2-мавзу. Саноат миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоғи таянч атамалар ва иборалар



Download 49,99 Kb.
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi49,99 Kb.
#733644
  1   2   3   4
Bog'liq
2-т (1)


2-МАВЗУ. САНОАТ - МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЕТАКЧИ ТАРМОҒИ
Таянч атамалар ва иборалар: саноат, хонаки саноат, иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, ёқилғи – энергетика мажмуаси, энергетика, металлургия саноати, пахта тозалаш саноати машинасозлиги, қурилиш материаллари саноати.


Режа:
2.1. Саноатнинг таърифи ва тавсифи
2.2. Саноат ва унинг миллий иқтисодиёт ривожидаги роли ва ўрни
2.3. Саноат тармоқларининг ривожланиши тарихи


2.1. Саноатнинг таърифи ва тавсифи
Саноат - бу ижтимоий-иқтисодий категориядир. Демак, Саноат объектив реаллик (борлиқ)нинг инъикоси ва юксак умумлашмасидир. Унинг алоҳида тармоқ, яъни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси бўлиб юзага келиши ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожи билан тарихий жиҳатдан боғлиқдир. Саноат ҳам объектив борлиқнинг муҳим ҳодисалари қаторида маълум давр (вақт ва фазо) да дунёга келган, муайян қонун ва қоидалар асосида ривожланган, маълум миқдор ва сифатларга, зарурият ва имкониятларга эга бўлган ҳамда зиддиятлар қурбони ҳам бўлган.
Ўзбекистон саноати ҳам ўз тараққиёти жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтган. Энг аввало, уй саноати (“Она қорнидаги саноат“), сўнгра, ҳунармандчилик, яъни хонаки саноат, кооперация, мануфактура, фабрика каби шакллари юзага келган. Бу ерда ҳунармандчиликнинг жуда кўп турлари, яъни кулолчилик, дурадгорчилик, тоштарашлик, бинокорлик, ўймакорлик, каштадўзлик, кўнчилик, тўқувчилик ва тикувчилик, темирчилик, мисгарлик ва заргарлик, дегрезлик, рихтагарлик, зардўзлик, бўёқчилик, тунукасозлик ва бошқалар кенг тарқалган.
Бу ерда ҳунармандчилик (“Хонаки саноат“) бронза асрида деҳқончиликдан ажралиб чиққан. Милоднинг дастлабки асрларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида анчагина ҳунармандчилик марказлари ташкил топган. IX-X асрларда ип, мато, гилам бўйича Хива ва Шош, мис ва темирдан аслаҳа, пичоқ тайёрлаш бўйича Фарғона, шойи матолар, шиша маҳсулотлар тайёрлаш бўйича Бухоро дунёга танилган. XII-XIII асрларда ривожланиш пасайиб, Темурийлар давлатининг вужудга келиши билан ҳунармандчилик яна ривож топган. Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз каби шаҳарларнинг ишлаб чиқариш муносабатларида ҳунармандчилик алоҳида аҳамият касб этган. XIX аср охирига келиб, Ўзбекистонда ҳунармандчиликнинг 30 га яқин тури ривож топган. XX аср бошларида эса ҳунармандчиликнинг асосий қисми артелларга, кейинчалик завод ва фабрикаларга, бадиий буюмлар корхоналарига айлантирилган.
XVIII асрнинг 60-70-йилларида Англияда рўй берган Саноат тўнтарилишидан кейин Ўзбекистонда аста-секин мануфактурадан машиналашган индустрияга ўтиш бошланди. Хомашёга бирламчи ишлов берадиган саноат соҳалари (пахта тозалаш, ипак тортиш, вино, консерва, мой заводлари) вужудга келди.
XX асрда Ўзбекистон саноатида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Агар аср бошларида саноат маҳсулотининг энг муҳим турларидан 5-10 хили (пахта толаси, хом ипак, ўсимлик мойи, узум виноси, ғишт, ганч ва бошқалар) ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги пайтда юзлаб-минглаб турлари тайёрланмоқда.
Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир. Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади. Мустақиллик даврида жамиятни тарихий жиҳатдан янгилашда ишчиларнинг авангардлик роли тўғрисида гап юритилар экан, фақат ишчилар синфигина меҳнаткашлар оммасининг бирлашувига, жипслашувига ва истиқлолни ҳимоя қилишга, мустаҳкамлашга ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам бера олади, дейиш мумкин. Ана шу фикрни Ўзбекистон воқеълиги кун сайин тасдиқламоқда. Ўзбекистон ишчиси республика ялпи ижтимоий маҳсулотининг, миллий даромаднинг асосий қисмини бунёд этмоқда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юқори даражага кўтаришда фаол иштирок этаётир.
Ўзбекистон республикаси ишчилари қиёфасида ҳам барча ривожланган мамлакатлар ишчиларидагидек, онгли индустриал меҳнаткашнинг ва инсонлар муносабатининг юксак нормалари ва умуминсоний тамойилларини, қадриятларини қарор топтирувчи, янги ҳаёт учун илғор курашчи ҳислатлари бир бутун бўлиб мужассамлашган.
Саноат тараққиётининг муҳим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий-техникавий, маънавий-маърифий даражасининг ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасининг тинмай ошиб боришидир.
Ўзбекистон меҳнаткашларининг билим ва кўникмаси, ишлаб чиқариш малакаси ва маҳорати, маданий ва маърифий савиясини юқори даражага кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам саноатнинг юқори ўрин тутишини кўриш мумкин.
Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий базаси, эл-юртда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили, қўшни мамлакатлар мустақиллигини, ҳамкорлиги ва бирдамлигини таъминловчи муҳим соҳадир. Ўзбекистон давлати мудофаасини кафолатлашда саноатнинг роли бебаҳодир.
Саноат шундай тармоқки, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан бирлашиши, яъни иқтисодий интеграция тавсифида ўз ифодасини топади. Натижада барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдалиниш имкониятлари юзага келади.
Саноат, айниқса оғир саноат бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни идустрлаштириш муаммоларини ҳал этиш калитидир. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника базасини қайтадан қуриш ишини ўзбек ҳалқи Президент раҳбарлигида умуман саноат, хусусан, унинг энг муҳим соҳаларини ривожлантиришдан бошлади. Чунки бу соҳалар Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудратини, халқ фаровонлигини янада оширишнинг пойдевори бўлиб ҳисобланар эди, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.
Меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури – концентрациянинг юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни уйғунлаштириш асосида ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиришнинг илғор усуллари-ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш ҳам саноат соҳасида ҳукмронлик қилади ва яхши самаралар беради.
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч – бу рақобат, яъни беллашув, рақиблар кураши ҳам саноат соҳасида ривож топади. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат ва бошқа меҳнат анъаналари ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келди ва келмоқда.
Мустақилликнинг афзалликлари ва Давлатнинг иқтисодий сиёсати саноатнинг етакчи ўрнини янада оширмоқда. Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал саноат соҳасида амалга оширилмоқда ва яхши самара бермоқда.



Download 49,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish