши мамлакатимиз ташқи сиёсатидаги муҳим ютуқларидан биридир.



Download 56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish