19-маъруза. Кимёвий реакторлардаги жараённи ростлаш Маъруза режаси: Реакторларнинг структура схемаси


Масса алмашинув жараёнларини ростлаш



Download 1,46 Mb.
bet24/28
Sana10.04.2020
Hajmi1,46 Mb.
#43614
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2 5454195006598284387


Масса алмашинув жараёнларини ростлаш

25-мавзу. Ректификацион қурилмаларни автоматлаштириш

Маъруза режаси:

1.Масса алмашинув жараёнларининг умумий характеристикаси. 2. Ректификацион қурилмаларни автоматлаштиришда бошқариш масаласининг қўйилиши.

3. Қурилма ростлаш объекти сифатида.

4. Ректификацион колонналарнинг статик характеристикалари.

5. Ректификацион колонналарни автоматлаштириш системаларига мисоллар.
Кимёвий технологияларда моддаларни ажратиш учун масса алмашиниш жараёнларидан кенг фойдаланилади. Булар: ютиш (абсорбция), эритиб ювиш (экстракция), ректификация, юзага сингдириш (адсорбция) ва қуритиш.

Ушбу жараёнларнинг хилма-хиллиги ва уларни қурилмавий жиҳозланиш усули ҳар хиллигига қарамасдан, уларнинг ҳаммаси бир хил қонуниятларга бўйсунади ва автоматлаштириш объекти сифатида қатор умумий жиҳатларга эга. Масса алмашиниш жараёнларида камида учта модда иштирок этади:



  1. 1 – фазани ташкил этувчи, тақсимловчи модда

  2. 2 – фазани ташкил этувчи, тақсимловчи модда

  3. Бир фазадан иккинчи фазага ўтувчи тақсимловчи модда.





78-расм. Масса алмашиниш жараёни (а) ва ишчи чизиқ тенгламасини чиқариш (б)
Масса узатишнинг асосий тенгламаси:

Масса узатиш коэффициенти Km ва жараённи ҳаракатлантирувчи куч F бўлганда масса алмашиниш dF юзасидан бир фазадан иккинчи фазага ўтувчи dM модда миқдорини аниқлайди.



Жараённи ҳаракатлантирувчи куч ишчи С ва мувозанатли Ср қуюқланишлар орасидаги фарқлар орқали аниқланади: .

Масса алмашинув жараёнларининг умумий ўзига хос тамонларига уларнинг катта энергия сиғимига эга эканлиги киради ва автоматлаштириш масалалари махсулот сифатини берилган қийматда сақлаган ҳолда энергия харажатларини камайтиришдан иборат.

Деярли барча масса алмашинув жараёнлари диаметири бир неча метрни, баландлиги эса бир неча ўнлаб метрни ташкил этувчи колонна туридаги аппаратларда олиб борилади. Шунинг учун уларнинг динамик характеристикалари катта вақт доимийси ва кечикишга эга бўлади. Бундай шароитда бир контурли оддий ростлаш системалари катта динамик хатолик ва ўтиш характеристикасининг узоқ давом этишига олиб келади. Ростлаш системаларининг ўтиш характеристикалари сифатини ошириш мақсадида масса алмашинув жараёнларида комбинирлашган ва каскад АРСларидан фойдаланилади.

Масса алмашинув жараёнларини автоматлаштиришда олинаётган махсулотлар таркибини узлуксиз назорат қилувчи автоматик асбобларнинг йуқлиги бу жараёнларни автоматлаштиришда энг катта мураккабликларга олиб келади. Бундай холларда таркибни билвосита параметрлар орқали, масалан аралашма қайнаши ҳарорати орқали, унинг зичлиги кабилар орқали ростлаш амалга оширилади. Бу ростлаш ситемалари эса ўз ўрнида модда таркиби ва билвосита параметрлар ўртасида ғалаёнли факторлар таъсирини ҳисобга олувчи ўзаро алоқани аниқлаш каби қўшимча мураккабликка олиб келади.



Ректификацион ускуналари буғ қоришмалари ва суюқ қоришмаларнинг қарши оқимни ўзаро таъсирлашиши натижасида суюқ бир жинсли қоришмани ташкил этувчи моддаларга ёки моддалар гуруҳига ажратиш учун хизмат қилади.

Ректификация ускунасини автоматлаштириш объекти сифатидаги жиҳатларини бойитишдаги осон учувчи Сп ташкил этувчи билан қўш таркибли аралашмани дистиллят (тозаланган сув буғидан ҳосил бўлган суюқлик) ва ундан қолган суюқликка осон учувчи Сд ва Ск бойитишлар ажратиш қурилмаси мисолида кўриб чиқамиз.

Қуйидаги белгилашларни қабул қиламиз: (79-расм) Gт, Gд Gк, Gб, Gи.т., Gс.а., Gфл- таъминот сарфлари, дистиллят, дистиллятдан қолган (куб) маҳсулот, қайнатишга қиздирувчи буғ, таъминот манбаини қиздиришга иссиқлик ташувчи, нам ажратгич (дифлегматор)га суюқлик агенти, флегмалар; rб- қиздирувчи буғ энтальпияси; и.т., с.а. -иссиқлик ташувчиларнинг ва совуқлик агентининг ҳарорати; Си.т., Сс.а. – иссиқлик ташувчи ва совуқлик агентининг солиштирма иссиқлик сиғими; Рк колоннадаги босим, Lk, Lфл – колонна кубидаги ва флегмали сиғимдаги сатҳ.

Ректификацион қурилма катта миқдордаги ўзаро алоқадор координатали мураккаб объект ҳисобланади. Энг яхўи ростлаш каналларини танлаш учун объектнинг статик ва динамик характеристикаларининг солиштирма таҳлилини ўтказиш лозим. Тахлиллар шуни кўрсатадики, бу объект учун
Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish