10-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши режа



Download 109,38 Kb.
bet1/8
Sana06.07.2022
Hajmi109,38 Kb.
#751580
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10-мавзу


10-МАВЗУ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИДА НАФАС ОЛИШНИ БОШҚАРИЛИШИ ВА ИККИЛАМЧИ МОДДАЛАР ҲОСИЛ БЎЛИШИ


Режа

  1. Ташқи мухитга боғлиқ ҳолда нафас олишни ўзлаштириши.

  2. Дон, мева ва сабзавотларни саклашда нафас олишнинг аҳамияти.

  3. Бир моддадан иккинчи модданинг хосил бўлиши. иккиламчи моддалар.

  4. Ўсимликлар таркибидаги алкалоидлар ва гликозидлар.

  5. Ўсимликлар таркибидаги ошловчи моддалар.

  6. Хулоса



Асосий тушунчалар: Ўсимликлар нафас олишига ташқи муҳит омилларининг таъсири; нафас олиш жадаллигини ўсимлик ўсиш ва ривижланишига боғлиқлиги; нафас олишни бошқаришнинг классик ва замонавий усуллари; ҳимояланган гурунтдаги сабзавот экинлари ҳосилдорлигин ошириш йўллари; дон, сабзавот ва мева экинлари маҳсулотларини сақлашда нафас олишнинг бошқарилиши; иккиламчи моддаларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг ахамияти; алкалоидлар, гликозидлар ва ошловчи моддалар.



  1. Ташқи мухитга боғлиқ ҳолда нафас олишни ўзлаштириши.

Нафас олиш тезлиги ўсимликларнинг турига, ёшига ва яшаш шароитларидаги омиллар таъсирига боғлиқ. Хатто бу тезлик бир ўсимликнинг ҳар-хил қисмларида турлича содир бўлади. Ўсимлик қанча ёш ва модда алмашинув жараёни қанча фаол бўлса нафас олиш ҳам шунча кучли бўлади. Ўсимликнинг қариш жараёнида нафас олиш тезлиги ҳам пасая боради. Пишиб етилган, қуруқ уруғларда нафас олиш тезлиги жуда паст унаётган уруғларда эса фаол бўлади. Масалан таркибида 10-12% суви бўлган бир килограмм арпа уруғи бир суткада 0,3-0,4 мг СО2 ажратади. Тўла бўртган ва унаётган уруғларда эса нафас олиш тезлиги 10 минг мартадан юқори бўлади. Умуман ўсимликларнинг нафас олиш тезлиги 10 минг мартадан юқори бўлади. Умуман ўсимликларнинг нафас олиш тезлиги ички ва ташқи омиллар таъсирига боғлиқ.
Кислороднинг миқдори. Нафас олиш жараёни учун кислороднинг миқдори энг мухум омиллардан бири ҳисобланади. Хаво таркибидаги кислород (21%) ўсимликларнинг эркин нафас олишига тўла етарли бўлиб, хатто унинг миқдори 9% гача камайса ҳам ўсимликларга зарарли таъсир қилмайди. Фақат атмосферада кислород миқдори 5% га тушгандан сўнгина унинг етишмаслиги сезила бошлайди. Ўсимлик тўқималаридаги кислород миқдори атмосфера таркибидаги кислороддан камроқ бўлиб, ўзгариб туради. Масалан, қанд лавлагисининг барг тўқималарида бу кўрсаткич миқдори бир сутка давомида 7,1% дан 17,4% гача ўзгаради. Демак атмосферадаги кислород ўсимликлар учун тўла етади. Аммо илдиз тизими жойлашган тупроқда тез-тез кислород етишмаслик холлари содир бўлиши мумкин. Айниқса, структураси бўзилган, чиринди (гумус) моддалари кам, сув босиб узоқ муддатга сақланиб қолган қаткалоқ ҳосил бўлган ерларда кислороднинг тупроқ заррачалари орасига кириб туриш жараёни бўзилади ва илдизлар учун анаэроб шароит юзага келади. Илдиз тизими жойлашган тупроқ мухитида кислороднинг етишмаслиги, анаэроб нафас олиш ўрнига бижғиш жараёнини фаоллаштиради ва натижада запас органик моддалар кўпроқ сарфланади. Оралиқ моддалар сифатида спиртлар ажралиб тўпланиб ўсимлик илдизлари чирий бошлайди. Бу узоқ давом этса ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши, ҳосилдорлиги кескин камаяди ва хатто ўсимлик ўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун бундай ерларга қўшимча ишлов бериш, тупроқни юмшатиш қаткалоққа йўл қўймаслик, ўғитлаш (органик ва минерал) зарур. (William G. Hopkins and Norman P. A. Huner 2009.193p)

Download 109,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish