19-маъруза. Кимёвий реакторлардаги жараённи ростлаш Маъруза режаси: Реакторларнинг структура схемаси



Download 1,46 Mb.
bet26/28
Sana10.04.2020
Hajmi1,46 Mb.
#43614
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2 5454195006598284387

1-вариант. Оддий ростлаш системаси олти бир контурли АРСни ўз ичига олади (82-расм). Умуман олганда бу система дистиллят таркибининг барқарорлигини ва ускунадаги моддий ва иссиқлик баланси ушлаб турилишини таъминлайди. Дистиллят таркибини стабиллаштирувчи асосиц ростлагич 1 колонна юқорисаги ҳарорат ростлагичи ҳисобланади. Чунки бу кўрсатгич дистиллят таркибига бевосита таъсир қилади. 2 ростлагич таъминот ҳароратини ростлайди. Сатҳ ростлагичлари 3 ва 4 системада суюқ фаза бўйича, 5-босим ростлагичи эса буғ фазаси бўйича баланс ушлаб турилишини таъминлайди. 6-сарф ростлагичи иситиш парининг қайнатгичга берилиш сарфини ростлайди.

Агар ростлашнинг вазифаси куб махсулот таркибини стабиллаштириш бўлса, у ҳолда иситувчи буғнинг сарфи колонна пастидаги 6а ҳарорат ростлагичи орқали белгиланади, дистиллятнинг сарфи эса 1а ростлагич орқали стабиллаштирилади. Бир вақтнинг ўзида колонна паст ва юқорисидаги махсулотлар таркибини (ҳароратини) ростлаш одатта қўлланилмайди. Чунки бу координаталар ўзаро боғлиқ ва уларни бир вақтда ростлаш тескари боғланиш орқали система турғунлик захирасининг камайишига олиб келиши мумкин.



.


Совуқ агент

Иссиқлик ташувчи

Бошланғич аралашма



Буғ

Куб маҳсулоти


82-расм. Ректификацион ускунанинг алоҳида технологик параметрларнинг бир контурли АРС ёрдамида тузилган автоматлаштириш системаси.

1- колонна ёқорисидаги ҳарорат ростлагичи, 2- таъминот ҳарорати ростлагичи, 3- калонна кубидаги сатҳ ростлагичи, 4- флегма сиғимидаги сатҳ ростлагичи, 5- колоннадаги босим ростлагичи, 6- иситиш буғи сарфи ростлагичи, 1а- дистиллят сарфи ростлагичи, 6а – пастдаги ҳарорат ростлагичи.
Соддалигига қарамай автоматлаштириш системаси қатор камчиликларга эга. Масалан буғ сарфини системадаги реал шароитни ҳисобга олмай стабиллаштириш буғнинг ортиқча сарф бўлишига олиб келади. Чунки сарф ростлагичига буғ энтолпияси ўзгаришини, флегманинг совиб кетиши ва бошқа ғалаёнларни юзага келиши мумкин бўлган ҳолларини ҳисобга олган холда оширилган вазифа қўйилади.

Ғалаён бўйича компенсацияловчи таъсирларнинг йўқлиги махсулот таркибини ростлашда катта динамик хатоликларга олиб келади.



2-вариант. Биринчи вариантдагидан маҳсулот бўлинишига кетадиган энергия харжатларини камайтиришни таъминловчи буғ ва таъминот сарфлари (ёки флегма ва таъминот сарфлари) нисбати ростлагичи 6 дан фойдаланиши билан фарқ қилади (83-расм). Бундан ташқари махсулот ҳароратини ростлашда назорат тарелкасидан олинган ёрдамчи оралиқ импульс қўлланилган каскад АРСдан фойдаланилади.


Совуқ агент

Иссиқлик ташувчи

Бошланғич маҳсулот

Буғ

Куб суюқлиги


83-расм. Ректификацион ускунанинг таъминот сарфи бўйича ғалаённи статик компенсациялаш ва колонна юқори қисми ҳароратининг касад

АРС автоматлаштириш системалари.

1- колонна юқориси ҳарорати ростлагичи, 1а- дифференциатор, 2- таъминот ҳарорати ростлагичи, 3,4,- сатҳ ростлагичлари, 5- босим ростлагичи, 6- сарфлар нисбати ростлагичи.
Кўриб чиқилган вариантлар ректификацион колоннага нисбатан ростлаш усуллари ва системаларининг хил хиллигини тўлиқ кўрсата олмайди. Масалан 84-расмда колоннада босимни флегма сиғимидан чиқиб кетаётган инерт газлар сарфи орқали ростлаш системаси кўрсатилган. Флегма ва дистеллят сарфлари нисбатини дистиллят таркиби бўйича коррекциялаш орқали ростлаш флегма сонини ўзгартириш натижасида махсулот таркибини стабиллаштиришни таъминлайди. Дистиллят бўйича колоннанинг унимдорлиги 1 сарф ростлагичи орқали ушлаб турилади, флегманинг сатҳи эса дефлегматорга берилаётган совуқ агент сарфи орқали ростланади.

Насадкали ректификацион колонналарда асосий ростланувчи параметрлардан бири аппаратда берилган гидродинамик режимни таъминловчи босимлар фарқи ҳисобланади (85-расмдаги 5 ростлагич).





Совуқ агент

Инерт газлар

Бошланғич махсулот

84-расм. Тарелкали ректификацион колонна юқори қисмини ростлаш системасинига мисол: 1-дистиллят сарфи ростлагичи, 2- флегма ва дистиллят сарфлари нисбати ростлагичи, 3- дистиллят таркиби ростлагичи, 4- флегма сиғимидаги босим ростлагичи, 5- флегма сиғимида сатҳ ростлагичи.

Совуқ агент

Бошланғич махсулот

Буғ

Куб махсулоти


85-расм. Насадкали ректификацион колоннани автоматлаштириш системаси мисоли. 1- таркиб ростлагичи, 2,3- сатҳ ростлагичи, 4- босим ростлагичи, 5- босимлар фарқи ростлагичи.

Синов саволлар:

1.Масса алмашинув жараёнларининг қандай умумий характеристикаларга эга?

2. Ректификацион қурилмаларни автоматлаштиришда бошқариш масаласи нима асосида қўйилади?

3. Қурилма ростлаш объекти сифатида қандай кириш, чиқиш ва ғалаёнли факторлар таъсирида бўлади?

4. Ректификацион колонналарнинг статик характеристикаларини изохланг;

5. Ректификацион колонналарни автоматлаштириш системаларига қандай мисоллар биласиз?


Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish