11-мавзу: дидактика таълим назарияси сифатида. Таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари


Ички (мнемоник, юнончадан “mnemonikon” эслаб қолиш маданияти) ҳаракатлар



Download 198,5 Kb.
bet7/16
Sana01.06.2022
Hajmi198,5 Kb.
#624355
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
2 5406703392837866953

Ички (мнемоник, юнончадан “mnemonikon” эслаб қолиш маданияти) ҳаракатларга материални эслаб қолиш, уни тартибга солиш ва ташкил этиш, шунингдек, тасаввур ва фикрлаш ҳаракатлари киради.
Ҳар қандай билимни ўзлаштиришда ўқувчилардан идрок этиш маданиятига эга бўлиш ва ўқув материалини англаб етиш талаб этилади. Педагогик жараёнда ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг маъносини етарли даражада тушунмай, фақат товушлар бирлиги сифатида қабул қилиниши ва ёдлаб олиниши хавфилидир.


Билимларни ўзлаштириш жараёнининг тузилиши. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини самарали бошқариш учун билимларни ўзлаштириш жараёнининг моҳияти ҳамда билимларнинг эгаллаш босқичларидан етарлича хабардор бўлиш. Билимларнинг эгаллаш қуйидаги босқичларда кечади:

Билимларни эгаллашда ўзлаштирилган илмий маълумотлар босқичма-босқич бойиб ва мустаҳкамланиб боради. Бу ҳолат билимларни эгаллашнинг динамик характерини ифодалайди. Жараённи схема ёрдамида қуйидагича ифодалаш мумкин:


Биринчи босқич идрок этиш ҳисобланади. Идрок этиш аниқ мақсадга йўналтирилган англаш жараёни бўлиб, у танлаш хусусиятига эга. Шу боис ўқувчиларга мавзуни, яъни, уларнинг нимани ўрганишлари (масалани қўйиш)ни тушунтириб бериш орқали ўқув материали билан дастлабки танишиш амалга оширилади. Мазкур босқич ўқувчи қайси ҳодиса ва воқеаларни, предметларни ўрганиш ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлганида ва ўқув масаласини тушуниб етганда якунланади.
Иккинчи босқич ўқув материалини англаб етиш бўлиб, у маълумотларнинг назарий жиҳатларини ажратиб олиш ва таҳлил қилишдан иборат. Бунда асосий мазмунни топиш, тушунчани ажратиб олиш, уларнинг белгиларини асослаб бериш, тушунтириш материалнинг хусусиятини аниқлаб олиш, мисоллар ва тушунтирувчи далиллар тўпламини ўрганиб чиқиши керак. Ўқувчи энг асосий, иккинчи даражали ҳамда қўшимча, тушунтирувчи элементларни ажрата олиши лозим. Ўқувчи ўқув масаласини ечиш усулини тушунса, билимлар ўртасидаги тизимни англаб етса ушбу босқич якунланган саналади.
Учинчи босқич – эслаб қолиш ва мустаҳкамлаш бўлиб, ўзлаштирилган билимларни узоқ вақт давомида сақлаб қолишдан иборат. Унда идрок этиш фаолияти кўпроқ машқлар, мустақил ва ижодий масалалар хусусиятига эга бўлади. Назарий материал, тушунча, қоида, исботлар турли машқларда такрорланади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг топшириқларни тушуниб бажаришларини кузатиб бориши керак. Ўқувчилар матнларни механик кўчириб олишлари, топшириқларни бажаришлари, қоида ва тушунчаларни чуқур англаб етмай бажаришлари мумкин. Босқич якунида ўқувчилар назарий материалларни биладилар ва улардан машқларни бажариш, масалани ечиш, теоремани исботлашда фойдаланишни биладилар. Уларда ўқув малакалари ва кўникмалари шакллантирилган бўлади.
Тўртинчи босқич билимларни амалиётда қўллашдан иборат. Билимларни қўллаш ўрганилаётган материалнинг мазмуни хусусиятига қараб фаолият турли шакллари ва кўринишларида амалга оширилиши мумкин. Бу ўқув машқлари, лаборатория ишлари, тадқиқот топшириқлари, мактаб ер майдонидаги ишлар бўлиши мумкин.



Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish