10-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари (2 соат)



Download 61,86 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi61,86 Kb.
#189963
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари

Ижтимоий самарадорлик - ишлаб чиқариш самарадорлигининг меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, аклий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўкотишни ифодалайди.
Иқтисодий самарадорлик ижтимоий самарадорликка нисбатан бирламчи хисобланади, чунки иқтисодий ютуклар корхонанинг ижтимоий муаммоларини хал қилишга ёрдамлашади. Самарадорлик туфайли корхона куйидагиларга эга бўлади:
" ўзининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлилигини таъминлайди;
" ўз имиджини яхшилайди ва хамкорлар билан алокаларини мустахкамлайди;
" ходимларнинг иқтисодий ва ижтимоий ахволини яхшилайди.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш куйидаги омиллар билан боғлиқ бўлади:
"бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли махсулот ишлаб чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал хажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш;
" истеъмолчилар талабини кондирадиган махсулот ишлаб чикариб сотиш ва фойда олиш;
" айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал ишлаб чиқариш захираларини яратиш.
Хўжалик самарадорлигини бахолаш, корхонада фойдаланиладиган ресурс турлари бўйича амалга оширилиши ва миқдор жихатидан ўлчаниши мумкин. Масалан: иш кучидан фойдаланиш самарадорлигини меҳнат унумдорлиги ва махсулотнинг меҳнат сиғими кўрсаткичлари ёрдамида бахолаш мумкин. Меҳнат унумдорлиги-инсон меҳнатининг муайян вақт ичида озми - кўпми махсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.



бу ерда:
Му – меҳнат унуморлиги;
Қ - махсулот хажми қиймат кўринишида;
Ис - ишчилар сони.
Махсулотнинг меҳнат сиғими - меҳнат унумдорлигига тескари катталик бўлиб, сарфланган меҳнат миқдорининг ишлаб чикарилган махсулот хажмига нисбати билан аниқланади. Меҳнат унумдорлиги - инсоннинг муайян вақт ичида озми-кўпми махсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.

Меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги махсулотнинг фонд сиғими ва фонд кайтими кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. Фонд кайтими корхона асосий фондларининг бир бирлигига тўғри келувчи ишлаб чикарилган махсулотни англатади. У махсулот сотишдан тушган бир йиллик тушумни асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади.

бу ерда:
Қ- махсулот хажми, қиймат пул кўринишида;
Ф - асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати
Фонд сиғими бир бирлик янги асосий фондларни ташкил қилиш учун зарур бўлган капитал кўйилмаларни англатади.

Фонд кайтими канчалик юқори ва фонд сиғими канчалик паст бўлса, меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Фонд кайтимини кўпайтиришнинг муҳим захираси, асбоб-ускуналардан унумли фойдаланиш, технологияларни такомиллаштириш ва ходимлар малакасини оширишдир.
Меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги, махсулотларнинг материал сиғими ёрдамида сарфланган хомашё, материал, ёқилғи, энергия ва меҳнат предметларининг умумий қийматини ишлаб чикарилган махсулот хажмига нисбати орқали аниқланади.

бу ерда:
м- махсулотларнинг материал сиғими;
МХ- моддий харажатлар миқдори, сўм;
Қ- махсулот хажми, сўм
Самарадорликни ошириш омиллари куйидагилар: махсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, фонд сиғимини камайтириш ва фонд кайтимини ошириш, табиий ресурслардан ратсионал фойдаланиш ва вақтни тежаш. Буларни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг барча омилларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича гуруҳлаш керак. Бу йўналишларга куйидагилар киради:
" ишлаб чиқариш структурасини яхшилаш;
" фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш ва махсулотнинг техник-иқтисодий даражасини кўтариш;
" ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, кооперациялаш, комбинатлаштириш ва худудий жойлаштириш даражасини ошириш;
" инсон омилини кучайтириш асосида меҳнаткашларнинг ижодий фаоллигини ва ташаббусини оширишни йўлга кўйиш ;
" хомашё ва материалларнинг замонавий турларини яратиш ва улардан фойдаланиш;
" ишлаб чиқариш ва меҳнатни илмий ташкил этиш.

Download 61,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish