17 аср Испания санъати Даврнинг умум тарифи



Download 111 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi111 Kb.
#43315
1   2   3   4
Bog'liq
17 asr Ispaniya san`ati расмларсиз

Ҳайкалтарошлик.
17 асрнинг биринчи ярмида Испанияда баҳайбат меҳроб намуналари – ретабло – қаторида дастгоҳли ҳайкалтарошлик асарлари ҳам яратила бошлади. Бироқ ҳайкалтарошлик олдинги давр каби бутунлай ибодат билан боғлиқ мақсадларга бўйсунар эди. Таркибида дунёвий образлар мавжуд бўлмаган (жумладан бошқа Европа мамлакатларида кенг тарқалган оқсуяклар портрет ҳайкаллари) ҳайкалтарошликнинг тасвирий репертуари жуда тор эди.
Испан ҳайкалтарошлари Исо, биби Марям ва турли католик авлиёлари ҳайкалларини яратиб, улар билан ибодатхоналарни безашган, ёки ҳайкаллар пасос деб номланувчи Инжилдаги мавзулар акс эттирилган ҳайкалтарошлик гуруҳларини ташкил этиб, католик байрамлари диний маросимларда кўчадан олиб ўтилган. Испан ҳайкалтарошлигида етакчи тенденция бу бошқа халқлар намуналарига тақлид қилмай ўзига хосликка интилиш бўлган. Ҳайкалтарошлар тош билан ишлашдан четлашиб, ўрта аср халқ ижоди анъаналарига мурожаат қилган холда, ёғочдан шакллар яратиб уни бўёқ билан бўяш услубини қўллашди.
17 аср ўрталарига келиб ренессанс ривожланиш босқичларидан ўтган Испания ҳайкалтарошларининг инсон образи борасидаги тушунчалари, ўрта асрлардагидан фарқли ўлароқ бойиди. Ўз давридаги ҳайкалтарошлик шаклларини тасвирлаш эстетик талаблари даражасида турган янгилик билан полихромликнинг уйғунлашуви ҳайкалларнинг жонли натура билан иллюзор ўхшашлик хавфини уйғотди. Бунда й шароитларда санъат чегарасида қолиб, асл бадиий ҳақиқатга эришиш учун истеъдоднинг катта кучи, юқори дид керак эди.
17 аср бошида Испанияда иккита етакчи мактаблар шаклланди — Вальядолид маркази билан шарқий Кастилия мактаби ва жанубий мактаб Андалузияда. Шимолий мактабнинг йирик вакили Галисияда туғилган, ёшлигида Вальядолидга кўчиб борган ва умрининг охиригача шу ерда ижод қилган Грегорио Фернандесдир (тахминан 1576—1636). Натурани чуқур ўрганганлиги Фернандесда образларнинг ҳис—туйғуга тўлалиги билан уйғунлашади. Уни чуқур руҳий кечинмаларни тасвирлаш жалб этди (“Ав.Тереза”, Вальядолид, Музей; “Мотамсаро биби Марям”, Вальядолид, ав.Крест черкови). Бироқ бу драматизм асарларидан кўриниб турибдики умуминсоний туйғуларининг тор доираси билан чегараланади — мотам ва руҳий қийналиш. Унинг ютуғи “Мотам” (Оплакивание) (Вальядолид, Музей) ҳайкалтарошлик гуруҳида яққол кўриниб, буни 17 аср кастилиялик усталар томонидан яратилган энг нодир асар деб эътироф этиш мумкин. Гуруҳ жиддий, силуэтнинг контурлари оддий ва гуруҳнинг умумий кўриниши берк. Бироқ унинг эмоционал моҳияти аввало Мария образида акс этган бўлиб, ички зиддиятни очиб беради. Унинг фарзандини ёқотган гўёки барча оналар руҳий тушкунлигини, дардини ушлаб турган гўзал юзи, айниқса ўнг қўли ҳаракати ифодали тасвирланган. Исонинг жонсиз танаси (испан ҳайкалтарошлигида фақат унинг танаси либоссиз инсон қоматини тасвирлаш имконини яратган) фоний тана гўзаллиги тасвирида диний талабларга жавоб берадиган пропорцияларининг идеаллигини сақлаган холда, умумий кўриниши жисмсиз, нозик, шакли бирмунча қиррадор акс эттирилган.
Жанубий Испания ҳайкалтарошлигида лирик жиҳатлар кучлироқ ифода этилган. Севиль мактаби устаси Хуан Мартинес Монтаньес (1568—1649) жанубий ҳайкалтарошлик услубининг етакчиси бўлди. Монтаньес санъати унинг замондошлариникига қараганда диний экзальтациядан ва аскетик жиддийликдан нисбатан эркин эди. Ренессансга бориб тақаладиган инсон қомати шаклининг гўзаллиги ва нисбатлар уйғунлигини чуқур ўрганганлиги унинг “Чормихга тортиш” (Севилья, собор) ҳайкалтарошлик асарида яққол кўринади. Испан усталари жуда бўрттириб кўрсатган жисмоний қийналиш бу ерда ўта вазмин ифода этилган. Ҳотиржамлик, руҳий юксаклик ва шу билан бирга ички қудрат Монтаньеснинг аксарият асарларига хосдир. Унинг авлиёлари ёрқин индивидуал кўринишга эга, шунингдек улар руҳий ҳаётининг бойлиги билан бир бирига ўхшашдир. Баъзида бундай жиҳатлар нисбатан ҳаяжонли ифода этилади. Масалан авлиё Бруно (Севилья, Музей) гўёки теологик мунозара вақтида тасвирланган. Бироқ Монтаньес ўйга чуқур чўмган, ҳаёлотга берилган ҳолатларни тасвирлашни кўпроқ қўллаган (“Ав. Бруно”, Кадис, Музей; “Ав. Игнатий Лойола”, “Ав. Франциск Борха”—-Севилья университет черкови). Унинг ижодида мадонналарнинг то ёш қиз кўринишидаги, то қўлида гўдак кўтарган осмон маликаси кўринишидаги (Севилья, Музей) ҳайкаллари катта ўринга эга.
Мартинес Монтаньеснинг шогирди Алонсо Канонинг ижодида идеаллаштиришга интилиш устун келди. Унинг айниқса нафис полихромияси билан ажралиб турувчи ҳайкалтарошлик асарлари («Мадонна», Гранада, собор; «Мадонна ла Соледад», Гренада, ав. Анна черкови) моҳирона яратилган бўлсада, Кано бирмунча юзаки ҳайкалтарош ҳисобланади. Унинг ижодидаги идеаллаштириш тенденциялари иқтидорли шогирди Педро де Менанинг Гранададаги (1628—1688) эрта ҳайкалтарошлик асарларида кўринади. Бироқ Малагага кўчиб ўтгач, Педро де Мена нафақат машхур устози таъсирини енгиб чиқди, балки, унинг ижодий позициясига тубдан қарама—қарши асарлар яратди. Устанинг маҳорати Малагдаги собор хорига ишланган рельефда кўринган. Унда қирқга яқин авлиёлар фигуралари кўпиртиришсиз бевосита натурани ўрганган холда яратилган. Унинг тасвирлаш учлуби ўзига хос соддалаштирилганлиги ва аниқлиги билан ажралиб туради. Асрнинг иккинчи ярмида ҳам ривожланган Педро де Мена ижодида тобора диний қаттиқ ҳаяжон ва тасаввуф жиҳатлари ошиб борди. Ижодининг етук даврида ҳайкалтарошни руҳнинг фоний ҳаёти каби дармонсиз инсон танаси тасвири унинг эътиборини тортган. Ав. Франциск Ассизский (тах. 1663; Толедо, собор) — ҳайратда қолдирадиган фанатик-монах образи, Мария Магдалина (тах. 1664; Мадрид, Прадо) – мистик жазавадаги ўрта ёшли, кўримсиз аёл образи тасвирланган ҳайкалтарошлик асарларида кўринади.



Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish