Ҳалоллик. Ҳалоллик виждон, адолат ва бурч каби ахлоқшунослик мезоний тушунчалари билан боғлиқ, инсонинг ўзгача муносабати ўзича муносабатидек соф, покиза бўлишини талаб қилидиган ахлоқий меъёрдир. Даставвал у диний тушунча сифатида вужудга келиб, ҳар бир мусулмоннинг эмак-ичмаги, жинсий ва иқтисодий хатти-ҳаракатлари сифатини белгилаб берувчи шаръий меъёр бўлиб амал қилган,унинг зидди-ҳаром диний нуқтаи – назардан салбий ҳисобланган хатти - ҳаракатларга нисбатан қўлланилган. М., бисмил қилинган ҳайвон ё парранда гўшти - ҳалол, ўлакса гўшти - ҳаром, никоҳдаги жинсий алоқа - ҳалол, зино - ҳаром, меҳнат ҳақи - ҳалол, ўғрилик билан топилган мол - ҳаром в.ҳ.
Донишмандлар фикрича:
“Ҳалоллик ҳар қандай мартабани безайди” Шиллер
“Халол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди”
Волтер.
Инсонни маънавий, ахлоқий жиҳатдан безайдиган ажойиб фазилатлардан бири - ҳалол, покиза яшаш, бировларнинг хақига заррача бўлсада ҳиёнат қилмасликдан иборатдир. «Туркистон мулкининг шайхул машойихи» Ҳожа Аҳмад Яссавий эътиқодича, «Хақ йўлига кириб бўлмас пок бўлмасдан». Ҳалол билан ҳаромни фарқлаш, фақат ўз меҳнати эвазига тирикчилик қилиш, ҳаром -ҳаришдан жирканиш, ҳаромхурликни энг катта гуноҳи азим ва аҳлоқсизлик деб билиш - булар Шарқ файласуфларининг энг муҳим ғояларидан бўлиб ҳисобланади. Шарқнинг буюк файласуфлари, биринчи навбатда диний ал-ломалар, шайхлар, суфийлар ҳалол эб ичиб, покиза яшашни тарғибот, ташвиқот этибгина қолмасдан, бу масалада ўзлари шахсан намуна ҳам бўлганлар. Илмий ва диний алломалар ҳаром таомни ёқтирмаганлар, кўплари ҳатто шоху амирларнинг туҳфасини ҳам қабул қилмаганлар ва бой-амалдорларнинг мол-мулкини ҳаром деб эълон қилганлар. Қўлидан иш келадиган ҳар бир олиму-фузало, суфию-шайх фойдали меҳнат билан шуғулланган, фақат ўз меҳнати билан топилган нонни ҳалол деб билишган. Масалан, Аҳмад Яссавий деҳқон бўлган, Шайх Иброҳим Озарий ғишт терувчи, Шайх Баннон ҳаммоллик қилган, Шайх Абулҳасан дурадгорлик билан шуғулланган, Баҳовуддин Нақшбанд кимхобга гул нақшлаган, Баҳовуддиннинг пири Сайд Кулол кулолчилик қилган ва пахса урган. Шайхлар ва уламолар атрофидаги дарвешлар, шогирду муридлар ҳам биргалашиб қурғон қурганлар, вақф эрларни ишлаганлар, боғдорчилиқ чупонлик билан шуғулланганлар. Уларнинг ҳаммаси тасаввуф фалсафасининг «луқмаи ҳалол» қоидасига қатъий амал қилганлар.
Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг фикрича, ахлоқан юксак, камотга этган киши, биринчидан, халол ва ҳақгўй бўлиши лозим. Шоирнинг фикрича инсон ким бўлмасин – султон ёки хон, амалдор ёки оддий киши – барибир ҳалоллик ва ҳақгўйлик унинг ҳаётининг мазмунини ташкил этиши лозим. У “Садди Искандарий” достонида шундай деб ёзади:
Биров даҳр аро давлат ойин эрур,
Ки ҳар сўзким ул айткай, чин эрур.
Худо номин онинг раво айлагай,
Ки ҳар ваъда қилса – вафо айлагай 15
Иккинчидан, у мардлик ва олийжаноблик фазилатларига эга бўлиши керак. Бу фазилат инсоннинг виждон амри орқали намоён бўлади. Демак, виждонсиз – садоқат, садоқатсиз – мардлик ва олийжаноблик бўлмайди. Бу хусусда Навоий : “ Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Хар кимда бу икки йўқ – имон йўқ ва ҳар кимда имон йўқ – андин одамийлик келмоқ имкони йўқ”16, - деган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |