12-Мавзу: буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси маъруза режаси



Download 50,45 Kb.
bet1/15
Sana10.06.2022
Hajmi50,45 Kb.
#649583
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
13 мавзу Буддавийлик ва христиан дини


12-Мавзу: БУДДАВИЙЛИК ВА ХРИСТИАН ДИНИ ТАРИХИ ВА ФАЛСАФАСИ
Маъруза режаси:

  1. Буддавийлик дини тарихи, асосий таълимотлари, оқимлари ва манбалари.

  2. Ҳозирги даврда буддавийлик. Ўзбекистонда буддавийлик динининг тарихий илдизлари ва ҳозирги замон.

  3. Христианликнинг пайдо бўлиши, асосий йўналишлари, таълимотлари ва манбалари.

  4. Ҳозирги даврда христиан дини ривожи. Ўзбекистонда христиан динининг ривожланиш тарихи ва ҳозирги замон.

Мавзуга оид таянч тушунчалар:
Будда, хинаяна, махаяна, виджраяна, дзэн буддизм, христианлик, православие, католицизм, протестантизм, конфессия.
1-савол баёни: Буддизм дини тарихи: Буддавийлик милоддан аввалги VI–V асрларда Шимолий Ҳиндистонда вужудга келди. Буддавийликнинг асосчиси Сиддҳартҳа (санскритча “эзгуликлар келтирувчи”) Гаутама Шакъямуни (мил. ав. 567–488 й.) реал тарихий шахс бўлиб, Ҳиндистон ва Непал чегарасидаги Капилаваста вилоятининг Шакъя қабиласи ҳукмдори оиласида туғилган. Манбаларда унинг от миниш, ов қилиш, югуриш, кураш, шеър ўқиш, ҳуснихат ва бошқа соҳаларда маҳоратли бўлгани, билимларни осон ўзлаштиргани учун донишмандлар унга сабоқ беришга ожиз қолганлари қайд этилади. Азоб–уқубат, касаллик, қарилик ва ўлим ҳақидаги ҳақиқатлардан огоҳ бўлган Сиддҳартҳа умрини инсон бошига тушадиган азоб–уқубатлар сабабларини ўрганиш ва инсониятни улардан халос қилиш учун бағишлашга қарор қилиб, 29 ёшида оиласини тарк этади ва сайёр дарвешларга қўшилади. Олти йил давомида Ганга дарёси қирғоқларида роҳиблар орасида зоҳидона ҳаёт кечиради. Ривоят қилинишича, Сиддҳартҳа 35 ёшида медиатация (лотинча – фикрлаш, ўйлаш, диққатни бир жойга тўплаб, онгини олий ҳақиқатга эришиш ғоясига қаратиш) учун бир дарахтнинг остида дам олиб ўтиради ва ҳақиқатни топмагунча у ердан турмасликка қарор қилади. Бу ўтиришнинг 49 куни унинг қалбидан “Сен ҳақиқатни топдинг” деган садо келади. Унинг кўз олдида бутун борлиқ намоён бўлади. Сиддҳартҳа мақсадига эришиб, коинотнинг барча сир–асроридан воқиф бўлгач, “Будда” (санскритча – хотиржам, нурланган, олий ҳақиқатга эришган)га айланган, деб эътироф этилади. Шундан келиб чиқиб, Будда соясида дам олган дарахт “боддха” (санскритча – нурланган дарахт) деб аталади. Будда умрининг сўнгги кунларигача Ҳиндистоннинг турли жойларида бўлиб, ўз таълимотини кишиларга етказишга ҳаракат қилди ва 80 ёшида дунёдан ўтади. Будданинг жасади куйдирилиб, хоки саккиз буддавий жамоага юборилди. Унинг ҳоки дафн этилган жойларда ибодатхона (“ступа” – санскритча қабрлар қўрғонига кўтарилишдаги иншоот тури, мурда сақланадиган жой)лар барпо этилди. Будданинг ҳаёти билан боғлиқ кўплаб воқеаларга афсонавий тус берилган. Хусусан, ривоятлардан бирида келтирилишича, Будда 84 марта руҳоний, 58 марта шоҳ, 24 марта роҳиб, 13 марта савдогар, 18 марта маймун, 12 марта товуқ, 8 марта ғоз, 6 марта фил, шунингдек, балиқ, қурбақа, каламуш, қуён қиёфаларида 550 марта қайта туғилган. Ҳинд подшолари Магадхи Бимбисаре ва Ажаташатрунинг буддавийликни қабул қилиши, кейинчалик император Ашока ва Канишканинг қўллаб–қувватлаши натижасида буддавийлик давлат дини даражасига кўтарилди. Буддавий роҳиблар жамоаси – “сангҳа” шаклланди. Маълумки, брахманлик ва ҳиндуийликда кишилар “каста”ларга бўлиниб, одамлар “паст” ва “олий” табақага ажратилган. Бундан фарқли равишда Будда “инсон ким бўлишидан қатъи назар, туғилишда тенг ҳуқуқлидир, бири иккинчисидан ортиқ эмас”, деган ғояни илгари сурди. Будданинг шогирдлари Ер юзида биринчи роҳиблар, кейинчалик роҳибалар жамоаси – “сангҳа”ни (бунгача аёллар ибодатхонага жалб этилмаган) ташкил этдилар. Император Ашока даврида “Тхери–гатха” (санскритча – “Роҳибалар қўшиғи”) номли тартиб–қоидалар ва ахлоқий меъёрлар китоби ёзилиши эса бу жараённи янада мустаҳкамлади. Умуминсоний ғояларнинг тарғиб этилиши ҳамда ҳар бир миллатнинг Будда таълимотини ўз тилида ўқиб–ўрганиши мумкинлиги буддавийликнинг турли ҳудудларга тарқалишига замин яратган. Милоднинг биринчи асрларида буддавийлик бутунлай бошқача тус олади. Будда илоҳийлаштирилиб, худо даражасига кўтарилади ва унга сиғинилади. Будда билим орқали азоб–уқубатлардан қутулиш мумкинлигини уқтирган. Буддавий донишмандлар фикрича, ҳар бир инсон жуда кўп эзгу ва яхши ишлар қилиш орқали Буддага айланиши мумкин.

Download 50,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish