10-Мавзу: тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши. Дарс ўқув мақсади



Download 87 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi87 Kb.
#147792
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10mavzu

3-савол. Бозор иқтисодиётида корхоналарнинг фаолияти бозор конюктураси таъсирида ўзгариб туради. Конюктура қай даражада тез ўзгарса корхоналар фаолияти ҳам шу даражада тез янги шароитга мослашишга тўғри келади. Шунинг учун ҳам бозор шароитида бошқаришга режали иқтисодиёт давридагига қараганда ўзгачароқ талаблар қуйилади.
Ҳар қандай бошқариш, жумладан бизнесни бошқариш аниқ бир мақсадни кўзлаб амалга оширилади. Шунинг учун ҳам мақсад бошқарувининг асосини ташкил этади.
Бошқарув мақсадини амалга ошириш учун муайян бирор режага эга булиш керак. Демак, бошқаришнинг муҳим элементи режалаштиришдан иборатдир.
Лекин ҳар қандай мақсадга эришиш учун режанинг ўзи кифоя қилмайди. Тузилган режани асослаш, унинг тўғрилигини исботлаш керак.
Бизнесда бошқариш менежмент дейилади. Бошқариш – бу кўзланган мақсадга етиш қобилияти ва маҳорати демакдир. Бошқаришнинг усуллари ва ўрганилиши лозим бўлган қонун ва қоидалари мавжуд. Бунинг учун қобилият ва маҳорат зарурдир.
Менежмент фирманинг ишлаб чиқариш, тижорат ва молиявий фаолиятини бошқариш бўлиб, фирма жамоасининг гуруҳий манфаатига хизмат қилади.
Менежмент ёки бошқаришнинг обекти корхона фаолияти, унинг субекти эса бошқариш ишини бажарувчи идоралар ва уларнинг ходимларидир. Фирмани бошқариш менежерларнинг касбий фаолияти ҳисобланади.
Менежерлар махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир асрорлари, қонун-қоидаларни чуқур билувчи малакали мутахассислар-ёлланма бошқарувчилар бўлиб, аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламини ташкил этади.
Менежмент иши – корхона фаолиятига тегишли қарорлар қабул қилиш ва унинг ишини ташкил этишдан иборат ва юқори, ўрта ва қуйи поғоналардан ташкил топади.
Бошқаришда бор куч билан интилиш эмас, айнан эришиш, етишиш зарур. Мақсадга кўзланган натижага эришилмагунча бошқаришни ўрганиб олинган ҳисобланмайди.
Бошқаришнинг мақсади аниқ ва тўғри қўйилган бўлиши керак, акс ҳолда у ўз маъносини йўқотади.
Яхши ўйланмаган ва аниқ бўлмаган мақсад билан иш юритувчи кўпгина фирмалар, одатда, муваффакияцизликка учраб, хонавайрон бўлади.
Бошқаришнинг асосий қоидаларидан бири «мақсад ҳаракат йўналишини аниқлайди» деган қоидадан иборат. Худди шу мақсад фирманинг нимани, қанча, қаерда, қандай ва қачон бажаришни белгилайди, ҳар бир қаторда албатта мақсидга интилиш ифодаланиши шарт.
Мақсадлар асосий ва иккинчи даражали мақсадларга булинади. Масалан, автотранспорт фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий изланиш олиб бораётган ўз илмий изланишларини амалиётга татбиқ қилиш устида иш олиб боради ва бу унинг асосий мақсади ҳисобланади. Лекин фирма автотранспортлар учун эҳтиёж қимслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ва фойда олиши мумкин. Гарчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш катта фойда келтирса ҳам, бу мақсад иккинчи даражали булиб фирма купроқ маблағни асосий мақсадга – илмий изланишларни ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилади. Менежернинг у бошқараётган фирма ёки бўлим фолиятининг мақсадини аниқ белгилаши, яъни қайси мақсадлар асосий, қайсилари иккинчи даражали мақсадлар эканлигини ажрата олиши унинг маҳоратига боғлиқдир.
Мақсадларни хусусий ва умумий мақсадларга ҳам ажратиш мумкин, фирма кўзлаган умумий мақсадлар билан бир қаторда ҳар бир бўлим ёки гуруҳ ишчиларнинг хусусий мақсадлари ҳам бор.
Мақсадлар вақтига кўра қисқа муддатли ва узоқ муддатли мақсадларга бўлинади. Мақсадлар амалга ошиш тартибига кўра якуний ва оралиқ мақсадларга ажралади.
Фирмани бошқаришда маркетинг иши асосий ўрин эгаллайди.
Маркетинг – фирма (корхона) ишини бозор шароитига мослаштиришга қаратилган махсус фаолиятдир.
Маркетинг иши бозорни ўрганиш, нархларни шакллантириш, бозор талабига монанд равишда товарларни ишлаб чиқариш, уларннит вақтида бозорга етказиш, реклама ўтказиш ва ҳаридорларга хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Уларнинг яхлитлигини бозоршунослик деб аташ мумкин. Маркетингни фирманинг махсус маркетинг хизмати бажаради, уни амалга оширувчи ходимлар маркетологлар деб юритилади. Фирманинг ишлаб чиқариш фаолияти маркетинг таҳлилининг натижаларига таянади, чунки бу нимани ва қандай турларда ва миқдорларда ишлаб чиқариш, кимга ва қандай нархда қачон сотиш, бозорга қандай жойлашиб олиш мумкин деган саволларга жавоб беради. Маркетинг савдо-сотиқни ташкил этишгина эмас, шу билан бирга бозор талабини ишлаб чиқаришга етказиш, шунга қараб ишлаб чиқаришни созлаш ва бозор талабини қондиришни ҳам билдиради.
Агарда сиз жуда яхши маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлсангиз ёки энг самарадор тизимга эга бўлсангиз ҳам ўз товарларингизни сота олмагунча сизга муваффақият ҳамроҳ бўлмайди.
Бизнесда товарларни сотиш тушунчаси биз ҳар куни ҳаётимизда ишлатиладиган сотиш тушунчасига қараганда анча кенгдир. Бу буюртмаларни олиш. Уларни қондиришдаги хилма-хил каналлар орқали тарқатиш ва уларни сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш (сервис) шахобчалари билан таъминлашдир. Майда фирмаларнинг банкрот бўлишларини энг кенг тарқалган сабабларидан бири, уларнинг эгаларининг кундалик муаммолар билан банд бўлган ҳолда, бозордаги ўзгаришларини ўз вақтида кўра олмаганлигидадир.
Товар ва таклифнинг номутаносиблиги «сотувчи бозори» ва «ҳаридор бозори» тушунчаларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Агар товар таклифга қараганда анча юқори бўлса биз «сотувчи бозори» тўғрисида сўз юритишимиз мумкин, чунки товар унинг сифатидан қатъий назар сотилиб кетади. Товар ассортименти кам, рақобат йўқ. Шунинг учун ҳам ҳаридор сотувчи бозорга нимани чиқарса ўшани олишга мажбур. Бу ҳол билан биз социализмдаги товар тақчиллиги даврида яхши таниш эдик.
«Ҳаридор бозори» эса товарни танлаш имкониятини беради, ҳаридор ҳар хил корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган хилма хил товарларни бир-бири билан таққослаб, уларнинг ўз талабига қай даражада мос келишига қараб танлаб олиш имкониятига эга. Яъни, «ҳаридор бозори» учун таклифнинг талабга қараганда кўплиги хосдир.
Маркетинг сўзи инглизча – бозор сўзидан олинган бўлиб, бу бозорни таҳлил қилиш ва истиқболни аниқлаш, бозордаги фаолиятнинг стратегияси ва тактикасини махсус ишлаб чиқариш орқали муайян истеъмолчиларнинг талабларини қондириш ва фойда олишга йўналтирилган ишлаб чикариш ҳамда сотишни ташкил қилиш тизимидир.
Замонавий бизнесда ҳар бир киши: фирма директори, менежерлар, молиячилар, инженерлар ва истеъмолчилар ҳаммалари маркетинг ҳақида маълумотга эга бўлишлари шарт. Маркетингни билиш дегани бу бозорни, унинг функцияларини бозорда кимлар ва қандай ҳаракат қилишини билишдир.

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish