16- мавзу. Халқаро савдо назарияси Режа


Экспорт нархлар индекси Эи



Download 34,4 Kb.
bet5/7
Sana12.03.2023
Hajmi34,4 Kb.
#918393
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15-мавзу Халқаро савдо назарияси

Экспорт нархлар индекси Эи
Савдо шароити индекси = ---------------------------------------- 100 = ----- 100
Импорт нархлар индекси Ии
Индекснинг ўсиши (масалан, 100 дан 105 гача) савдо шароитларининг яхшиланаётганлигини кўрсатади. Яъни, ушбу миқдордаги импортга ҳисоб-китоб қилиш учун ундан кам миқдорда экспорт талаб этилади.
Амалиётда савдо шароити, биринчидан, товарлар баҳоси ўзгариши ҳисобига, унга бўлган талабнинг ошиши ёки камайишига боғлиқ. Айрим маҳсулот ишлаб чиқарувчилар (масалан, нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар) нархларда бўлаётган ўзгаришларга қарамай, катта ютуқларга эришадилар.
Иккинчидан, савдо шароити ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг бозорга мослашишига (эгилувчанлигига) боғлиқ бўлади.
Учинчидан, савдо шароити ишлаб чиқариш шароитлари ёки маҳсулотлар истеъмолидаги ўзгаришларга қараб ўзгаради.
Савдо шароити индекси мамлакатнинг халқаро савдодаги ҳолати тўғрисида маълумотлар берсада, кўпгина камчиликлардан холи эмас. Уларнинг энг асосийларидан бири мамлакатда умумий шароитни яхшиласада, сотилган маҳсулотлар миқдорини ҳисобга олмайди. Бошқача айтганда, савдо шароити яхшиланиши экспорт ҳажми қисқариши ва импорт ҳажми ошишига олиб келади. Бу эса тўлов балансини ёмонлаштиради.
А. Смит ва Д. Рикардо назариясида ишлаб чиқаришга таъсир қиладиган энг асосий омил меҳнат ҳисобланган. Маҳсулотлар нархи эса ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ.
Кейинги тадқиқотлар ишлаб чиқаришда асосий омиллар сифатида ер, капитал каби омиллардан фойда олиш имкониятини ҳисобга олган. Агарда, меҳнатнинг бозор баҳоси иш ҳақи сифатида гавдаланса, капиталнинг баҳоси фоиз ставкалари кўринишида, ернинг баҳоси рента миқдорида аниқланган.


16.4. Хекшер – Олиннинг неоклассик концепцияси
Халқаро савдодаги замонавий қараш тарафдорлари сифатида швед иқтисодчи-олимлари Эли Хекшер ва Бертиль Олинларни (30-йиллар) кўрсатиш мумкин.
Э. Хекшер ва Б. Олинлар «Ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ ҳолда нархларни тенглашиши» қоидасини олдинга сурган. Бунинг маъноси шундан иборатки, миллий ишлаб чиқаришдаги фарқлар ишлаб чиқаришнинг меҳнат, ер, капитал ва шунингдек, у ёки бу маҳсулотга ички истеъмолдаги ўзгаришлар каби омилларга боғлиқ.
Уларнинг қоидаларидаги асосий вазиятлар қуйидагича келтирилган:
1. Мамлакатлар ўзларида ортиқча бўлган ишлаб чиқариш омилини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни экспорт қилишади ва аксинча, ўзларида тақчил бўлган ишлаб чиқариш омилларини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни импорт қиладилар.
2. Халқаро савдо йўлидаги чеклашлар бекор қилинса товарларнинг турли мамлакатлардаги «омил нархи» (таннархи) нинг тенглашиши каби ўзгаришлар кузатилади.
3. Маҳсулотлар экспорти ўрнини аста секин ишлаб чиқариш омиллари экспорти эгаллайди.
Агар мамлакатдаги бир ишлаб чиқариш омили миқдори билан бошқа омиллар миқдори ўртасидаги нисбат бошқа мамлакатдагига нисбатан юқори бўлса шу омил бу мамлакатда нисбатан ортиқча деб ҳисобланади.
Хекшер-Олин концепциясига асосан ташқи савдо қуйидаги кўринишларга эга: Фараз қилайлик, бир вақтда икки мамлакат, яъни, «саноатлашган» ва «аграр» мамлакат фаолият кўрсатмоқда.
Саноатлашган мамлакатда ортиқча капитал ва маълум миқдорда ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлади. Аграр мамлакатда эса ортиқча ер мавжуд, аммо капитал етишмайди.
Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда капитал асосий омил ҳисобланади. Масалан, нефтни қайта ишлаш, электрон машинасозлик ва машина ишлаб чиқариш соҳалари кам ишчи кучидан фойдаланган ҳолда капитал талабчан ишлаб чиқариш ҳисобланади. Капитал ортиқчалигига эга бўлган мамлакатлар айнан ушбу йўналишларга ихтисослашадилар. Шу билан бирга, дон етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланадиган мамлакатларда кўпроқ ер ресурслари керак бўлади ва улар шу йўналишга ихтисослашган бўладилар.
Хекшер–Олин концепциясини тадқиқ қилиш борасидаги изланишлар 50 йилларда «Леонтьев таажжуби» юзага келишига сабаб бўлди. В.Леонтьев АҚШ капитал ортиқча бўлган мамлакат бўлишига қарамасдан 1947 йилда капитал талабчан эмас, балки меҳнат талабчан маҳсулот экспорт қилганлигини кўрсатиб берди. Яъни Хекшер-Олин концепциясига зид келадиган вазият юзага келди. Кейинги тадқиқотлар эса АҚШ да капиталдан кўра ер ва илмий техник мутахассислар нисбий ортиқча эканлиги тасдиқланди. АҚШ ишлаб чиқарилишида айнан шу омиллар кўпроқ фойдаланиладиган товарларнинг соф экспортёри бўлиб чиқди.



Download 34,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish