10-Мавзу: тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши. Дарс ўқув мақсади



Download 87 Kb.
bet6/6
Sana23.02.2022
Hajmi87 Kb.
#147792
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10mavzu

5-савол. Капитал доиравий айланиш жараёнида икки босқични, яъни ишлаб чиқариш ва муомала босқичини босиб утади ва бир бутунликни ташкил этади. Улар бир-бирлари билан боғлиқ бўлиб, бири иккинчисиз амалга ошмайди, чунки ишлаб чиқаришсиз муомала, муомаласиз ишлаб чиқариш бўлмайди. Лекин ишлаб чиқариш муомалага нисбатан ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бунинг сабаби шундаким, ишлаб чиқариш жараёнида қийматнинг яратилиши ва қушимча маҳсулот яратилиши (қийматнинг ошиши) амалга оширилади. Муомала жараёнида эса яратилган қийматнинг айирбошланиши, жумладан товар капитали пул капиталига ёки пул капиталининг товар шаклига айланиши юз беради.
Реал ҳаётда фирманинг капиталининг доиравий айланиши бир вактнинг ўзида уч босқичда ҳам амалга оширилади, яъни фирманинг бир қисм капитали пул шаклида, бир қисми ишлаб чиқариш шаклида, бир қисми эса товар капитали шаклида ҳаракатда бўлади. Фирма капиталининг ҳаракати бир доравий айланиш билан чегараланмайди, у яна ва яна ишлаб чиқаришга ва муомалага ташланади. Капиталнинг ҳаракати бир шаклда тўҳтаб қолса, масалан товар шаклида, демак ишлаб чиқарилган товарлар сотилмасдан омборларда тўхтаб қолади, келгуси ишлаб чиқариш жараёни учун шароит яратилмйди, товар капитали пул капиталига айланмайди.
Фирма капиталларининг уч шакли ўртасида маълум мувофиқлик бўлиши зарур. Капиталнинг уч шакли ҳам бир-бири билан ёнма-ён ҳаракатда бўлмоғи керак. Капитал доиравий айланишининг узлуксиз давом этиб туришлиги капиталнинг айланиши дейилади.
Капиталнинг айланиши унинг доиравий айланиши билан тенг келмайди. Чунки бир доиравий айланиш жараёнида бутун аванслаштирилган капиталнинг тўлиқ қиймати кетиб келмасдан унинг бир қисми пул шаклида қайтиб келади. Капиталнинг тўлиқ айланиши шу вақтда юз берадиким, қачон авансланган капитал тўлиқ пул шаклига қайтиб келса. Шу туфайли капиталнинг тўлиқ айланиши бир неча доиравий айланишни ўз ичига олади. Капитал ўз ҳаракатида ишлаб чиқариш ва муомала босқичини босиб ўтади. Шу туфайли капиталнинг айланиш вақти ишлаб чиқариш вақти ва муомала вақтларидан иборатдир. Капитални айланиш вақти деб, унинг пул формасида аванслаштирилган вақтидан, бир неча босқичларни босиб, яна дастлабки пул шаклига қайтиб келиш вақтини олади.
Капитални ишлаб чиқариш вақтида бўлган вакти ишлаб чиқариш ёки унумли капитал вақти дейилди. Ишлаб чиқариш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) Иш вақти. Бу вақт ишлаб чиқаришни бошланиши ва тайёр маҳсулот яратилиш вақтигача бўлган давр. Бу вақтнинг узунлиги тармоқларни хусусиятига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга боғлиқ. Масалан, нон бир неча соат, ҳатто минут ичида тайёр бўлади, ГЕС қурилиши бир қанча йилларга тенг ёки қишлоқ ҳўжалигида бир неча ой кетади.Бу вақтни қисқартириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш талаб этилади.
2) Ишлаб чиқариш давридаги танаффусларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришдаги танаффуслар икки нарса билан белгиланади:
а) ташкилий моментлар билан. Бунда кўп соҳаларда бутун сутка, ой, йил давомида ишлаб чиқариш давом этмайди (бир сменада ишлаш, дам олишлар, байрамлар туфайли ишлаб чиқариш вақти тўхтайди);
б) табиий жараёнларнинг меҳнат предметларига таъсир этиш вақти. Масалан рангланган нарсаларни қурутиш вакти, қишлок хўжалик экинларининг вегетация даври.
в) ишлаб чиқариш воситаларининг ишлаб чиқариш запаслари тариқасида турган вақти. Жумладан, ишлаб чиқариш учун сотиб олинган материал хом ашёлар бирданига ишлаб чиқариш жараёнига юборилмайди. Бу вақт ҳам иш вақтига кирмайди, аммо ишлаб чиқариш вактига киради.
Капиталнинг муомала вақтига, капиталнинг муомала вақтидаги, яъни капиталнинг пул ва товар шаклидаги турган вақтлари киради. Муомала вақти кўйидаги вактларни ўз ичига олади.
1. товарларни сақлаш, яъни сотишга тайёр бўлиб, омборхоналарда сақланаётган вақти;
2. товарларни истеъмолчиларга етказиб беришда транспортларда етказиш вакти;
товарларни сотиш вакти;
ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш захираларини сотиб олиш вакти.
Муомала вақтида таъсир этадиган омиллар:
Бозорларни узоқ-яқинлиги;
Траспорт воситаларининг аҳволи;
Бозорнинг аҳволи.
Капиталнинг айланиш тезлиги капитални айланиш сони (п), маълум даврда (о), ҳамда бир айланиш даврининг узунлигига (о) боғлиқ.
О
П = ------;
о
Фирманинг капитали ишлаб чиқариш ёки унумли капиталдан, ҳамда муомала капиталидан иборатдир. Муомала капитали пул ва товар капиталларидан иборат.
Ишлаб чиқариш капитали ёки унумли капитал шаклда бўлади: а) асоий капитал б) айланма капитал.
Улар бир-бирларидан қуйидагича фарқ қилади:
1. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракат қилиш ҳарактери бўйича.
Асосий капитал бир неча йиллар давомида, айланма капитал эса бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашади.
2. Қийматни тайёр маҳсулотга ўтказиш бўйича. Асосий капитал аста-секин бир қисмини, айланма капитал эса тўлиғича бир ишлаб чиқариш жараёнида утказилади.
3. Капитал қийматининг айланиши бўйича.
Қийматнинг тикланиши бўйича.
Шундай қилиб, бир неча ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз қийматини тайёр маҳсулотга аста-секинлик билан ўтказадиган капиталга асосий капитал дейилади.
Бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулотга ўтказадиган капиталга айланма капитал дейилади.
Асосий капитал ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш натижасида эскиради. Бу эскириш: а) жисмоний эскириш ва б) маънавий эскиришга бўлинади.
Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish