2- мавзу Ахлоқий фазилатларнинг маънавий моҳияти Режа



Download 321,91 Kb.
bet3/9
Sana09.12.2022
Hajmi321,91 Kb.
#882670
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 axloq

Камтарлик аввало ўз – ўзига талабчанлик, ўз ҳаракатларига, ишига, билимига танқидий қараш, ўзига, куч – қувватига ортиқча баҳо бермасликдир. Камтарлик кишиларга бўлган муносабатда намоён бўлади. Инсон одобли бўлса, у кишилар билан шунчалик содда камтарона муомала қилади, ўз ишларига ва ҳаракатларига камтарлик билан баҳо беради. Бошқаларга нисбатан ширинсуҳан бўлади. Камтар инсон бошқалардан ўзини устун қўймайди, ўзига бино қўйиб, сохта шухрат кетидан қувмайди, ютуқлардан эсанкирамайди.
Камтаринлик Арастунинг фикрича: “уятсизлик ва тортинчоқлик ўртасидаги хислатдир. Бу хислат одамларнинг қилмишларида ва гап сўзларида кўринади. Уятсиз, шалоқ одам ҳаммага, хар қандай вазиятда ҳар нарсани гапираверади. Тортинчоқ одам эса зарур гапни зарур вақтида айтмайди, зарур ишни бажаришга ҳам журъати этишмайди. Камтарин одам эса, уятсиз одам каби, ҳар вақт, ҳар эрда, ҳар қандай гапни айтавермайди; ва ўта тортинчоқ одам каби, зарур вақтда зарур гапни айтишга журъатсизлик ҳам қилмайди.”8
Камтарлик - тортинчоқлик ва ҳаддан ташқари андишалиликдан фарқ қилади. Улар орқасидан инсон ўз қадр – қимматини тушириб қўйиш мумкин. Камтарлик табиийликдан келиб чиқади. У кишиларга бўлган муносабатда ҳам яққол кўринади. Камтарлик инсон ички маънавий дунёсининг ташқи ифодаси ҳисобланади.
Кибру ҳасад бермас кишига ором
Одамни менсимай қувилди шайтон
Мирзо Бедил
Тарбия кўрган, одобли кишини унинг камтарлигидан ҳам билиб олиш мумкин. Барча инсоний фазилатлар ичида энг эзозлиси камтарликдир. Камтарликнинг қарама қарши томони такаббурликдир. Уларнинг бири инсонни инсонга яқинлаштиради, иккинчиси эса уни одамлардан узоқлаштиради. Хитой мақолига кўра “доно бўлмай туриб, камтар бўлиш мумкин, амммо камтар бўлмай туриб доно бўлиш қийин”.
Бахт - Хаётнинг маъноси бўлмаса, хақиқий бахтнинг бўлиши мумкин эмас. Бахт инсон ҳаётининг умумий баҳосидир. Бахт инсон ўз ҳаёти маъносини қай даражада тушунгани ва шу маънодан умри мобайнида қониқиш ҳосил қилиб боришидан иборатдир. Ҳар бир инсонда қониқиш ҳисси ундаги мақсадларнинг такомилга этганидагина рўй беради. Фақат бу такомилга этиш жараёни бир умр давом этади. Шу маънода буюк аждодимиз Абу Наср Форобий: «Бахт - ҳар бир инсон интиладиган мақсад, зотан у муайян комилликдир», - деганида кўп жиҳатдан ҳақ эди.
Бахт – инсоннинг юриш – туриши, турмуш шароитлари, жамиятдаги ўрнига берилган ахлоқий баҳодир. Бахтнинг мазмуни инсоннинг шахсий хаёти доираси билангина белгиланмайди. Ўз шахсий манфаатини ўйлаган, бошқалар билан иймон, инсоф, адолат, асосида муносабатда бўла олмайдиган одамни бахтли деб бўлмайди. Бахт инсонлар ўртасидаги муносабатлар асосида белгиланади. Кимки жамиятда, инсонлар орасида ўзининг ҳалол меҳнати, ахлоқ - одоби, бошқалар билан одилона, ҳалол муносабати асосида обрў, эътибор ортирса – ўша бахтли одамдир. Бахт ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаётига бевосита дахлдор бўлса ҳам, унинг мезонларини жамият, жамоатчилик белгилайди. Инсон ўзининг қай даражада бахтли эканини англамоқчи бўлса, ўзининг мол – дунёси, оилавий ҳаётигагина эмас, балки бошқаларнинг унга бўлган муносабатига ҳам таянмоғи лозим. Оиласи тотув, фарзандлари ахлоқли, одобли, эътиқоди мустахкам инсонлар ҳам ўзларини бахтли деб ҳисоблайдилар. Лекин инсон ўзининг оилавий бахтига, фарзандларининг юриш – туришига, эътиқоди қай даражада мустаҳкамлигига бошқаларнинг нуқтаи назаридан ҳам қарай билишлари шарт. Бу ҳам инсоннинг ахлоқий камолоти даражасига боғлиқдир.
Биз жамиятимизда баъзида беҳиссоб бойликка эга ёки мансабнинг юқори чуққисида ўтирган инсонларни ҳам бахтсиз эканликларига гувоҳмиз.
Бахт маънавий эҳтиёж билан боғлиқ, унда мақсадларга бирин-кетин эриша бориш, қониқиш жараёни, боя айтганимиздек, бир умр тўхтамайди ва доимо лаззат ва завқни ўз ичига олади.
Бахт гарчанд, орзу каби идеалнинг ҳиссий-эҳтиросли шакли сифатида кўзга ташлансада, аслида ундан фарқли ўлароқ, шахснинг интилишини эмас, шу интилишнинг рўёбини англатади. Ҳар бир интилишнинг рўёбга чиқиши эса муайян тайёргарликни ва курашни тақозо этади.
Бахт ҳақида гап кетганда, албатта, омад тўғрисида тўхталиб ўтиш лозим. Омад ҳам лаззатга ўхшаш онийлик табиатига эга. Лекин бу онийликда лаззатдагидек такрорланиш хусусияти йўқ: одамга омад ҳаёти мобайнида камдан-кам кулиб боқади. Омаднинг ана шу жиҳати ҳақида қрим-татарларнинг қадимги асотири бор. Унга кўра, Омад маъбуда экан, кунлардан бирида унинг ўғли эрни томоша қиламан деб осмондан тушибди-ю, қайтиб чиқмабди. Шу-шу Омад Эрга тушиб, ҳануз боласини қидирармиш. Маъбуданинг юзи йўқ, фақат қоқ мияси устида биттагина кўзи бор экан. Шу боис у тўғри келган ўткинчини тутиб олиб, ўғлиммикан деб, баландга кўтариб, кўзига олиб бориб қараркан ва ўғли эмаслигига ишонч ҳосил қилгач, осмону фалакдан пастга қаратиб итқитиб юбораркан. Омад ўз қўлига тушганларнинг ҳаммасига шундай муносабатда бўлар экан. Дарҳақиқат, мазкур асотирда омаднинг ўткинчилик моҳияти жуда чиройли ва мажозий очиб берилган; бир умр омадли одам йўқ, омад - тасодиф, бахт - зарурият; омад - истисноли, бахт - қонуний ҳодиса. Омад - шахснинг бир зумлик ҳолатини акс эттиради, бахт эса инсон нимага эришмоғи лозим, деган саволга бир умр мобайнидаги амалий жавобдир. Адолат - Унинг эзгулик ва ёвузлик ҳамда яхшилик ва ёмонликдан асосий фарқи шундаки, адолатнинг ўзи бирор-бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. Шу боис унда жамиятни тартибга солувчилик хусусияти бор; унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. Адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ. Ахлоқий этукликнинг энг юксак белгиси адолатлиликдир.
Маълумки, ахлоқдаги энг оддий, ибтидоий фазилатлар, чунончи, меҳрибонлик, шафқат, мурувват ҳайвонларда ҳам мавжуд. Лекин ҳайвонларда улар ўз гуруҳига, энг аввало, ўз зурриётига қаратилган бўлади. Одамзод эса ўзига қондош-қариндош бўлмаган ўзгаларга - қавмдошларига ҳам ушбу ҳиссиётларни намойиш этади. Шундай қилиб, ахлоқнинг баъзи унсурлари ҳайвонларда ҳам мавжуд, фақат улар инсондагидек ақлга эмас, табиийятга асосланган. Буни адолат мезоний тушунчасида яққол кўриш мумкин.
Арасту ахлоқ хусусида шундай дейди: “Энди адолат нима ва у қандай ҳолларда намоён бўлади, нимага эканлигини кўриб чиқишимиз қолди. Аввало, адолатлилик нималигини билиб олайлик. Икки хил адолатлилик бор. Бири қонунга мувофиқлиликдир. Қонун буюрганини қилиш адолатли ҳисобланади.. Қонун одамлардан мард, оқил ва фозил бўлишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам одиллик – энг мукаммал фазилат, дейилади. Модомики, адолатлилик қонунларга мувофиқ яшаш экан, қонун эса барчадан фазилатлар билан яшашни талаб қилар экан, қонунларга мувофиқ, адолатли иш тутувчи одам энг фозил одамдир. Адолатлилик энг яхши фазилатдир.”9
Адолатнинг мезонийлик хусусияти, айниқса, ҳуқуқда дарҳол кўзга ташланади. Ҳуқуқ вазирлигининг ҳатто адлия вазирлиги деб аталиши, жиноятга яраша жазони белгиловчи, ҳукм чиқарувчи идораларнинг одил суд деган номлар билан юритилиши бунинг далилидир. Лекин адолатни фақат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин этиш тўғри эмас. У, юқорида айтганимиздек, кенг қамровли ахлоқий тушунча. У нафақат фуқаролар орасидаги муносабатларни, балки давлат билан халқ, жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонини ҳам ўз ичига олади. Халқ орасида минг йиллар мобайнида одил подшо идеалининг яшаб келгани бежиз эмас.
Аслида адолат ҳар бир инсоннинг қалбида бўлади. Ҳар бир фуқаро аввало адолатни ўз кўнглидан ахтариш керак. Агар жамиятдаги ҳар бир адолатсизлик сабабини қидирган фуқаро биринчи навбатда ўз виждонига, қалбига мурожаат қилса, ўзи дуч келган адолатсизлик илдизини аввало ўзидан қидирса, адолатни қарор топтириш учун курашни ўз камчиликларини тузатишдан бошлаш лозим деб ҳисобласа, фуқаро масъулияти айни шу дақиқадан унинг руҳида уйғонган бўлади.

Download 321,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish