2-мавзу: Операцион тизим тарихи ва унинг функциялари. Компьютер конфигурацияси


ОТ ресурсларни бошқарувчи сифатида



Download 0,85 Mb.
bet2/16
Sana18.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#818645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
umuka

ОТ ресурсларни бошқарувчи сифатида.
ОТ авваламбор фойдаланувчига қулай интерфейс яратувчидир деган ғоя албатта, масалани юқоридан пастга қараб назар солишга мос келади.Бошқа нуқтаи назар, яъни пастдан юқорига қараб назар ташлаш, бу ОТ га мураккаб тизимнинг ҳамма қисмларини бошқарувчи механизм сифатида назар солишдир.Замонавий ҳисоблаш тизимлари, процессорлар, хотира, таймерлар, дисклар, жамғармалар, тармоқ коммуникация қурилмалари, принтерлар ва бошқа қурилмалардан иборатдир. Иккинчи ёндашишга мос равишда ОТ нинг функцияси, процессорлар, яъни ресурсларни рақобатдош жараёнлар орасида тақсимлашдан иборатдир. ОТ ҳисоблаш машина ресурсларини барчасини шундай бошқариш керакки, уни ишлаши максимал самарадорликни таъминлаши зарурдир. Самарадорлик кўрсаткичи, м-н, тизим ўтказувчанлик қобилияти ёки реактивлиги бўлиши мумкин.
Ресурсларни бошқариш, масала ресурси типига боғлиқ бўлмаган иккита умумий масалани йечишни ўз ичига олади:

  • ресурсни режалаштириш - яъни берилган ресурсни кимга, қачон ва тақсимлашдан иборатдир;

  • ресурс ҳолатини кузатиш – ресурсни банд ёки бўшлиги, бўлинадиган ресурслар ҳақида эса ресурснинг қанча қисми эса тақсимланмаганлиги ҳақидаги оператив маълумотни олиб туришдан иборатдир.

Ресурсларни бошқаришни умумий масаласини ечишда, турли ОТ лар турли алгоритмлардан иборатдир, бу эса ўз навбатида ОТ ларни умумий қиёфаси, унумдорлик характеристикалари, қўлланилиш соҳалари ва ҳатто фойдаланувчи интерфейсини юқори даражада ОТ вақтни бўлиш тизими, пакетли ишлов бериш тизими ёки реал вақт тизимига мутаносиблигини белгилайди.
<<2>>
Операцион тизим ривожланиш босқичлари.
Биринчи давр (1945-1955 йиллар).Ҳаммага маълумки, компьютер инглиз математиги Чарлз Бебич томонидан 18-аср охирида кашф этилди. Унинг “аналитик машина”си ҳақиқатда ишлай олмади, чунки у вақтдаги технологиялар ҳисоблаш техникаси учун зарур бўлган аниқ механика деталларини тайёрлаш бўйича зарур талабларни қондирадиган технологиялар мавжуд бўлмаган. Яна энг асосий нарса, у вақтда компьютер операцион тизимга эга бўлмаган.
Рақамли ҳисоблаш машиналарини яратишда, иккинчи жаҳон урушидан кейин маълум прогресс-ривожланиш юз берди. 40-йй. ўрталарида 1-чи лампали машиналар яратилди. У вақтда айни бир гуруҳ мутахассислар ҳисоблаш машиналарини ҳам лойиҳалашда, ҳам эксплуатация қилишда ва дастурлашда ҳам шу гурух мутахассислари иштирок этганлар. Бу жараён кўпроқ, компьютердан инструмент-ускуна сифатида турли амалий соҳалар масалаларини ечишда фойдаланиш эмас, балки ҳисоблаш техникаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишига яқинроқ эди.
Дастурлаш фақат машина тилида амалга оширилар эди. ОТ тўғрисида гап ҳам йўқ эди, чунки ҳисоблаш жараёни ташкил қилиш масалалари, ҳар дастурчи томонидан бошқарув пульти орқали “қўлда” ечилар эди.
Пульт олдида фақат битта фойдаланувчи ўтириш мумкин эди. Дастур машина хотирасига энг яхши холатда перфокарта колодасидан киритилар эди, одатда эса ўтказиш панели (панель переключательей) ёрдамида юкланар эди. Ҳисоблаш тизими бир вақтнинг ўзида фақат битта операцияни (киритиш-чиқариш ёки ҳисоблашлар) бажарар эди.Дастурни созлаш бошқариш панелидан хотира ва машина регистри холатини ўрганиш ёрдамида олиб борилар эди.
Бу давр охирида биринчи тизимли дастурий таъминот юзага келди; 1951-1952 йиллар символли тиллар (Фортран ва бошқ.) дан биринчи компиляторлар версиялари юзага келди, 1954йил эса IBM-701 учун Ассемблер тили ишлаб чиқилди.Вақтнинг энг кўп қисми дастурни ишга туширишга кетиб қолди, дастурларнинг ўзи эса қатъий равишда кетма-кет ишлов бериш режими деб аталди. Хулоса қилиб айтганда, биринчи давр, ҳисоблаш тизимларининг юқори нархи, уларнинг сони камлиги ва фойдаланишнинг паст самарали билан белгиланди.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish