27 savolХозирги замон универсал ахборот манбаи бўлиб Интернетнинг Глобал ахборот тармоғи, яъни Интернет хисобланади. Ушбу тармоқ тадқиқотчига турли ахборот ресурслари учун йўл очиб беради ва қуйидаги саволларга жавоб топишга ѐрдам беради: Автоматлаштирилган тартибда керак бўлган ахборот объектиниқандай топиш мумкин? Уни қандай қилиб ўз компьютерига кўчириб ўтказиш мумкин? Уни қандай дастурли воситалар ѐрдамида қабул қилинадиган қилиш мумкин? Бу холда Интернетдан фойдаланувчи тармоқлараро шлюзларнинг мавжудлиги туфайли бошқа тармоқларнинг ахборот ресерсларига кириш имкониятига эришади. Интернетнинг ахборот ресурси деб доимий янгиланиш холатида мавжуд бўлган ахборот технологиялари ва маълумот базаларининг йиғиндисига айтилади. Ушбу йиғиндигақуйидагилар киради: FTR файл архивларининг тизими WWW маълумот базалари Gopher маълумот базалари WAIS мълумот базалари ва бошқалар. FTR файл архивларининг тизими кейинги 10-15 йил давомида йиғилган маълумотларнинг кенгайтирилган омборини ташкил қилади. Унинг хизматидан хар бир тадқиқотчи унга керак бўлган маълумотлардан нусха олиш йўли билан фойдаланиши мумкин. World Wide Web (WWW) гипер матнли ахборот тармоғи (Бутун дунѐ ўргамчи ини) кўпгина Интернет ахборот архивларигақулай йўл топиб беради. Ушбу технологиянинг кўпгина интерфейслари зарур материалларни манипуляторнинг тугмасини керак сўз ѐки график тасвир сохасида босиб танлаш имкониятини яратади. WWWнинг бошқа қидирув воситаларидан ижобий фарқи унинг кўп функционаллиги ҳисобланади, бунда бир бетнинг ўзида бир вақтнинг ўзида матн ва тасвирни кўриш, овозни эшитиш, анимацияникузатишмумкин.
Gopher тақсимланган ахборот тизими интерфейсининг асосида иерархик катологлар ғояси ѐтади. У содда ва етарли даражада ишончли ва химояланган тизим ҳисобланади. WAIS тақсимланган ахборотни излаш тизимининг асосига калитли сўзлардан фойдаланиб, мантиқий саволларни бериш орқали ахборотни қидириш усули киритилган. Бунда тадқиқотчи WAISнинг барча серверларини зарур хужжатлар бўйичақараб чиқиши мумкин.
28-савол Ахборотни самарали тарзда ўзлаштириш яъни ўрганиш, эслаб қолиш ва тахлил этиш учун бир қатор шартлар бажарилиши зарур: мақсадни аниқлаб олиш. Ушбу психологик омил фикрлашни фаоллаштиради, ўқилаѐтган материални аниқ тушунишга ва қабулқилишга ѐрдам беради. илхомланиш, рухланиш. Бу холат ижодий ѐндошишнинг асосини ташкил қилади, ахборотни ўзлаштириш самарасини оширади. диққат эътиборни бир жойга қаратиш. Ушбу холат айниқса янги,қийин ва мураккаб матнни ўқиш жараѐнида асосий шарт ҳисобланади. Материални тўлиқ ўзлаштириши учун уни қайта-қайта ўқишга тўғри келади. тўғри иш режимини яратиш. 1-2 соатли ақлий ишдан сўнг 5-7 минутли танаффус уюштириш тавсия эти лади, бунда жисмоний машқлар, чуқур нафас олиш марказий асаб системасини рағбатлантириб, ишлашқобилиятини оширади. Илмий-техник ахборотни ўзлаштиришда маълумотлар кўчирмалар, аннотациялар ва матнлар шаклида йиғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |