16-мавзу: Тижорат банклари ва уларнинг функсиялари. Режа


Тижорат банклар фаолиятини тартибга солиш тизими ва тартиби



Download 53,24 Kb.
bet5/7
Sana29.07.2022
Hajmi53,24 Kb.
#846050
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16-мавзу. Тижорат банклари ва уларнинг функсиялари.

16.4. Тижорат банклар фаолиятини тартибга солиш тизими ва тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари фаолиятини тартибга солишни халқаро андозаларга мос равишда такомиллаштириш ҳамда тижорат банкларининг молиявий ҳолатига реал баҳо беришни 1997-йил 22-августда тасдиқланган 10-сонли "Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш қоидалари" асосида олиб боради. Бу қоидаларга кўра республика тижорат банклари фаолиятини баҳолашнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланган ва улар барча банклар томонидан бажарилиши лозим:
л.Янги ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган банкларнинг энг кам устав жамғармаси миқдорини ўрнатиш;
2. Капиталнинг монандлик коеффитсиенти;
3. Банк капитали билан унинг мажбуриятлари ўртасидаги нисбат кўрсаткичлари;
4. Банк баланси ликвидлиги кўрсаткичи;
5. Бир қарз олувчига тўғри келадиган хатарнинг энг кам ҳажми;
6. Барча катта кредитларга тўғри келадиган хатарнинг энг юқори ҳажми;
7. Бир омонатчига тўғри келадиган хатарнинг энг катта миқдори;
8. Қимматли қоғозлар бўйича оператсияларда ўз маблағларидан фойдаланиш кўрсаткичи;
9. Дахлдор шахслар билан иш олиб бориш.
Мавзунинг биринчи саволида таъкидланганидек Республика Марказий банки Бошқарувининг 2017-йил 9-сентабрдаги 23/2-сонли “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини литсензиялаш тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорига асосан тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 2017-йил 1-октабрдан 100 млрд. сўм миқдорда белгиланган ва у 2019-йилни 1-январига қадар банклар ўз устав капиталини ушбу миқдорда етказишлари лозим.
Капиталнинг монандлик коеффитсиенти қуйидагича аниқланади:

Бунда, К - банк капитали; Ах - хатарни ҳисобга олиб чамаланган банк активлари.
Банк активлари ўзининг хатар даражасига кўра қуйидагиларга бўлинади:
л. Хатардан ҳоли бўлган активлар
2.Минимал хатарли активлар
3. Юқори хатарли активлар
4. Максимал хатарга эга бўлган активлар
Мазкур коеффитсиентнинг минимал миқдори 0.08 га тенг бўлиши керак. Хозир Республикамиз банкларида бу кўрсаткич 0.24 тенг, ёки халқаро меъёрлардан 3 баробарга юқори.
Банк капитали билан унинг мажбуриятлари ўртасидаги нисбат кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:

Бунда, М - банк мажбуриятлари.
Бу кўрсаткич банк мажбуриятларини ўз капитали билан таъминланганлигини кўрсатади ва унинг энг юқори миқдори 0.05 га тенг.
Тижорат банклари учун қуйидаги ликвидлик коеффитсиентлари белгиланган (банк ликвидлиги деб ўз активларини нақд пул сифатида ишлатиш ёки уларнинг номинал қийматини сақлаб қолган ҳолда тезда пул маблағларига айлантириш йўли билан мавжуд молиявий мажбуриятларини қоплай олиш қобилиятига айтилади):

  1. Лаҳзали ликвидлик коеффитсиенти ва у қуйидаги нисбат бўйича

аниқланади:

Бунда, ЛА - банкнинг пул шаклидаги активлари
БМ - банкнинг муддатсиз депозит ҳисобварақларига доир мажбуриятлари.
Бу меъёр банкнинг омонатчилари олдидаги мажбуриятларини шу лаҳзада бажара олиш қобилиятини англатади ва уни Марказий банк томонидан кунлик баланс асосида тезкор тарзда назорат қилиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017-йил 10 июндаги 12/1-сонли қарорига биноан лаҳзали ликвидлик коеффисиенти 2017-йил 1-августдан бошлаб 10 фоиздан, 2017-йил 1-ноябрдан бошлаб 15 фоиздан 2018-йил 1-январидан бошлаб 20-фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

юқоридаги 12/1-сонли қарорига асосан банкларни жорий ликвидлилик коеффисиенти жорий активлар суммаси (тулов муддати 30 кунгача бўлган банкнинг ликвидли активлари ва қўйилмалари, бундан муддати узайтирилган ёки қайтариш муддати ўтган кредитлар мустасно) жорий мажбуриятлар (талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар) суммасига нисбати орқали аниқланади ва 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак ва у қуйидаги тартибда аниқланади:



Бунда, (1) - қайтариш муддати 30 кунгача муддатда берилган банкнинг ликвид активлари ва кредитлар
БМ(1) - қайтариш муддати 30 кунгача бўлган йўқлаб олингунча турадиган мажбуриятлари.
Умуман, Марказий банк Бошқарувининг 12/1-сонли қарорига кўра банклар мажбуриятларининг ўз вақтида ва тў1иқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ва жорий ликвидлик меъёрларини бажаришлари лозим.
c) Қисқа муддатли ликвидлик коеффитсиенти банкнинг қайтариш муддати 30 кундан 1 йилгача бўлган депозитлар, олинган кредитлари ва бошқа қарз мажбуриятларига нисбати тарзда аниқланади:

Бунда, А -30 кундан 1 йилгача бўлган банк активлари
Д- муддати 30 кундан 1 йилгача бўлган жалб қилинган депозитлар ва жалб қилинган ресурслар. Бу кўрсаткичнинг ҳажми 1 га тенг бўлиши керак.
К - банк капитали.
Бир қарз олувчига тўғри келадиган хатарни энг катта ҳажми қуйидагича аниқланади:


Бунда, ЙК - банк хатарининг бир қарз олувчига тўғри келадиган сўммаси қўшилган депозитлардан ташқари 75% балансдан ташқари мажбуриятлар. Бу давлат кафолатланган кредитларига тегишли эмас. Бу меъёрнинг юқори чегараси 0.25 га тенг.
Барча катта кредитларга тўғри келадиган хатарнинг энг юқори ҳажми қуйидагича аниқланади:

Бунда,ЖЙКС жами йирик кредитлар сўммаси.
Умуман, банк учун катта кредит тоифасига кирадиган ва бир қарз олувчига бериладиган кредитлар сўммасини шу қарз олувчига ўз маблағлари сўммасидан оширмаслик тавсия этилади.
Бу меъёр банк капиталининг 3 баробаридан ошмаслиги керак.
Бир омонатчига (кредиторга) тўғри келадиган хатаминг энг юқори меъёри олинган кредит ёки омонатнинг энг юқори миқдори ва битта депозиторнинг депозит ҳисобварағидан қолдиқ қийматини банкнинг ўз маблағлари миқдори нисбати билан аниқланади:

Бунда, О - олинган кредит ёки омонатнинг энг юқори миқдори ва битта омонатчининг ҳисоб рақамидаги, жорий рақамдаги ва қимматли қоғозлар бўйича оператсиялар қолдиқлари.
Ушбу меъёр учун ўрнатилган энг юқори миқдор 1999 йилнинг 1-январидан 2000-йилни 1 январигача -0.50. Демак бу ҳар йилга алоҳида белгиланади.
Қимматли қоғозлар билан бўлган оператсияларда ўз маблағидан фойдаланиш кўрсаткичи банкнинг олди-сотди учун харид қилган нодавлат қимматли қоғозлари миқдорини ўз маблағларига нисбати билан аниқланади:

Бунда, КК - олди-сотди мақсадида қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган банкнинг ўз маблағлари, АК - аксионер капитали.
Банкнинг бошқа банклар, корхоналар, ташкилотлар устав фондига қўйиладиган жами инвеститсия сўммаси миқдорининг улуши банк капиталининг 20 фоизидан, устав фондининг 10 фоизидан оширмаслик тавсия этилади.
Мазкур меъёр учун белгиланган миқдор 0.5 га тенг.
Банкнинг асосий аксиядорлари, унинг раҳбарлари, ходимлари ва улар билан боғлиқ шахслар банк хизматларидан имтиёзли асосда фойдаланмасликлари ва амалдаги қонунларга риоя қилишлари талабларидан келиб чиқиб дахилдор шахслар кўрсаткичи мавжуд.
Кенгроқ маънода шундай шахсларга киритилади:
- Банк кенгаши, банк бошқаруви, тафтиш комиссияси таркибига кирган барча шахслар, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;
- Банк устав фондининг 10 фоизидан кўпроқ қисмига эга бўлган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар, шу юридик шахсларнинг ҳар қандай раҳбарлари, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;
- Қонунга кўра банк фаолиятини назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;
Уларга имтиёзли шароит яратмаслик керак деганда:
- Бошқа мижозлардан талаб қилинадиганидан кам ҳажмда фоизлар, бадаллар, бошқа тўловларни ундириш ёки таъминотни кам қабул қилиш;
- Кредитни қайтариш муддатини етарли асосларсиз ўзгартириш;
- Ўз табиатига, мақсадига ва йўл қўйиладиган хатарга кўра банкга дахлдор бўлмаган мижозлар билан битимларни тузиш.
Тижорат банклари томонидан улар фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида дахлдор шахсларга кредит бериш тақиқланади.

Бунда, КC - битта дахлдор шахсга берилган кредит миқдори.
Бу кўрсаткич банк капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Банк барча дахлдор шахсларга бериладиган кредитламинг умумий сўммаси банк устав фондининг 100 фоизидан ошмаслиги керак.

Бунда – дахлдор шарсларга берилган жами кредитлар миқдори.

Download 53,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish