2 мавзу. Фалсафий қонунлар. ( соат)



Download 79,5 Kb.
bet2/6
Sana10.03.2022
Hajmi79,5 Kb.
#487867
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-~1

Қонун тушунчаси. Дунёнинг мавжудлиги ана шундай ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришидан иборатдир. Бу такрорланишлар эса ўз моҳияти ва хусусиятларини сақлаб қолганликларидан қонун ва қонуният тусини олган.
Масалан, биз Ньютон томонидан кашф этилган бутун олам тортишиш қонунини ўрганганимизда ана шундай ҳолни идрок этганмиз. Бу қонуннинг асосий моҳияти бутун оламдаги нарсаларнинг бир-бири билан алоқадорлиги тамойилининг доимий такрорланиши, ҳар сония ва ҳар дақиқада бу ҳолатнинг содир бўлиб туришини исботлайди.
Хўш, қонун ўзи нима? У киши ва умуман, жамият ҳаётида қандай аҳамиятга эга? Қонунни билмасдан, ўрганмасдан туриб яшаш мумкинми? Қонун тушунчаси кундалик ҳаётимизда нисбатан тез-тез ишлатиб туриладиган тушунчадир. Хусусан, физика ёки кимё қонунлари деймиз, табиат қонуни ёки бўлмаса, иқтисодий қонунлар, юридик қонунлар ва ҳ. к. Бозор иқтисодиётига ўтиш тамойилларининг учинчиси ҳам қонун тўғрисида бўлиб, унда барча соҳада қонуннинг устуворлиги таъминланиши таъкидланади. Юқоридагиларни бирлаштириб турадиган, барчаси учун ҳам умумий бўлган хосса, хусусиятлар борми?
Энг аввало, шуни айтиш керакки, оламдаги барча нарса — табиат, жамият ва инсон тараққиёти маълум қонунлар асосида амалга ошади. Фанларнинг (ижтимоий, гуманитар, табиий ва ҳ. к.) асосий вазифаси ҳар бир соҳа бўйича тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилиш ёки уларнинг амал қилиш хусусиятларини ўрганиш ва очиб беришдан иборат.
Қанча кўп қонун кашф қилинса, тараққиёт шунча тез бўлади. Тараққиёт қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. Яқин ўтмишда иқтисодиётнинг ўзига хос қонунларини писанд қилмай, турли хил съезд, пленум, конференция қарорлари асосида экспериментлар ўтказиб, барча учун фаровон ҳаёт — коммунизм жамиятини барпо қилмоқчи бўлишганини ва бундай сиёсат қандай оқибатларга олиб келгани барчага маълум.
Ҳозир мустақил Ўзбекистон барча ривожланган мамлакатлар сингари ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо қилиш йўлидан бормоқда. Бунда умумбашарий қонунлар ва мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган.
Энди шундай савол: Нима учун инсон қонунни билиши керак? Бунда оддий мисолларга мурожаат қиламиз: ёз ойларида барча одамлар иссиқ кийимлар (этик, пальто, қўлқоп ва ҳ. к.) сотиб олишади, ўтин ёки кўмир ғамлаб қўйишади ва ҳ. к. Нима учун? Чунки улар табиатнинг битта қонунини, яъни фаслларнинг ўзгариши, ёздан кейин куз, ундан кейин қиш келишини жуда яхши билишади.
Ёки яна бир, жўнроқ бўлса-да, мисол: сизга биров уйнинг 5-қаватидан ташласанг, фалон пул бераман деса, рози бўлмайсиз. Нима учун? Чунки сиз И. Ньютон кашф қилган «Бутун олам тортишиш қонуни»ни яхши биласиз. Балки билмассиз ҳам, ҳавонинг ўз жисмингиздан зичлиги камлигига эътибор қилмассиз ҳам, дейлик. Аммо сиз бу ҳолда омон қолишингиз қийинлигини, майиб бўлишингизни яққол тасаввур қиласиз.
Инсон қонунларни билиши, уларга амал қилиши доирасида эркиндир. Эркинлик нима? Эркинлик англаб олинган заруриятдир. Ҳар қандай қонунга хос белгилардан бири зарурийлик, яъни объектив тарзда амалга ошиш, ўз-ўзидан намоён бўлишдир. Эркинлик эса ана шу зарурийликни англаб олиш ва унга амал қилишдан иборат фаолиятни англатади.
Юристларда шундай ибора бор: «Қонунни билмаслик жавобгарликдан холос қилмайди». Ана шу туфайли сиз юридик қонунларни қанча яхши билсангиз, ўзингизнинг фаолиятингизни шунга мослаб олиб борасиз. Демак, шунча эркин бўласиз. Бу ҳолда сиз нима қонуний, нима эса қонуний эмаслигини яхши биласиз, қонунга хилоф қадамлар қўймайсиз.
Юқоридаги фикрларни хулоса қилиб, қонунга қўйидагича таъриф бериш мумкин: Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. Энди қонуннинг белгиларига тўхталамиз:
- қонун турли-туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади;
- қонун зарурий боғланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боғланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди.
- қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди.
Қонун нисбатан барқарор, такрорланиб турувчи боғланишларни (муносабатларни) ифодалайди, яъни бир сафар юз бериб, иккинчи сафар юз бермайдиган боғланишларни қонун қамраб олмайди. Масалан, 2001 йили қишдан кейин баҳор келиб, 2002 йилда қишдан кейин бирданига ёз келишини тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки, бу табиат қонуни — фасллар ўзгариши қонуни доирасига кирмайди.

Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish