14- мавзу: Биологияни ўқитишда таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни таркиб топтириш йўллари. Режа: 1



Download 490,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi490,36 Kb.
#104268
  1   2   3   4
Bog'liq
14mvzu Bom



14- Мавзу:Биологияни ўқитишда таянч ва фанга доир 
хусусий компетенцияларни таркиб топтириш йўллари. 
Режа: 
1. 
Биологик кўникма ва малакалар. 
2. 
Ўқувчиларда кўникма ва малакаларни таркиб 
топтириш босқичлари. 
3. 
Кўникма ва малакаларнинг гуруҳлари. 
4. 
Биологияни 
ўқитишда 
ўқувчиларда 
таркиб 
топтириладиган кўникма ва малакалар. 
 
Асосий тушунча ва атамалар: биологик, ўқув, амалий, меҳнат кўникма 
ва малакалари, ўқувчиларда кўникма ва малакаларни таркиб топтириш 
босқичлари, кўникма ва малакаларнинг гуруҳлари, биологияни ўқитишда 
ўқувчиларда таркиб топтириладиган кўникма ва малакалар 
 
Биологик таълим мазмунининг иккинчи таркибий қисмини фаолият 
усуллари, яъни кўникма ва малакалар ташкил этади. 
Кўникма – бирор фаолиятни ўзлаштирилган усули, малака эса, мазкур 
кўникманинг автоматлашган кўриниши саналади. 
Биология ўқитувчиси ўқув дастуридан ўрин олган биологик кўникма ва 
малакаларни аниқ билиши, ўқувчиларда таркиб топтириш босқичларини 
чуқур англаган бўлиши керак. 
Ўқувчилар томонидан кўникмалар қуйидаги босқичлар ѐрдамида 
ўзлаштирилади: 

Кўникма таркибига кирадиган иш усулларини аниқлаш; 

Кўникма таркибига кирадиган иш усулларини бажариш; 

Бу иш усулларини такроран бажариш; 

Амалда қўллаш; 

Натижаларни текшириш. 
Биологияни ўқув дастуридан ўрин олган кўникмаларни умумий ҳолатда 
қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 

Морфологик кўникмалар – органлар шакли ва тузилишини ажрата 
олиш; 

Анатомик кўникмалар – ҳужайра органоидларининг тузилиши ва 
функциясини аниқлаш, катталаштирувчи асбоблар билан ишлаш, 
микропрепаратлар тайѐрлай олиш; 

Физиологик кўникмалар – тирик организмларда содир бўладиган 
ҳаѐтий жараѐнларни ўрганишга оид оддий тажрибалар ўтказиш, кузатишлар 
олиб бориш;

Систематик кўникмалар – систематик гуруҳ белгилари ва хусусиятла-
рини аниқлай олиш; 

Экологик кўникмалар – организмларнинг яшаш муҳитига мослашиш 
шаклларини аниқлаш, экологик системалардаги озиқ занжирининг таркибий 
қисмларини аниқлаш; 



Остеологик кўникмалар – таянч-ҳаракатланиш органларининг ўзига 
хос хусусиятларини аниқлаш, тузилиши ва функциясини белгилаш; 
Ушбу кўникмалар барча ўқув фанлари учун таалуқли бўлиб, ҳар бир 
ўқув фани учун ўқувчиларда таркиб топтириладиган кўникмалар ўқув 
дастурида белгиланган ва ДТС билан меъѐрланган. 
Жумладан, «Ботаника» ўқув фанини ўқитиш давомида ўқувчилар 
қуйидаги малакаларга эга бўлиши кераклиги белгиланган: 

Гулли ўсимликларни таний билиши ва уни аниқлаши; 

Ўсимликларнинг озиқланиши, нафас олиши, ўсиш жараѐнларини 
аниқлаш мақсадида кузатиш ва оддий тажрибалар ўтказиши; 

Ерни юмшатиш, суғориш, чопиқ қилиш, кўчатларни кўчириб ўтказиш, 
ўғитлаш; 

Табиатда ўсимликлар дунѐсидаги мавзусий ўзгаришларни кузатиш ва 
кузатиш натижаларини расмийлаштириш; 

Катталаштириб кўрсатадиган асбоб ва микроскоплардан фойдаланиш; 

Микропрепаратлар тайѐрлаш ва уларни микроскопда кўриш; 

Ўсимликларни парвариш қилишни билиши, мактаб ва яшаш жойини 
кўқаламзорлаштиришда қатнашиши, хона ўсимликларни таниши; 

Вегетатив кўпайтириладиган ўсимликлардан қаламча тайѐрлаш ва 
қаламчадан кўпайтириш, пайвандлаш; 

Табиатда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиш; 

Дарсликдаги матн ва расмлар билан ишлашни уддалай олиш;

Маҳаллий шароитда ўсадиган энг асосий экинлар ва ўрганилган 
оилалар турларининг энг муҳим белгиларини аниқлаш, таний олиш; 

Аниқлагичдан фойдаланиб ўсимликларнинг турлари аниқлай олиш; 

Мактаб олди ўқув-тажриба ер майдонида ишлаши (ҳосилни йиғиб 
олиши, кўп йиллик ўсимликларни парвариш қилиши), ўсимликларнинг 
биологиясига доир билимлардан экинларни парвариш қилишда қўллай 
олиши; 

Дарслик мундарижаси ѐрдамида мўлжал олишни билиши, матн ва расм 
билан ишлай олиши, параграф ва мавзунинг асосий мазмунини фарқлай 
олиши, саволларга жавоб бера олиши; 

Биологик атамалар луғати билан ишлай олиши керак. 
Юқорида қайд этилган кўникмалар ичида нафақат биологик кўникмалар, 
балки ўқув, амалий ва меҳнат кўникмалар ҳам ўрин олганлигини кўриш 
мумкин. 
«Зоология» ўқув фанини ўқитиш давомида ўқувчилар қуйидаги 
малакаларга эга бўлиши кераклиги белгиланган: 

Ноѐб йўқолиб бораѐтган ҳайвон турларини билиши, муҳофаза қилиш 
тадбирларини ўтказиши; 

Энг муҳим систематик белгилар асосида маҳаллий шароитда тарқалган 
ҳайвон типлари ва синфлари ҳамда уларга мансуб асосий турларни билиши 
ва аниқлагич ѐрдамида аниқлаши; 

Ҳайвонларни парвариш қилиш ва улар устида кузатиш олиб бориш; 



Ўрганилган ҳайвонлардан коллекциялар тайѐрлаш, коллекция ва 
расмлар ѐрдамида ўрганилган ҳайвонларни табиатда таниб олиш

Дарслик мундарижаси ѐрдамида мўлжал олишни билиши, матн ва расм 
билан ишлай олиши, параграф ва мавзунинг асосий мазмунини фарқлай 
олиши, саволларга жавоб бера олиши; 

Биологик атамалар луғати билан ишлай олиши керак. 
«Одам ва унинг саломатлиги» ўқув фанини ўқитиш давомида ўқувчилар 
қуйидаги малакаларга эга бўлиши кераклиги белгиланган: 

Одам организмидаги органлар системаси ва органларни таний олиш; 

Органларнинг тузилиши ва функцияларининг ўзаро боғлиқлигини 
тушунтира олиш; 

Жисмоний тарбия, спорт ва меҳнатнинг инсон организмига кўрсатган 
ижобий таъсирини билиши; 

Қад-қомат ўзгариши, яссиоѐқлиликнинг ривожланиш сабабларини 
тушунтира олиш; 

Шахсий гигиена қоидалари, меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилиш, 
рационал овқатланиш қоидаларини билиши; 

Чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва наркотик моддаларни истеъмол 
қилиш зарарини тушунтира олиши; 

Микроскопдан фойдалана олиш; 

Ҳар хил юкламаларнинг мускуллар ишига таъсирини аниқлаш, пульсни 
санаш, ўз организми устида мустақил кузатишлар олиб бориш; 

Қон кетганда ва бошқа шикастланишларда биринчи ѐрдам кўрсата 
олиш; 

Параграф режасини туза олиш; 

Дарслик матни ва расмлар билан ишлай олиши, мавзунинг асосий 
мазмунини фарқлай олиш, қисқача ахборот тайѐрлай олиш малакасини 
эгаллаган бўлиши керак. 

Download 490,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish