14-мавзу. Саноатнинг мақсадли йўналишлари (2 соат)



Download 334,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana05.04.2022
Hajmi334,1 Kb.
#529713
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14-ma\'ruza



14-мавзу.Саноатнинг мақсадли йўналишлари (2 соат) 
14.1 Тармоқни ривожлантириш концепцияси 
14.2.Сохани ривожланишнинг асосий йўналишлари 
 
1. Тармоқни ривожлантириш концепцияси
 
Рақамли иқтисодиёт, бу — алоҳида фаолият тури эмас. Бу, аслида, 
ишбилармонлик, саноат объектлари, хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси 
мазкур соҳаларнинг барчаси ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни 
англатади. Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса, 
рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот, 
маълумотлар бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг тўғри бошқариш бўйича ечим 
ишлаб чиқилади. 
Дарвоқе, “рақамли иқтисодиёт” атамаси миллий қонунчилигимизда илк бор 
қўлланилмоқда. Бироқ дунё тенденцияси шуни кўрсатаяптики, барча ривожланган 
давлатлар уни шакллантиришга аллақачон киришган. Ўзбекистон ҳам мазкур 
жараёндан четда қолмаслиги керак. Зеро, биз глобаллашув, дунё ҳамжамияти билан 
интеграцияга киришиш ҳақида гапирарканмиз, бу борада ўзгарган (трансформация 
қилинган, янгиланган) иқтисодиёт равнақи муҳим саналади. 
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил учун 
мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида
 
баён этишида “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли 
технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий 
концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” 
дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур”. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички 
маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш 
имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни 
тасдиқламоқда. Шунинг учун Ҳукуматга икки ой муддатда рақамли иқтисодиётга 
ўтиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Бу борада ахборот 
хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Иккинчидан, 
иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти бўлган фаол инвестиция сиёсатини 
изчил давом эттирамиз. 
2019 йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик ёки 2018 
йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда. 
Бу борада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори жорий йилга 
нисбатан қарийб 1,5 баробар оширилиб, 4,2 миллиард долларга етказилади. 
Натижада 142 та замонавий корхона ишга туширилади. 
Бугунги шиддатли давр мамлакатимиз олдига ривожланишнинг узоқ 
муддатли стратегиясини белгилаш ва барча соҳаларни изчил тараққий эттириш 
бўйича ислоҳотларни амалга ошириш вазифасини қўймоқда. Президент Шавкат 
Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2035 
йилгача ривожлантириш стратегиясидан мақсад мамлакатимизни дунёнинг 
иқтисодиёти ривожланган 50 давлати қаторига киритишдир.
Концепция лойиҳаси давлат бошқарувини ислоҳ этиш, иқтисодиёт ва 
ижтимоий соҳани ривожлантириш, инновация ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш каби асосий йўналишлардан иборат.
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида тўпланган тажриба 
мазкур концепциянинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. Энг 


муҳими, мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги стратегияси келаси 17 йилга 
мўлжалланган бўлиб, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида юқори 
натижаларга эришишни назарда тутади.
Лойиҳанинг давлат бошқарувини ислоҳ қилиш йўналишида қонунчилик 
базасини такомиллаштириш, суд тизимини ислоҳ этишни давом эттириш, аҳоли 
сиёсий маданиятини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш 
ва Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрнини юксалтиришга имкон берадиган 
давлат бошқаруви институтларини такомиллаштириш вазифалари белгиланган.
2.Иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси саноат, хизмат кўрсатиш 
соҳаси ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, тадбиркорда ташаббускорликни 
кучайтириш, молиявий ресурслар билан таъминлаш каби омилларга асосланади. 
Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига 2035 йилга 
бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 479 миллиард долларга етказилади. 
Ўсиш суръатининг бундай кўламини белгилашда ЯИМнинг номинал ўсиши, 
иқтисодиёт самарадорлиги, аҳоли жон бошига даромадлар ошиши ҳисобга 
олинган, Хитой, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Таиланд 
каби давлатларнинг иқтисодий ривожланиш динамикасига қиёсланган.
3.Мамлакатимизда “Ақлли шаҳар” инновацион технологиялари жорий 
этишнинг бошланғич босқичи давом этмоқда. Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар”, 
“Ақлли ҳисоблагичлар”, “Ақлли транспорт”, “Ақлли тиббиёт йўналишлари” 
бўйича дастлабки синов лойиҳаларини режалаштирилиб ва улар амалга 
оширилмоқда. Шу билан бирга Нурафшон шаҳрида замонавий шаҳар 
инфратузилмасини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар ҳамда “Таshkent 
City” ва “Delta City” лойиҳалари доирасида замонавий шаҳарсозлик 
инфратузилмасини жорий этиш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш 
концепцияси 2019 йил 18 январда Вазирлар Маҳкамасининг 48-сонли қарори билан 
тасдиқланди. Унинг асосий мақсади "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш 
орқали шаҳарларнинг замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини 
яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Ушбу 
концепцияда “Ақлли шаҳар” инновацион технологиялари жорий этишнинг асосий 
йўналишлари ва босқичлари ифодаланиб, уларни амалага ошириш чора-
тадбирлари ишлаб чиқилган. 
“Ақлли шаҳар” технологияларининг асосий мақсади инсонлар яшаш 
сифатини яхшилаш, уларга қулайлик туғдириш, мавжуд ресурслардан самарали 
фойдаланишдир. Асосий йўналишлари қилиб қуйидагилардан иборат: 

Download 334,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish