1. XX asrda tanqidchilikning fan sifatida shakllanishi va taraqqiyoti


Адабий танқидда бадиий конфликт, қаҳрамон, типиклик муаммолари



Download 1,78 Mb.
bet7/14
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#312759
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
2 5217758079155705166

Адабий танқидда бадиий конфликт, қаҳрамон, типиклик муаммолари. Маълумки, ҳақиқий санъат ва адабиётда қандай бўлишидан қатъий назар қаҳрамон образини яратишнинг тайёр қолипи йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳар бир ижодкор ўз истеъдод йўналиши ва даражаси, борлиқни, ҳаётни, инсонни идрок этишдаги индивидуал қарашлари, мақсад ва идеали асосида қаҳрамон образини яратади ва ана шу йўлдаги ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ижодкордан фарқ қилади. Шу маънода бу даврда асар қаҳрамони, хусусан, ижобий қаҳрамон образи ундай ёки бундай бўлиши керак, асарда, албатта, ижобий ёки салбий қаҳрамон бўлади, шўро жамияти кишиси фазилатларининг ўзида умумлаштирган типик қаҳрамонсиз шўро адабиёти бўлиши мумкин эмас, асар марказида, албатта, коммунист ёки ишчи образи туриши, рус кишиси образи бўлиши, улар, албатта, ўзбекка ақл ўргатиши ёхуд йўл кўрсатиши керак қабилидаги фикрлар айтилган ва шундай йўл тутган адабий танқид жиддий хатоларга йўл қўйганини бугун англаб етаяпмиз, аммо ўша даврда бундай фикрларни айтиш замон танқидчилигининг етакчи тамойилларидан бири эди. Шу маънода давр танқидчилигида қатор роман, қисса ва достонлардаги қаҳрамонни жўн, юзаки, бир томонлама талқин қилишлар: айрим схематик характерларга; сюжет ва композициядаги баъзи қолипларга; ҳаётий зиддиятлар хаспўшланиб, тўсиқларнинг осонгина енгиб ўтилишига; ҳатто қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари ишонарли эмаслигидан қатъий назар уларни ва пировардида умуман асарни ижобий баҳолаш танқидчиликда муайян муддат оддий бир ҳол сифатида кечди. Бу камчиликлардан қутула бориш асносидагина танқидчилик ўзининг жамият ва адабиёт олдидаги мавқеини мустаҳкамлаши мумкин эди.
Қаҳрамонларни яхши-ёмонга ёхуд ижобий ва салбийга ажратиш, бадиий асарда қаҳрамон тимсолидаги шу хусусиятларни кескин тарафайнликда тасвирлаш, бинобарин, танқидчиликнинг ҳам масалага шу нуқтаи назардан ёндашуви узоқ йиллар давомида ҳукм суриб келди. Масалан, танқидчи А.Алимуҳаммедов "Уста Ғиёс" ҳақида баъзи мулоҳазалар" мақоласида қаҳрамонда типик одамга хос "яхшилик" ва "ёмонлик"ларни топа билиш Мирмуҳсиннинг асосий ютуғидир", деб ёзган эди. Бу йўналишдаги хатолар секин-аста бартараф этила борди. Хусусан, танқидчилик адиблардан қаҳрамонларни бутун мураккабликда, ички оламидаги зиддиятларни хаспўшламай кўрсатиш зарурлигини талаб қила бошлади.
Ижобий қаҳрамон ҳақидаги баҳсларда "идеал қаҳрамон" масаласи ҳам кўтарилади. "Ойда ҳам доғ бор" деганларидек, ҳар бир энг ижобий, энг идеал бўлиб кўзга ташланадиган одамда ҳам қандайдир жузъий камчиликлар учраши табиий. Демак, камчиликсиз одам йўқ. Гап ўша камчиликларни кўрсатиш зарурлиги ёки нозарурлигида, уларнинг қаҳрамон ифодасидаги табиий ва ҳаётийлигида, ҳаётий ҳақиқатни бадиий ҳақиқат даражасига кўтарила билишида. Танқид бу тушунчаларга бирмунча кейинроқ – жиддий изланишлар натижасида етиб келди.
Адабий танқид яратилаётган ижобий қаҳрамон образининг бўрттириб кўрсатилишини талаб этиши натижасида, мумтоз адабиётдаги ижобий қаҳрамонларни камситиш кайфиятига ҳам учради.
Даврнинг адабий бадиий ва танқидий тафаккури иттифоқ миқёсида, умуман, қаҳрамон, хусусан, ижобий қаҳрамон ҳақида баҳс зарурлигини англаб ета бошлади. Баъзилар идеал қаҳрамон яратиш талабига салбий муносабатда бўлдилар, бунинг сабаби, у ҳаёт ҳақиқатини олдиндан белгилаб берилган схемалар бўйича акс эттиришга ундайди деб талқин этилди.
Бадиий ижод тажрибасида биргина ижобий қаҳрамон иштирок этмайдиган асарлар ҳам учрайди. Бу хилдаги асарлар кўпинча турли эътирозларга, тортишувларга сабаб бўлади. Гоголнинг "Ревизор" комедияси шундай асарлардан бири. Унда ижобий қаҳрамон йўқ, демак, ёзувчи идеалини ким ўзида ташийди, деган саволга Гогол: "Асарда олижаноб бир қаҳрамон бор, бу–кулгидир", деб жавоб бериши билан кулги асарда ёзувчи позициясини аниқ белгилаб турадиган ижобий қаҳрамон вазифасини адо этишини таъкидлаган эди.
А.Қаҳҳорнинг "Сароб" романида ижобий образлар бўлса-да, улар иккинчи даражалидир дея асардаги бу муаммони нотўғри талқин қилиш ҳоллари ҳам бўлди. Кейинчалик бу фикрлар асоссизлигини адабий жамоатчилик англаб етди.
Урушдан кейинги ўзбек танқидида ҳар бир асар марказида ижобий қаҳрамон бўлишини шарт дейилган талаб анча кучли эди. Аслида, - бу бирёқлама, нотўғри талаб эди. Чунки ҳаёт ҳам, инсон ҳам мураккаб. У фақат яхши ёки фақат ёмондан иборат бўлмаслиги мумкин. Инсон ҳаётда қандай бўлса, шундай, бор мураккаблиги билан адабиётда акс этиши керак. Шу ўринда адабий танқиднинг лирик қаҳрамонга, яъни шеъриятда ҳаракат қиладиган ва жуда кўп ҳолларда лирик қаҳрамон билан бир вақтда шоир айтмоқчи бўлган фикрни ўзида ташийдиган образларга муносабатини эслатиб ўтишга ўринлидир. "Бир қатор тақриз ва мақолаларда лирик асарлар, шеърий тўпламлар у ёки бу даражада таҳлил қилинди, шу муносабат билан ижобий лирик қаҳрамон хусусида гап очилди, турли-туман мулоҳазалар баён этилди. Бу борада ланжлик, руҳий бўшанглик, фикрий саёзлик ва мавҳумлик, қуруқ риторика ва мадҳиябозлик каби нуқсонларни кескин, шафқатсиз танқид қилиш кучайиб борди. Бу ҳол лирик қаҳрамон яратишнинг объектив ва субъектив жиҳатларига назар ташлашга олиб келди", деб ёзганида М.Қўшжонов ҳақ эди .
Турмушнинг илғор тамойилларини, ҳаёт учун зарур бўлган томонларини ўзида акс эттирган, келажак учун тўсиқ бўладиган иллатларга қарши шафқатсиз курашувчи қаҳрамонлар образини яратиш бу масаланинг объектив жиҳати. Лекин бу қонун эмас. Ҳаётдаги қаҳрамон фақат шу нуқтаи назаридангина тасвирланиши шарт эмас. Бу масала ижодкор мақолаларига боғлиқ. Зеро, ҳаётда юқоридаги йўналишга тескари руҳдаги қаҳрамон бўлиши ҳам мумкин. Уни ҳам тасвирлашга муаллиф ҳақли. Бу ўринда ҳам етакчи муддао ёзувчи мақсади ва унинг бадиий намоён бўлиш даражаси ва йўналишидир. Демак, масаланинг субъектив жиҳати ҳам бор. У шоирнинг ўзи, яъни унинг қаҳрамон ҳақидаги нуқтаи назари, яратган образи. Демак, лирик образ моҳият эътибори билан шоир тафаккурининг кенг ва теранлигини, йўналиши, қалбининг, руҳий оламининг бойлигини кўрсатувчи бир кўзгудир. Қаҳрамонга муносабатда танқидчиликда идеал, нуқсонсиз қаҳрамон образини яратишни шарт қилиб қўйиш ҳоллари ҳам учради.
Шу тариқа, ижобий қаҳрамон масаласи бу давр танқиди диққат марказида турди, мунозаралар адабиётда янги-янги изланишларга учради. Бу даврда "конфликтсизлик назарияси"нинг моҳияти очиб ташланди, ҳаётга қарама-қаршилик қаҳрамонларни зиддиятлари турмушни курашсиз тасвирлаш, замонамиз қаҳрамонларининг бир томонлама ва руҳий оламини юзаки, “ура-уралар” фонидагина кўрсатиш тамойиллари кескин танқид қилинди. Шўро жамияти бўлса ҳам, уни батамом камчиликларсиз кўрсатиш, мутлақ титроғи йўқ жамият сифатида талқин этиш хатодир - деган фикрга келишнинг ўзи ҳаётда олға ташланган қадамлардан бири, танқидчиликда бу фикрнинг адабий жараёнга тадбиқ этила бошланиши эса, танқидий тафаккурнинг бир баҳя олға силжиши эди. К.Яшин ўзининг "Улуғ канал" операси либреттосида халқ турмушини курашсиз, зиддиятларсиз кўрсатиб, жиддий ғоявий-бадиий хатоликка йўл қўйганини ўзи эътироф этди.
И.Султон, Ҳ.Ёқубов, Б.Имомов, Ҳ.Абдусаматов, С.Азимов каби олимларнинг ишларида конфликтсизлик назарияси кескин танқид қилинади. Ҳ.Ёқубов сўзлари билан айтганда, "конфликтсизлик назария"сини илгари сурган айрим танқидчилар ёзувчи камчилигининг чуқурлашувига таъсир кўрсатдилар, турмуш ҳақиқатини бўяб, силлиқлаб кўрсатиш тегирмонига сув қўйдилар. У В.Зоҳидовнинг қатор мақолаларида "конфликтсизлик назарияси" ҳимоя қилинганлигини танқид қилади. Бу назария танқид қилинган ишлардан яна бири Ҳ.Абдусаматовнинг драматургияда конфликт масалаларига бағишланган (1954) китобидир. Унда урушдан кейин яратилган драмалар конфликт муаммоси нуқтаи назаридан таҳлил қилинади, аниқ мисоллар асосида "конфликтсизлик назарияси"нинг зарарли оқибатлари кўрсатилади.
"Конфликтсизлик"нинг яна бир кўриниши "юзаки зиддиятлар"ни тўқиб чиқаришда намоён бўлди. И.Раҳимнинг "Ҳаёт булоқлари" романида конфликтни бўшаштириш оқибатида схематизм келиб чиққанини танқидчилар тўғри кўрсатиб бердилар. Бадиий конфликт асар ўзагида ётар экан, у ғоявийликка чамбарчас боғлиқ ва кўпинча, улар бир-бирларини белгилайдилар. Зотан, ҳаётни зиддиятсиз, курашсиз акс эттириш ҳақиқатдан кўз юмиш, санъат асарини ҳақиқий ғоявийликдан маҳрум этиш ҳисобланади.
Юзаки, фақат хўжакўрсин учунгина, омма кўзини шамғалат қилиш учун асарга киритилган конфликтлар танқидчилар эътиборидан четда қолмади. Бундай конфликт сохта, майда-чуйда, кўпинча англашилмовчилик асосигагина қурилди. Ҳаётийликдан маҳрум, ўйлаб чиқарилган бундай зиддиятлар ва фақат конфликт эмас, умуман, асарни бутунисича чиппакка чиқариши танқидчилар томонидан асослаб кўрсатилди. Конфликтсизлик муаммоси фақат эпик ёки драматик асарларгина эмас, барча тур ва жанрларга ҳам хос эканини, сохта кўтаринкилик, маъносиз оптимизм, бинобарин, воқеаларни юзаки тасвирлаш, ҳодиса ва фактларни қуруқ баён қилиш билан чекланиш шеъриятда ҳам кўзга ташланишини М.Қўшжонов тўғри таъкидлади.
Конфликтсизлик муаммоси, дастлаб, драматургия, сўнг насрий асарлар таҳлилида жиддий қўйилди. Маълум вақтгача лирика бу умумий ҳаракатдан четда қолди. Сабаби лирикада конфликтнинг ўзига хослиги, ҳатто, лирикада конфликт бўлиши - бўлмаслиги кўпчилик мунаққидларни иккилантириб турди. "Ҳатто айрим шоирлар адабиётнинг конфликтли бўлиши ҳақидаги талаб фақат драма ёки эпик асарларгагина таалуқлидир, "лирикада конфликтнинг бўлиши шарт эмас", деб чиқдилар. Бундай қарашлар адабий ижодга ҳам таъсир кўрсатмоқда ва натижада лирикада воқеликни бўяб, ялтиратиб тасвирловчи кўпгина шеърлар вужудга келмоқда", деб ёзди О.Шарафиддинов.
Бу давр адабий танқиди типиклик масаласига айрича эътибор берди. Баҳсларда турли-туман фикрлар айтилди, ҳар хил нуқтаи назарлар баён қилинди. Бу борада, айниқса, Л.Қаюмов салмоқли тадқиқотлар яратди. "Бадиий адабиётда типиклик проблемаси", "Типиклик ва бадиий маҳорат" мақолалари шулар жумласидан бўлиб, айрим ҳолларда уларда типиклик билан индивидуаллик орасидаги боғланиш заиф асосланганлиги сезилиб туради.
Типиклик–кенг ва кўп қиррали назарий муаммо. Бу борада адабиётшунослик ва танқидда кўп баҳслар бўлди. Баъзи бировлар уни нотўғри талқин этди, айримлари юзаки тушунди, бошқа бирлари эса унинг баъзи томонларига кучли урғу бериб, бошқа жиҳатларини эътиборда тутмади. Бу хилдаги турли-туманлик кўпгина мақолаларда кўринди, айниқса, Б.Раҳмоновнинг "Юрак сирлари" асари атрофидаги баҳслар жараёнида яққолроқ кўзга ташланади.
Типиклик ҳақидаги қатор илмий-назарий қарашлар, уларнинг нозик эстетик жиҳатлари ўз қимматини сақлаб қолади, албатта. Бироқ марксистик таълимотнинг билиш назариясига чамбарчас боғлаб қўйилган ҳамда шўро замонидаги мафкуравий-сиёсий манфаатларга буйсундирилиб илгари сурилган қатор нуқтаи назар ва принциплар ўз аҳамиятини йўқотганини эслатиш ўринли бўлур эди.
Шеъриятда конфликт каби типиклик ҳам ўзига хос равишда намоён бўлади. Лириканинг эпос ва драма турларидаги асарларига нисбатан жонли жараён ва типик шароитни кўрсатиш имкониятлари хийла чекланган. Шу боисдан лирик қаҳрамон типик шароитни ўзида мужассам этган ҳолда воқе бўлади, у орқали биз аниқ тарихий воқелик ва ҳодиса англаймиз, қонуний моҳиятини тасаввур этамиз. Ўша йилларда конфликт каби типикликни нотўғри талқин этиш қатор лирик асарларга муносабатда яққол кўринди. "Конфликтсизлик назарияси" таъсирида ҳаётий зиддиятлардан холи "безакли қаҳрамонлар" пайдо бўлди. Типикликни бир томонлама, юзаки тушуниш натижасида "лирик қаҳрамон" ҳамиша бахтли, саодатли бўлиши лозим, унинг учун қайғу, ўкинч, зорланиш, машаққат "типик эмас", дегувчилар ҳам бўлди. Оқибатда дардсиз, ҳароратсиз, эҳтирослардан маҳрум, сийқа, ялтироқ, сохта кўтаринки шеърлар ва лирик қаҳрамонлар кўпайишига йўл очиб берилди. Типикликни ўша давр мафкураси қобиғида тушунган танқидчиларнинг мақолалари бугун эскирди.
Ўзбек адабиётшунослиги ва танқиди юқорида эътироф этилган нуқсонлари бўлса-да, бу даврда ўз тарихий тараққиёти йўлининг янги босқичига ўтди. Унинг тадқиқот объекти кенгайди, ҳаётий масалаларга яқинлашуви чуқурлашди. Ўзбек адабиёти тарихини тадқиқ этишга эътибор кучайди, кўтариб чиқаётган муаммолари ранг-баранглашди. Адабиётшунослик Алишер Навоий ва ундан кейинги даврдаги санъаткорлар ҳаёти ва ижодини монографик йўсинда тадқиқ қилишда жиддий ютуқларга эришди. ХХ аср ўзбек адабиётининг машҳур намояндалари ҳаёти ва ижодини айрим муаммолар, адабиёт тараққиёти босқичлари монографик йўсинда ўрганилган ва тадқиқотлар пайдо бўлди. Бу йўналишда ўндан ортиқ танқидий- биографик очерк вужудга келди. Бадиий ижоднинг фундаментал муаммоси – реализм хусусидаги илмий изланишларнинг натижалари эълон қилинди.
Адабиётшунос ва танқидчилар сафи янги кучлар ҳисобига кенгайди. Адабий танқиднинг адабий жараён билан алоқаси сезиларли равишда кучайди. Танқидчилик шеърият, наср ва драматургияда яратилган деярли ҳар бир муҳим асарга муносабат билдиришга интилди. Шеърий тўпламлар, поэмалар, очерк, ҳикоя, қисса, роман, драма, комедиялар ҳақида анча тақриз ва мақолалар босилди, танқидда адолатдан қочиш эмас, ҳақиқат сари юз буриш майллари кузатилди. Танқиднинг адабий-тарихий жараёндаги роли ва таъсири ортди, савияси кўтарила бошланди. Замонавийлик, ғоявийлик, бадиийлик, конфликт, типиклик, лирика ва бошқа қатор муаммоларни тушуниш ва талқин қилишда муайян ютуқларга эришди. Аввалги босқичда дунёқараш, синфийлик, ижтимоий мансубият масалаларини англаш ва талқин этишда йўл қўйилган жиддий камчиликлар барҳам топди.
Давр ва ижтимоий ҳаётдаги мураккабликлар адабиётшунослик ва танқидчиликда ҳам намоён бўлди. Танқидчилик вульгар социологизм, догматизм, нигилизмдан иборат зарарли йўналишлар машаққатларини чекди ва улардан қутула боргани сари жиддий ютуқлар томон интилишда давом этди.

55. Ayn (Olim Sharafuddinov)ning CHo‘lpon va H.Olimjonning Fitrat ijodiga munosabatdagi xato nuqtalar nimalardan iborat ?


Javob: Олим Шарафиддинов бўлди. Унинг «Айн» имзоси билан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1927 йил 14 февраль сонида эълон қилинган «Ўзбек шоирлари. Чўлпон» номли мақоласи қарорни амалга ошириш йўлидаги илк ва шу билан бирга самарали ҳаракат саналади. Айн масалани тубандагича қўяди: «Чўлпон кимдир? У кимнинг шоири?» деган сўроққа, қисқача қилиб, «Чўлпон буткул кирликдан озод инсондир: бу шоирдир», деб чиройлик жумла билан жавоб берувчилар, унга юксак баҳо қўювчилар орамизда бор». Кўриниб турибдики, мунаққид Чўлпон ижодига нисбатан мавжуд қарашларни нотўғри деб билади, уларни тўғрилашга жазм қилади. Унинг синфий ѐндашув асосида чиқарган«тўғри» хулосаси эса бундай: «Чўлпон ... миллатчи, ватанпараст, бадбин зиѐлиларнинг шоиридир. Унинг мафкураси шуларнинг мафкурасидир». Айн З.Башир ва А.Саъдийлар хулосасига «миллатчи, ватанпараст, бадбин» аниқловчиларини қўшди холос, бироқ шунинг ўзи энди чинакам айблов сифатида жаранглади. Гап шундаки, Айн мақоласидан бир йил олдин — 1926 йилда зиѐлилар масаласи кенг муҳокамага чиқарилган, матбуотда ўнлаб мақолалар эълон қилинган, турфа фикр-мулоҳазалар билдирилган эди. Аслида, бу ҳам «маданий инқилоб» талаби билан кун тартибига қўйилган масала эди. Шу йил январь ойида республика маданият ва маориф ходимларининг I қурултойида зиѐлилар масаласида доклад қилган А.Икромов: «Диний йўлда юрган эски уламо билан илгариги сармоядорлик ва миллатчилик йўлида юриб, шу йўлда ишлаган зиѐлиларни биз «ҳозирги зиѐлилар» деб айта олмаймиз. «Ҳозирги зиѐлилар демакдин мурод «шўро зиѐлиси» дейишдирким, шўро зиѐлиси бўлиш учун коммунистлар фирқасининг мақсадига мувофиқ Шўролар ҳокимиятини ва йўқсиллар маданиятини тузиш йўлида ишлаш лозимдир 25». Агар А.Икромов(у эса расмий шахс) гаплари контекстида қаралса, Айн қўшган сифатлар Чўлпон «миллатчилик йўлида юрган»лар қатори «ҳозирги зиѐли» саналиши мумкин эмас, бунинг устига унинг ижоди ҳам «шуларнинг мафкурасидир» деган хулосани келтириб чиқаради. Айн айбловни яна ҳам кескинлаштириб, шоирни тор миллатчига чиқаради: «Русларни ҳеч қандай гуруҳга ажрата олмайди. Бутун руслар унинг назарида мустамлакачилардир. Чўлпон инқилобдан рози, фақат руслардан, русларнинг ватанда қолишларидан рози эмас». Яна бир жиддий айблов шуки, Чўлпон «ѐшларга ўз мафкура таъсирини, миллатчи, ватанчилик ҳисларини ўтказди». Яъни, шоир ижоди ғоявий жиҳатдан зарарли дейилмоқдаки, шу мақоладан сўнг «чўлпончилик» (чўлпонизм) ҳақида гаплар қўзғалгани ҳам бежиз эмас. Айннинг мақоласига Ойбек муносабат билдириб, «Чўлпон. Шоирни қандай текшириш керак» 26 номли мақоласи билан чиқди. Ойбек «ѐш адабиѐтимизнинг кўримли чечаги бўлғон Чўлпон ҳақида фикр юритган ўртоқлар уни ҳаққила текшириб кўрсата олмадилар», деркан, «шоир ва адибларнинг асарларини, уларнинг адабиѐтда тутган мавқеларини, келтирган янгиликларини, нуқсонларини илмий бир метод билан текшириш» кераклигини таъкидлади. Ойбек ўз даври танқидчилиги олдига ғоят муҳим масалани қўйди — берилаѐтган баҳо, чиқарилган ҳукм-хулосалар илмий асосланган бўлиши лозим. Ҳолбуки, Айнда «худди шу метод йўқ. Ҳе йўқ, бе йўқ, қаламга ѐпишади». Масалага илмий ѐндашувнинг, илмий «текшириш»нинг йўқлиги учун ҳам, Ойбек таърифича, «Айн ўзининг кўкда учишидан хабарсиз», яъни фикрлари асосга эга эмас. Ойбек «Чўлпонда миллий парчалар йўқ деб ҳеч ким айта олмас»лигини эътироф этади, айни пайтда ундан «пролетар шоири» бўлишликни талаб қилиш тўғри ҳам эмас, деб билади. Чунки у «ўзининг муҳити, тарбияси ва интилишлари эътибори-ла бундан узоқ». Ойбек шоирга муносабат қандай бўлиши лозимлигини русларнинг Пушкинга муносабати мисолида тушунтирмоқчи бўлади: «Пушкин йўқсул эл учун ѐзғон бир шоир эмас. Ул помешчик ва тўралар шоири. Мафкураси ҳам ҳозирги замонга мувофиқ эмас. Бўлмаса, уни нечун бу қадар севиш? Пушкин кўб гўзал асарлар яратди...» Кўрамизки, Ойбек бу ўринда санъаткорнинг қадри, асарларининг қиммати мафкура жиҳати билангина белгиланмаслигини айтмоқчи. Пушкин ҳақидаги бу мулоҳазалар асосида мунаққид «биз ҳам Чўлпондан қўл торта олмаймиз» деган тўғри хулосага келади. Энг муҳими, ѐш шоир мақола ниҳоясида Чўлпонга, унинг ижодига тўғри баҳо бера билди: «Чўлпон янги адабиѐтда янги нарсалар яратди. Мувашшаҳ адабиѐти ўрнига бу куннинг бадиий завқига яраша, ѐқимли, гўзал шеърлар ўртага чиқарди. Бугунги ѐш насл унинг содда тилини, тотли услубини, техникасини кўб севади. Ундан кўб гўзалликлар олади. Чўлпоннинг мафкураси эмас, балки яратган бадиий намуналари ўқулади, воз кечилмайди». Бундан аниқ бўладики, Ойбек адабиѐтда, аввало, санъатни, гўзалликни қадрлаш тарафдори. Чўлпон ижоди бўйича баҳсга қўшилган Усмонхон Ойбекни «Шоир Чўлпоннинг мафкураси ҳақида Айн томонидан ѐзилғон бир турли тўғри фикрларнинг қийматини туширишга тиришиш»да27 айблади. Умуман, Усмонхон ўз мақоласида Чўлпонни айблаш бобида Айнни давом эттирган бўлса, Ойбек билдирган фикрларни асоссиз инкор қилиш ва мунаққидга ҳам турли айблар тақаш йўлидан борди; бундай тенденциозлик мақолада илмий мантиқдан, баҳс этикасидан чекинилган қатор нуқталарни юзага келтирди28. Шу маънода, Ойбекнинг жавоб мақоласидаги «бошқа илм соҳаларида бўлғони каби, адабий асарларни текширган вақтда ҳам шахсий орзу ва тилакларни бир томонға йиғиштириб қўйиб, масалага объектив қараш лозим ... акс ҳолда тадқиқ ва таҳлилдан бир чақалик натижа чиқмас...»29 деган фикри нафақат Айнга, балки Усмонхонга ҳам тўғридан-тўғри алоқадордир. Чўлпон ижоди бўйича баҳсга республика маданият ходимларининг II Қурултойида нутқ сўзлаган А.Икромов якун ясади: «Айн Чўлпонни мафкура жиҳатидан тўғри танқид қилди <...> мафкура жиҳатидан шундай танқиднинг бўлиши керак эди <...> Ёш шоиримиз Ойбек эса масалани мафкура жиҳатидан кўра олмай, фақат тил, услуб, ифода ѐғини кўрди»30. Бу расмий доиралар баҳсда Айн томонида турди, деганидир. Чўлпон ижоди бўйича баҳс, унга А.Икромов ясаган якун шўро танқидчилигнинг етакчи хусусияти — адабий асарни баҳолашнинг бош мезони сифатида унинг «мафкура жиҳатини» тушуниш амалиѐтини қарор топтирди. Эътиборли жиҳати шуки, шўро даври ўзбек танқидчилиги мазкур баҳсга кейин ҳам тўхталган, бироқ унга берилган баҳо, муносабат А.Икромов билдирган фикрдан йироқлашгани йўқ. Бу фикрнинг далили сифатида қуйидаги кўчирмаларни келтирамиз: «Айн мақоласи адабий ҳаѐтда ва танқидчиликда муҳим воқеа бўлди. У материалистик танқид принципларига амал қилиб, асар анализини ғоявий мазмундан келтириб чиқарди». (Ҳ.Ёқубов, 1967)31 «<...> танқид соҳасида марксча-ленинча методологияни муваффақиятли равишда эгаллаѐтган кадрлар ҳам бор эди. Айн (Олим Шарафуддинов)нинг <...> мақоласи шундан далолат берар эди<...> Адабий танқиднинг Чўлпон ижодига берган баҳоси у ғоявий-эстетик жиҳатдан анча етилиб қолгани аломатидир». (М.Юнусов, 1987)32 «Чўлпон ижоди тўғрисида бундай мақоланинг (Айн мақоласи — Б.Р) пайдо бўлиши, шубҳасиз, ўзбек совет адабиѐтининг ғоявий такомилида муайян аҳамиятга эга бўлди».(Б.Дўстқораев, 1989)33 Айтиш керакки, Б.Дўстқораев Айн мақоласининг «заиф жиҳатлари» ҳам борлигини кўрсатиб берди, бироқ, ҳатто истиқлол арафасида ѐзилган мақолада ҳам унинг «муайян аҳамияти» таъкидланганки, бу юқоридаги фикримизнинг далилидир. Озод Шарафиддинов Ойбекнинг баҳсдаги иштирокига тўхталиб, унинг фикрлари «адабиѐтшуносликдаги ақидапарастлик ва вульгар социологизмга қарши курашда, ижодкорларни калтаклардан, ўринсиз зуғумлардан асрашда дурустгина замин бўлиши мумкин эди» 34 деб ѐзади. Бироқ, афсуски, «партия қўлидаги муҳим тарбия қуролларидан бири» саналган шўро адабий танқидчилиги адабиѐтнинг эмас, аввало, партиянинг манфаатларини кўзлаши лозим эди. Шу сабабдан ҳам шўро даври танқидчилигининг Ойбекнинг фикрларига муносабати деярли ўзгаришсиз қолди. Буни тасаввур қилиш учун юқоридаги муаллифларнинг фикрларини тартиби билан келтириб ўтамиз: «<...> у шакл ва мазмун ўртасидаги диалектик бирликни кўра олмади» (Ҳ.Ёқубов) «<...> асарларидаги формал фазилатларнинг ролини ўша асарлардаги мазмундан ажратиб баҳолади ва натижада Чўлпон маҳоратининг сабоқлари ҳақида муболағали, нотўғри хулосадарга келди. <...> у Пушкиннинг чуқур гуманистик мазмунли асарлари билан Чўлпоннинг тор 4миллатчилик билан суғорилган асарларининг мазмуни орасидаги жуда катта фарқни эътиборга олмайди, Чўлпон асарларидаги бадиий воситалар реакцион ғояларга хизмат этганини пайқамайди» (М.Юнусов) «Ойбекнинг Пушкин ва Чўлпонни қиѐслашида ҳам фикрий мутаносиблик мантиқи бузилганини кўрамиз» (Б.Дўстқораев)

Ҳ.Олимжоннинг «Фитратнинг адабий ижоди ҳақида» номли катта ҳажмли тадқиқот мақоласи Ҳ.Олимжон мақоласининг деярли ҳар бир саҳифасида ўша давр шароитида жиддий сиѐсий айблов сифатида янгровчи жумлаларга дуч келамиз: «Фитрат кучли буржуа ватанчилиги, миллатчилиги, пантуркизм қарашлари билан ўртага чиқади <...> Октябрни умидсизлик ва норозилик билан қарши олди. У Октябрдан сўнг ўзининг буржуа қарашларига содиқ қолди <...> миллатчилик адабиѐтининг бошида туриб раҳбарлик қилади <...> назарида тўполондан, тартибсизликдан иборат бўлган совет воқелигидан кулади <...> қишлоқдаги инқилобий ҳаракатни чин маъноси билан қабул қила олмаган...» Мақоланинг якунида Ҳ.Олимжон Фитрат «инқилобий дунѐга қараш позицияларига ўтиш юзасидан жиддий қадам ташлолмай келади» 52 деган хулосани чиқаради. Ачинарли томони шундаки, Ҳ.Олимжон мақоласи 1936 йилда, қатағон сиѐсати авжига чиққан 1937 йил арафасида ѐзилган эди. Танқидчиликда Айн томонидан бошлаб берилган сиѐсий айблар тақаш анъанаси муттасил ўн йил давомида турли кўринишларда намоѐн бўлиб келди. Бу билан танқид оммани Фитрат, Чўлпон, А.Қодирий сингари ижодкорлар «халқ душмани» эканлигига ишонтиришга хизмат қилди, минглаб зиѐлиларимизнинг жисман махв этилишига замин ҳозирлади, «фатво берди». Афсуски, танқидчилик шу билангина чекланмади, аксинча, 1937-1938 йилларда у ўз зиммасига «жамоатчи қораловчи» бўлишдек шармандали вазифани ҳам олди. Натижада шу йиллар танқидчилигимиз тарихидаги «энг кирлик, қора кунлар» (А.Қодирий) бўлиб қолди.


56-savol.
Ўзбек адабиётида роман жанрининг пайдо бўлиши Ҳамза, Мирмуҳсин Шермуҳаммедов, Абдулла Қодирий номлари билан боғлиқ. Роман назариясига оид дастлабки илмий-назарий мулоҳазалар эса, А.Саъдийнинг "Амалий ҳам назарий адабиёт дарслари" ва Фитратнинг "Адабиёт қоидалари" асарларида илгари сурилди. С.Ҳу3сайн "Ўтган кунлар"ни таҳлил қилиш жараёнида романнинг бошқа адабий жанрлардан фарқини тушунтиришга ҳаракат қилса-да, ғоявий-бадиий жиҳатдан асарни тамомила бирёқлама ва хато баҳолади.
Миёнбузрук Солиҳов ўзбек адабиётида романчилик тажрибаси бўлмаганини алоҳида таъкидлаб, "Ўтган кунлар"ни оригинал асар деб ҳисоблайди. Лекин асарнинг жанровий мансубиятини бу тарзда тўғри баҳолаш ушбу муаллифни романнинг синфий, мафкуравий жиҳатдан бир қатор янглиш фикрлар айтишдан сақлаб қоломади. Аслида чиндан ҳам "Ўтган кунлар" ўзбек адабиётида, Европада тушунилганидек, ҳақиқий реалистик роман бунёдга келганининг далили эди. Адабий танқидда шу ҳақиқат тасдиқ топишининг ўзиёқ унинг назарий-эстетик жиҳатдан балоғат йўналишида эканини кўрсатади.

57-savol.


30-йиллардан Ойбек, Ғ.Ғулом, М.Шайхзода, Ҳ.Олимжон, Уйғун, А.Қаҳҳор, У.Носир, А.Умарий ижодлари шиддат билан ўса бошлади. Ғоявий-бадиий савияси турли даража ва йўналишдаги "Кеча ва кундуз", "Сароб", "Қуллар", "Душман", "Қутлуғ қон" каби романлар; “Кўкан”, “Жонтемир”, "Ўч", "Дилбар–давр қизи","Навоий"Зайнаб ва Омон", "Ойгул билан Бахтиёр" , "Норбўта" ва "Нахшон" каби поэмалар; “Бемор”, “Ўғри”, “Шум бола”, “Ёдгор” каби ҳикоя ва қиссалар майдонга келди.Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ташкил этилди. 1934 йил 7-11 мартда унинг 1-съезди бўлиб ўтди. Съездда Р.Мажидий унга раҳбар этиб сайланди. Бутуниттифоқ ёзувчилар съездида (1934) шўро адабиётининг етакчи ижодий методи социалистик реализм эканлиги узил-кесил белгилаб қўйилди.30-йиллардан адабий танқидда болалар адабиётига эътибор кучайди. Айрим газета саҳифаларида "Болалар адабиётига диққат қилингиз" рукни ҳам очилди. Ҳ.Ёқубовнинг "Болалар адабиётининг сифатини кўтарайлик", Ш.Сулаймоннинг "Болалар адабиёти тўғрисида", З. Диёрнинг "Болалар китоби ҳақида", Ю. Латифнинг "Зафарнинг ижоди ҳақида" каби мақолаларида болалар адабиётига оид муаммолар кўтариб чиқилди.
58-савол.
Бошланаётган янги давр адабий-бадиий талаблари ва эстетик эҳтиёжларини ифода этиб, замоннинг янги типдаги бадиий адабиёти, янги инсон ва китобхонни тарбиялашни мақсад қилиб қўйган адабий танқид Ўзбекистонда ХХ аср бошларида матбуот билан бирга туғилди. Унинг юзага келишида, авваламбор мумтоз адабиёт ва адабий-танқидий тафаккур анъаналари, қолаверса, янги матбуот саҳифалари ҳамда анъанавий тарзда шарқ қўлёзмалари орқали кириб келган жаҳон илмий эстетик қарашларидаги намуналар муҳим роль ўйнади.
Янги ўзбек адабий танқидчилигининг махсус ҳодиса сифатида туғилиб, шаклланиб, камолот босқичига кўтарилиш йўлида кечган қийинчилик ва зиддиятлар моҳиятини англаш учун тарихнинг адабий- маданий саҳифаларини бирма-бир варақлаб, кўздан кечириш, эришилган илмий-эстетик ютуқларни, мавжуд нуқсонларни таҳлилдан ўтказиш, адабий-бадиий, илмий-эстетик тафаккур тараққиёти қонуниятларини ҳаққоний ўрганиш ва ёритиш зарур бўлади.
Ўзбек танқидчилиги илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Биз унинг ХХ аср тонгидан бошланган тарихини ёритишни мақсад қилиб қўйдик. Шу ўтган вақт мобайнидаги адабий танқиднинг фазилатларини ўзлаштириш, нуқсонларини ҳаққоний таҳлилдан ўтказиб, сабаб ва оқибатларини аниқлаш, адабий танқиднинг ёзувчилар ва ўқувчилар оммасига таъсири доирасини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун зарурдир.

59-савол.


О.Ҳошимовдан рисола, мақола ва тақризлардан иборат бой ва ранг-баранг илмий мерос қолди. Улар ўз даври адабий жараёнида маълум роль ўйнаган, даврнинг долзарб масалаларига бағишланган, давр адабий-танқидий қарашларидаги ютуқларга таяниб яратилган. Лекин нафсилабрини айтганда, бу мақола ва рисолалардаги ғоялар, назарий умумлашма, кузатишларнинг ҳаммаси ҳам шафқатсиз вақт синовига бардош беролгани йўқ. Бироқ бундан қатъий назар уларни ўз даврининг маҳсули сифатида ўрганиш, тарихий жараён натижалари сифатида баҳо бериш илмнинг вазифасидир. Шу маънода О.Ҳошимнинг илмий-танқидий мероси бугунги кунда, биринчидан, адабиёт ва танқид тарихи босиб ўтган йўлни билиш ҳамда бугундаги даражага етиб келувидаги мураккаб жараённи ўрганиш учун; иккинчидан, бу мақолалар О.Ҳошим ҳаёти, ижоди ҳақида изчил, илмий маълумот бериши учун; ниҳоят, учинчидан, ҳозирги Истиқлолга муносиб озод ва ҳур тафаккуримиз ўз-ўзидан келмаганини , унинг сарчашмаларида О.Ҳошим сингари фидойиларимиз бўлганини англаш ва уларнинг қадрига етиш учун муҳимдир.
60-савол
Бу даврда Ўзбекистон ҳаётидаги ижтимоий - иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий ва маърифий йўналишдаги барча ишлар ғалаба мақсадларига буйсундирилди. Ҳар бир миллий республикада Ватанни улуғлаш ва фашизмни фош этиш бадиий адабиётнинг бош мавзусига айланди. Адабий танқид ҳам бор кучини ана шу йўналишдаги асарлар таҳлилига қаратди. Уруш туфайли собиқ Иттифоқ ичкарисидаги эвакуация қилинган олимлар бу йилларда республикамизда турли фанлар, шу жумладан, филология ва шарқшунослик фанлари ривожига катта ҳисса қўшдилар. Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология ва шарқ шўъбалари шу даврда очилди. 1943 йилда Ўзбекистонда Фанлар Академияси ташкил этилиши республикада адабиётшунослик фани ривожининг жадаллашувига таъсир кўрсатмай қолмади. Адиблар урушнинг илк кунларидаёқ инсонпарварлик ва она Ватанга муҳаббат руҳи билан йўғрилган қалб сўзларини эълон қилдилар.
Бу даврда Она, Ота, Фарзанд, жангчи, ёр, тарихий Ватан образлари талқини янада бойиди. Уруш, айниқса, муҳаббат ва садоқат мавзулари моҳиятини чуқурлаштирди. Бу янгиланишлар танқид эътиборидан четда қолмади. 1943 йил декабрида Москвада ўзбек адабиёти ва санъати кунлари бўлиб ўтди. Ҳ.Олимжон, Ойбек, И.Султоновларнинг "Ўзбек халқининг адабиёти", "Ўзбек адабиёти", "Катта имтиҳон" сингари мақолаларида, бир томондан, босиб ўтилган йўлга қисқача якун ясалди, иккинчи томондан, ўзбек адабиётининг уруш давридаги аҳволи таҳлил этилди.
Уруш йиллари танқидига хос яна бир фазилат шуки, адабий танқиднинг ёзма шакли билан ёнма-ён оғзаки шакли ўсиб борди. Давр тезкорлик, ҳозиржавоблик ва жадалликни талаб қилди: баҳслар, мунозаралар, жонли фикр олишувлар адабиёт ва театр ривожида муҳим аҳамият касб этди.
Уруш давридаги иқтисодий қийинчиликлар боис матбуот ва нашр ишларидаги чекланиш туфайли бу йилларда танқидий мақолаларнинг босма шаклидаги кўринишлари ўрнига адабий танқид оғзаки, муҳокама тарзидаги шакллар билан тўлдиришга интилди.
62-63-саволлар
И.Султон, Ҳ.Ёқубов, Б.Имомов, Ҳ.Абдусаматов, С.Азимов каби олимларнинг ишларида конфликтсизлик назарияси кескин танқид қилинади. Ҳ.Ёқубов сўзлари билан айтганда, "конфликтсизлик назария"сини илгари сурган айрим танқидчилар ёзувчи камчилигининг чуқурлашувига таъсир кўрсатдилар, турмуш ҳақиқатини бўяб, силлиқлаб кўрсатиш тегирмонига сув қўйдилар. У В.Зоҳидовнинг қатор мақолаларида "конфликтсизлик назарияси" ҳимоя қилинганлигини танқид қилади. Бу назария танқид қилинган ишлардан яна бири Ҳ.Абдусаматовнинг драматургияда конфликт масалаларига бағишланган (1954) китобидир. Унда урушдан кейин яратилган драмалар конфликт муаммоси нуқтаи назаридан таҳлил қилинади, аниқ мисоллар асосида "конфликтсизлик назарияси"нинг зарарли оқибатлари кўрсатилади.
"Конфликтсизлик"нинг яна бир кўриниши "юзаки зиддиятлар"ни тўқиб чиқаришда намоён бўлди. И.Раҳимнинг "Ҳаёт булоқлари" романида конфликтни бўшаштириш оқибатида схематизм келиб чиққанини танқидчилар тўғри кўрсатиб бердилар. Бадиий конфликт асар ўзагида ётар экан, у ғоявийликка чамбарчас боғлиқ ва кўпинча, улар бир-бирларини белгилайдилар. Зотан, ҳаётни зиддиятсиз, курашсиз акс эттириш ҳақиқатдан кўз юмиш, санъат асарини ҳақиқий ғоявийликдан маҳрум этиш ҳисобланади.
Конфликтсизлик муаммоси, дастлаб, драматургия, сўнг насрий асарлар таҳлилида жиддий қўйилди. Маълум вақтгача лирика бу умумий ҳаракатдан четда қолди. Сабаби лирикада конфликтнинг ўзига хослиги, ҳатто, лирикада конфликт бўлиши - бўлмаслиги кўпчилик мунаққидларни иккилантириб турди. "Ҳатто айрим шоирлар адабиётнинг конфликтли бўлиши ҳақидаги талаб фақат драма ёки эпик асарларгагина таалуқлидир, "лирикада конфликтнинг бўлиши шарт эмас", деб чиқдилар. Бундай қарашлар адабий ижодга ҳам таъсир кўрсатмоқда ва натижада лирикада воқеликни бўяб, ялтиратиб тасвирловчи кўпгина шеърлар вужудга келмоқда", деб ёзди О.Шарафиддинов.
64-савол

“Алпомиш” достонига бўлган муносабат ҳақида икки оғиз тўхтаб ўтишга тўғри келади. Марказнинг қаттиқ тазйиқи ва зимдан буйруғи туфайли бу қаҳрамонлик достони ноҳақ танқидга учради. "Алпомиш" А.Абдунабиев ва А.Степановларнинг "Алпомиш" эпоси ҳақида", "Халқчиллик байроғи остида" номли мақолаларида халққа ёт, реакцион асар сифатида қораланди. Буни англаш учун катта ақлнинг кераги йўқ. Бу мақсад замирида ўзбек халқининг унинг буюк бир маънавий қудратидан мосуво қилиш эди. 1952 йил мартида Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўтказган "Алпомиш” достони муҳокамасида ноҳақ фикрлар янада чуқурлаштирилади. Достонни ташвиқ ва тарғиб қилиб келган, уни кўп марта қайта-қайта нашр қилдирган ва бу нашрларга кириш сўзи ёзганлар, жумладан В.Жирмунский ва Ҳ.Зариповнинг "Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси" китоби, Ойбекнинг "Ўзбек поэзияси антологияси", М. Шайхзоданинг "Алпомиш" достонининг рус тилидаги (1949) нашрига ёзган мақолалари қораланади. Афсуски, ўзбек халқ ижодига бундай нотўғри муносабат матбуотда анча вақт давом этди. Аммо аста-секин бундай нигилистик қарашларга кескин зарба берилди. 1956 йилда "Қизил Ўзбекистон" газетасида босилган "Халқ ижодининг ўлмас ёдгори" мақоласи "Алпомиш" достонининг халқчиллигини исбот этди – ўзбек халқининг буюк достони ҳаққоний ва одил баҳосини олди. "Алпомиш" эпоси жиддий ўрганила бошланди.


66-савол
Ўзбек адабиёти ХХ асрнинг 90-йилларигача мустамлака шароитларини бошдан кечирди. Истибдод фақат ижтимоий-сиёсий ҳаётгина эмас, маданий- адабий муҳитда ҳам ҳукм сурди. Шунга қарамай, мавжуд айрим шароитларнинг ҳаётий таъсири, бадиий адабиётнинг ички қонуниятларини тўғри ва баракали идрок этиш ҳамда адиблар истеъдодининг сиёсат исканжасида, зуғум ва зўравонлик доирасида қолиб кетмай, миллий ва умумбашарий йўналишлардаги тинимсиз изланишлари деярли барча жанрдаги асарлар мисолида ўзининг ижобий самараларини берди. Адабий танқид ҳам шу жараёнларни бошдан ўтказди. Шўро тўнтарувидан сўнг Истиқлолгача кечган катта бир тарихий давр мобайнида коммунистик мафкуранинг доимий ва тинимсиз исканжасида бўлди. Бадиий адабиёт ва адабий танқид етмиш беш йил шўролар ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг ўзига хос бадиий инъикосига айланиб, асосан, мафкуравий қурол вазифасини ўтади.
Ҳукмронлик ва зўравонлик остида майдонга келган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бадиий адабиёт ва адабий танқиднинг ҳам йўналишини белгилашга интилди: ёзувчиларни ҳаётни пардозлаб тасвирлашга, танқидчиларни эса, адабий асарни кундалик сиёсат нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, хулосалар чиқаришга ундади. Лекин шўролар даврида бадиий адабиёт ва адабий танқид қанчалик сиёсий-мафкуравий қуроллантирилмасин, партиявийлик, синфийлик ва ғоявийлик сингари мезонларни илгари сурувчи соцреализм методи қанчалик ҳокимлик қилмасин, бадиий ижодда адолатга интилиш, реализм учун кураш бир нафас ҳам тўхтаб қолмади.60-йилларда янги тамойилларнинг ўсишига йўл очган хусусиятлардан бири адабий танқид ривожига халақит бериб келаётган айрим назарий чалкашликларга жаҳон адабий танқиди тажрибаларини ўрганиш асосида барҳам берила бошланганлиги эди. Шу туфайли бадиий асарни юзаки баҳолаш, асоссиз қуруқ хулосаларни илгари суриш, ёзувчи шахсига нисбатан субъектив муносабат билдириш каби салбий ҳолатлар барҳам топа борди.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish