14- мавзу: Биологияни ўқитишда таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни таркиб топтириш йўллари. Режа: 1


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг



Download 490,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi490,36 Kb.
#104268
1   2   3   4
Bog'liq
14mvzu Bom

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари 
Биология. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларида биология ўқув фанини ўрганиш босқичлари қуйидагича: 



Таълим ,босқичи,битирувчилар,Стандарт даражаси,Даража номланиши 
Умумий Умумий ўрта таълим А1 Биология фанини ўрганишнинг 
ўртатаълим мактабларининг 5-синф битирувчилари бошланғич даражаси 

Умумий ўрта таълим мактабларининг биология фани чуқур ўрганиладиган 
синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синф битирувчилари 
А1+ 

Биология фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси 
Умумий ўрта таълим мактабларининг9-синф битирувчилари А2 

Биология фанини ўрганишнинг таянчдаражаси 
Умумий ўрта таълим мактабларининг биология фани чуқур ўрганиладиган
синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари 
А2+ 

Биология фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси;Ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими Биология фанига чуқурлаштирилмаган ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари В1 

Биология фанини ўрганишнинг умумий даражаси .Биология фанига 
чуқурлаштирилган 
ўрта 
махсус, 
касб-ҳунар 
таълими 
муассасаларибитирувчилари В1+ 

Биология фанини ўрганишнинг кучайтирилган умумий даражаси; 
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида биология 
ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари Умумий ўрта ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биология ўқув фанини
ўқитишнинг мақсади: ўқувчиларга тирик организмларнинг тузилиши,
кўпайиши, келиб чиқиши, хилма-хиллиги ўзаро муносабатлари,
муҳофазаси, табиат ва инсон ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақидаги
билимларни бериш, ўқувчиларнинг илмий дунѐқарашини кенгайтириш, 
мантиқий ва ижодий фикрлашини шакллантиришдан иборат. 

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида
биология ўқув фанини ўқитишнинг вазифалари: 
асосий биологик тушунчалар, назариялар ва қонуниятлар билан
таништириш;

тирик организмларнинг яшаш муҳитига мосланишларининг вужудга
келиши механизмлари ҳақида маълумот бериш; 
организмларнинг индивидуал ва тарихий ривожланишининг асосий
босқичлари билан таништириш; 

ўқувчиларни ўзларининг ва ўзгаларнинг саломатликларини

сақлашга, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга йўналтириш; 

биология таълими мазмунининг ҳозирги ижтимоий ҳаѐт ва фан-
техника ютуқлари билан боғланишини таъминлаш асосида
ўқувчиларни онгли равишда касб танлашга йўналтириш; 
табиат ва унинг барча бойликларига оқилона муносабатда бўлиш
фазилатларини ѐш авлод онгига сингдириш; 

биологик билимлар заминида маҳаллий ўсимлик ва ҳайвон турлари,



селекция ютуқлари, қадимда яшаб ижод этган буюк алломалар ва
ҳозирги олимларнинг биологияга оид ишлари билан таништириш
орқали ўқувчиларни миллий истиқлол ва ватанпарварлик руҳида
тарбиялаш, биологиядан олган билимларини ҳаѐтда қўллай олиш
компетенцияларини шакллантиришдан иборат. 

Биология фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари 
1. Биологик объектларни таниш, уларда борадиган жараѐнларни
тушуниш ва изоҳлаш компетенцияси А1 

Табиий объектларни танийди (ҳужайра, ўсимлик, ҳайвон, замбуруғ
ва бактериялар, одам организми, тирик организмларнинг тузилиш
даражалари), уларнинг тузилишидаги ўзига хосликларни англайди,
биологик жараѐнлар модда ва энергия алмашинуви, озиқланиш, нафас
олиш, айириш, таъсирланиш, ўсиш, ривожланиш, кўпайиш, ҳаѐтий
жараѐнларнинг бошқарилиши моҳиятини ѐрита олади, қиѐслайди,
умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлай олади. А1+. 

Тирик организмларнинг хилма-хиллигини билади, уларга хос 
белгиларни тасаввур қила олади, организмларга хос белгиларни
қиѐслай олади, умумий ва фарқли жиҳатларини тушунтириб бера олади. 
А2 

Атамалар, хусусий ва умумбиологик тушунчалар, биологик 
қонунларнинг мазмун-моҳиятини билади ва таснифлай олади,
мавзулар юзасидан вужудга келган муаммоларини англай олади, 
муаммони ҳал этиш мақсадида ғояларни илгари сура олади, ўз
фикрини баѐн эта олади ва асослайди, тушунчаларни таҳлил қила олади, 
умумлаштириб, муаммони ҳал этиш юзасидан хулосалар чиқара олади. 

Биологик ахборотларнинг турли манбалари (дарслик, ўқув
қўлланмаси, 
илмий-оммабоп 
адабиѐтлар, 
биологик
луғатлар,энциклопедиялар, электрон-ахборот таълим ресурслари ва 
ҳоказолар) билан ишлай олади, керакли маълумотларни ажрата олади, 
маълумотларни таҳлил қилади ва амалда қўллай олади. 
А2+ 

Генетика асосларидан олган назарий билимларини амалиѐтга қўллаш 
юзасидан масала ва машқлар еча олади ва уларни амалда қўллай олади. 
2. Биологик объектларда борадиган жараѐнларни кузатиш, тажрибалар 
ўтказиш ва хулоса қилиш компетенцияси А1 

Мактаб тажриба майдонида ва синф хоналарида ўстирилаѐтган 
ўсимликларни танийди, мактабнинг тирик бурчагидаги ва табиатдаги

ҳайвонларни кузата олади. Тажриба майдонларида ўстирилаѐтган 
ўсимликларда тажрибалар ўтказа олади ва хулосалар чиқара олади.

Биология хонасида мавжуд дидактик ва тарқатма материаллар, 
лаборатория жиҳозлари билан ишлай олади, вақтинчалик препарат
тайѐрлай олади ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни билади. 

А1+



Мактаб тажриба майдонида ўстирилаѐтган ўсимликлар ва унинг
органларидан гербарий тайѐрлай олади, умуртқасиз ҳайвонлардан
коллекциялар тўплаш йўлларини билади ва уларни изоҳлай олади,
тайѐрланган коллекцияларни тушунтира олади ва хулосалар чиқара олади. 
А2 

Биологик объектларда борадиган жараѐнлар, тирик организмларнинг

мосланиши ва тарқалишини ўрганиш учун тажриба ва кузатишларни
аниқ мақсад ва режа асосида олиб боради, маълумотлар тўплайди, 
натижаларни қайд этади, олинган натижаларни таҳлил қила олади,
умумлаштиради, хулоса қила олади.- А2+ 

Табиатда организмларнинг мосланиши ва тарқалиши юзасидан олиб 
борилган кузатишлар асосида уларни ҳимоя қилиш йўлларини билади
ва тушунтира олади. 

3. Соғлом турмуш тарзи ва экологик компетенция-А1. 

Табиатда ўзини тутишнинг асосий қоидалари ва соғлом турмуш тарзи
асосларини билади, ўзининг ва ўзгаларнинг соғлиғини асраш 
қоидаларини билади ва ўз организмини назорат қила олади -А1+ 

Саломатликни асраш ва табиатда ўзини тутишнинг асосий 
қоидаларини, организмни чиниқтириш йўлларини билади ва унга амал 
қила олади.ҳ -А2 

Одамда учрайдиган ирсий касалликлар ва уларнинг олдини олиш
ҳақидаги маълумотларни билади; 

юқумли ва сурункали касалликларнинг олдини олиш мақсадида 
гигиеник ва рaционал овқатланиш қоидаларини, организмларда 
паразитлик

қиладиган ҳайвонларнинг ривожланиш циклини ўзлаштирган ҳолда 
уларга

қарши кураш усулларини билади, юқтирмаслик чора-тадбирларини 
қўллай олади, заҳарли ўсимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан 
заҳарланишнинг олдини ола олади, турли омиллар ва ҳайвонлар
томонидан жароҳатланганда, шамоллаганда, куйганда, офтоб ва совуқ 
урганда, суяк ва пайлар шикастланганда, сувга чўкканда биринчи
ѐрдам кўрсатиш усулларини қўллай олади; 

кун тартибига риоя қилади, жисмоний меҳнат ва ақлий фаолиятни
уйғун равишда амалга ошириш йўлларини тушунади, инсон 
саломатлигига экологик омилларнинг ижобий ва салбий таъсирини,
зарарли одатларнинг

оқибатларини таҳлил қилиб изоҳлай олади;таълим муассасаси ва 
маҳаллаларда ободонлаштириш борасида олиб бориладиган ижтимоий
фойдали тадбирларда фаол қатнашади, биология хонаси ва тирик табиат 
бурчагида хона ўсимликларини, мактаб тажриба ер майдончасида 
маданий ўсимликлар ва уй ҳайвонларини парваришлайди ва 
кўпайтиришни бажара олади; 



табиат ва бошқа инсонлар билан муносабатда ўз хатти-ҳаракатларини
онгли равишда бошқара олади, табиат гўзалликлари ва биологик 
объектларини эстетик жиҳатдан баҳолай олади. 
А2+ 

Экологик омилларнинг табиатга ва инсон саломатлигига ижобий ва 
салбий таъсирларини изоҳлайди ва уларни ўзгаларга тушунтира олади. 

Биология фани ўқув дастури 5-9-синфлар ва 10-11-синфлар
учунмўлжалланган бўлиб, бошланишида ―Уқтириш хати‖ келтирилган.
Унда биология фанининг таърифи, умумий ўрта таълим муассасаларида 
биология фанини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари биология
фанларини ўқитишжараѐнида ўқувчиларда шакллантириладиган таянч
компетенцияларкелтирилган. 

Биология фани 5-синфда А1 даража учун 34 соат, ҳафтасига 1 соатдан,

А1+ даража учун 68 соат, ҳафтасига 2 соатдан ўқитилиши, ўқув
йили давомида ўқувчиларда шакллантириладиган таянч
компетенцияларнинг элементлари келтирилган. Сўнгра 1-мавзу: Кириш,
унга ажратилган соат, ундан кейин боб номи, бобга оид мавзуларни 
ўқитишга ажратилган умумий соат, мавзу номи, уни ўқитишга ажратилган 
соат, мавзу мазмуни ѐритилган. 

Лаборатория машғулотлари номи ва ажратилган соат, назорат ишлари
ва уларга ажратилган соат, жиҳозлар ва ўқув-кўргазмали қуроллар
номлари келтирилган. 

Ўқувчиларда шакллантириладиган фанга оид компетенция
элементлари ўқув йили давомида ўрганиладиган мавзулардан сўнг
келтирилган. 5-синф

ўқув дастури сўнгида мавзуларни ўрганиш учун, лаборатория

машғулотлари, назорат ишлари учун ва жами ажратилган соат 
кўрсатилган.

6-синфда биология фанини ўқитишга А2 даража учун 68 соат,

ҳафтасига 2 соатдан, А2+ даража учун 102 соат, ҳафтасига 3 соатдан

ўқитилиши, ўқув йили давомида ўқувчиларда шакллантириладиган
таянч компетенцияларнинг элементлари келтирилган. Сўнгра боб номи, 
бобга оид мавзуларни ўқитишга ажратилган умумий соат, мавзу номи, уни 
ўқитишга ажратилган соат, мавзу мазмуни ѐритилган. Лаборатория
машғулотлари номи ва ажратилган соат, назорат ишлари ва уларга
ажратилган соат, жиҳозлар ва ўқув-кўргазмали қуроллар номлари
келтирилган. Дастур сўнгида мавзуларни ўрганиш учун, лаборатория
машғулотлари, назорат ишлари учун ва жами ажратилган соат 
кўрсатилган.

Ўқувчиларда шакллантириладиган фанга оид компетенция элементлари 
23-мавзудан кейин келтирилган бўлиб, уларни юқоридаги 23 та мавзуни
ўқитиш жараѐнига ажратилган вақт давомида шакллантирилиши лозим.



24-57-мавзуларни ўқитиш жараѐнига ажратилган вақт давомида 57-
мавзудан кейин кўрсатилган фанга оид компетенцияларининг 
элементларини ўқувчиларда шакллантирилиши лозим. Дастур сўнгида

мавзуларни ўрганиш, лаборатория машғулотлари ва назорат ишлари
учун ажратилган жами соат кўрсатилган. 

7-11-синфлар учун ўқув дастури 6-синф ўқув дастурига ўхшаш

структурага эга.

Ўқитувчиларнинг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурининг 
мазмун-моҳиятини билишлари, тушинишлари уларнинг педагогик 
фаолияти тўғри ва изчил, мақсадга йўналган бўлишини кафолатлайди.

2. Биология фанини ўқитишда ўқувчиларда компетенцияларни 
шакллантириш

Ўқитувчи дарсда ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш 
учун ўқув дастуридан мазкур синф учун белгиланган таянч 
компетенцияларни белгилаб олади. Шундан сўнг, ўрганилиши зарур 
бўлган мавзу ва шакллантириладиган компетенцияларни ҳисобга олган
ҳолда таълим технологиясини танлайди. Биология фанини ўқитишда
дидактик ўйин, модулли таълим, ҳамкорликда ўқитиш, муамммоли
ўқитиш, 
лойиҳалаш 
технологияси, 
анаъанавий 
таълим
технологияларидан кенг фойдаланилади. 

Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришда таълимга фаол ва

интерфаол ѐндашилиши керак. Пассив ѐндашувда ўқитувчи мавзуни
баѐн этади. Ўқувчи уларни тинглайди ва тегишли қисмларини ѐзиб
олади. Уй вазифаларини қўлланма, дарсликлардан ўқиб ўрганади. Бу 
жараѐнда ўқувчи билан ўқитувчи орасида бир томонлама алоқа
ўрнатилади. Ўқувчи ўздаражасида, яъни қобилияти, қизиқиши, истаги,
хоҳиши даражасидаўзлаштиради. Унда таълим мазмунини ўзлаштириш
кафолатланмайди. 

Ўқувчиларда компетенциялар ўқитувчи томонидан тайѐр айтиб
берилган маълумотлар билан шаклланмайди.

Фаол ѐндашув. Ўқитувчи таълим мазмунини баѐн этиш учун бор

кучини, маҳоратини ишга солиб далил, кўргазмали қурол, дидактик

тарқатма материаллар ѐрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади.
Ўқитувчи ўқувчилар билан мавзу юзасидан фикр алмашади, ижодий
ишлар, амалий топшириқлар беради. Ўқувчилар уй ишларини мустақил 
ишлаш, такрорлаш орқали бажарадилар. Бу жараѐнда ўқувчи билан
ўқитувчи орасида икки томонлама алоқа ўрнатилади. Таълим
мазмунини бирмунча ўзлаштиришга эришилади. Бундай ѐндашувда
ўқувчиларда таянч ва фанга оид компетенцияларнинг элементлари
тўлиқ бўлмасада, шаклланади. Бундай дейилишига сабаб шуки, 
коммуникатив компетенциянинг ―кичик гуруҳлар билан ишлаш 
жараѐнида гуруҳ аъзоларининг жавобларини тинглай олиш‖, ―ҳайвонлар
ҳақидаги маълумотларни ўз ўртоғига тушунтириш‖ ѐки ижтимоий


фаол фуқаролик компетенциясининг ―тирик организмларнингўзига хос
жиҳатларини билиши, уларнинг салбий томонларини ўзидан кичик 
бўлган ѐшларга ўргатиш жараѐнида фаол иштирок этиши‖, миллий ва
умумаданий компетенциянинг ―инсонларга нисбатан меҳр-мурувват,
саҳийлик, ўзгаларнинг дунѐқарашини ҳурмат қилиши‖ каби
элементлари шаклланиши ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти
ташкил этилгандагина амалга ошади. Фаол ѐндашув эса ўқитувчи ва
якка ҳолдаги ўқувчининг мулоқоти кўринишида бўлади. 

Интерфаол ѐндашув. Ўқувчиларнинг ўзаро фикр (ахборот) 
алмашишларига имкон берилади: ечимини кутаѐтган масалаларни 
ҳамжиҳатликда муҳокама этадилар, ечадилар, вазиятдан чиқишда 
ҳамкорликда ечим топадилар. Олган ахборотлари асосида
билимларини бир-бирларига намойиш этадилар. Бир-бирларидан
илҳомланиб, руҳий қониқиш ҳосил қиладилар. Таълим мазмунини
тўла ўзлаштиришга эришилади. Интерфаол ѐндашув ўқувчиларда
компетенцияларнинг тўлиқ шаклланишига имкон беради.

Компетенцияларни шакллантиришда қўлланиладиган кўпгина усул,
метод ва технологиялар мавжуд. Улардан юқори самара берадиган
методлар, технологиялардан айримларини кўриб чиқамиз.

Лойиҳалаш методи ўқувчилар узлуксиз равишда мураккаблашиб 
борадиган амалий топшириқни режалаш, конструкциялаш ва бажариш
жараѐнида билим, кўникма ва малакага эга бўладиган ўқитиш
тизимидир. 

Таълим олувчилар муаммоли (ижодий, ахборот, коммуникaция ва ҳ.к.) 
масалалар билан боғлиқ лойиҳаларни бажарадилар.Мазкур методнинг 
юқори самара бериши учун лойиҳани бажаришда ўқувчиларда 
мотивaциянинг юқори даражада бўлиши шарт ҳисобланади.

Лойиҳалаш методи орқали ўқувчиларда жамоада ишлаш, ишчанлик, 
маъсулиятни ҳис этиш, ўзига ишонч, тезкор фикрлаш, жараѐн
ривожини кўра билиш, мушоҳада қила билиш, узоқни кўра билиш,
ташхислаш, мотивaция кучаяди. 

Модулли таълим технологияси олинган назарий билимларни амалиѐтда
қўллашни назарда тутади. У ўрганилаѐтган мавзуни тугаллаган фикрли
нисбатан кичик бўлакларга – модулларга бўлишни ифодалайди.

Модул дастури ўқувчиларнинг индивидуал, кичик гуруҳларда,
командада ишлашларига мўлжалланган бўлади. Ўқувчиларнинг мустақил
ўқув-билиш фаолияти ташкил этилади. 

Демак, ўқитувчи таълим жараѐнида ўқувчиларда компетенцияларни

шакллантиришда, аввало, мавзу мазмунидан келиб чиқиб, биология

фанининг 
ўқув 
дастури 
келтирилган 
қайси
компетенцияларнингэлементларини шакллантиришини белгилайди, сўнг
шу компетенциялар элементларини шакллантиришда энг самарали 
натижа берадиган педагогик технологиялардан бирини мақсадли
равишда танлайди ва дарс (машғулот лойиҳасини яратади.



Download 490,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish