2. Маиший-санитар хоналари бир сменада энг кўп ишловчи ишчилар ҳисобидан келиб-чиқиб
бажарилади, ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг санитария тавсифига асосан ишлаб чиқариш
жараёни гуруҳидан келиб-чикиб бажарилади, булар 4 гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳ 2-4
тагача груҳларга ажратилади:
а) ишчилар сонига тенг бўлган ечиниб-кийиниш хоналари;
б) хожатхона (ҳар 15 кишига 1 та унитаз ҳисобидан);
в) ювиниш хоналари (5 кишига 1 душ ҳисобидан);
г) аёлларни шахсий гигиена хонаси (15 та аёлга 1 та хона);
д) қўл ювиш жойлари 7 та ишчига 1 та умивальник).
Санитар маиший хоналар корхона қурилишида қурилиш лойиҳаси асосида ташкил этилади.
Бунда сменадаги энг кўп ишчилар сони, ишлаб чиқариш амалиётини ўтайдиган талабалар
сони ҳам ҳисобга олиниши керак.
3. Жарохатнинг огирлик даражаси тугрисидаги хулосани даволаш муассасаси корхонанинг ёзма курсатмасига асосан 3 кун муддатда, даволовчи врач ва булим бош врачи имзоси, мухри билан берилади.
Ишлаб чиқаришдаги жарохатланиш оғирлиги, бахтсиз ходиса натижасида шикастланиш оғирлигининг даражасини аниқлаш схемаси асосида аниқланди (Ўз.Р Соғ.сақлаш вазирлигининг 17.07.97.й. № 344-сонли буйруғи, 1 иловаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |