2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг йўналишлари?


Ўзбекистон Республикасида ташқи савдони тариф орқали тартибга солиш жараёнларини изоҳланг?



Download 84,22 Kb.
bet10/25
Sana23.02.2022
Hajmi84,22 Kb.
#119327
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
2 5467634590627662812

17.Ўзбекистон Республикасида ташқи савдони тариф орқали тартибга солиш жараёнларини изоҳланг?
Давлат ташқи савдони ҳар хил усуллар билан, яъни, иқтисодий, маъмурий, тариф ва нотариф усуллар билан олиб боради.
Тариф бошқаруви кўпроқ чет эл рақобатида ички бозорни ҳимоя қилишга йўналтирилган ва ушбу тизимда импорт божлари муҳим роль ўйнайди.
Божхона тарифи лойиҳасини ишлаб чиқишда савдо иқтисодий алоқаларни эркинлаштириш, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, рақобат ва ҳамкорлик ўртасидаги ҳақиқий мувозанатни таъминлаш, замонавий техника ва технологияларни республикага олиб кириш, хорижий инвесторларга ва Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий битимларни тузган мамлакатларга қулай савдо режимини таклиф этиш принциплари катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон божхона хизмати худди бошқа мамлакатлардаги каби ижрочи ҳокимиятнинг назорат органи ҳисобланади. Божхона органи мустақил ҳолда бирор-бир қонун ҳужжатларини қабул қилмайди, балки у ва импорт операцияларини, яъни, мамлакатнинг олий бажарувчи ҳокимияти ёки қонунчилик ҳокимияти томонидан белгиланган (ўрнатилган) ҳуқуқий базага асосланган ҳолда назорат қилади. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, исталган ТИФда божхона тартибга солиш механизми-тарифли чора-тадбирлар, иқтисодий сиёсат чоралари, нотариф чоралари-божхона хизмати томонидан белгиланмайди (ўрнатилмайди). ТИФни божхона чоралари орқали тартибга солишда ДБҚнинг ўрни муҳимдир (беқиёсдир).
Ўзбекистонда тариф сиёсатининг мақсади қуйидаги вазифаларга жавоб бериши учун бир қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, унда бож тарифи марказий ўрин тутади.
1. Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилувчи товарлар тузилишини рационализация қилиш.
2. Ўзбекистон ҳудудига олиб келинувчи ва олиб чиқилувчи товарларнинг, шунингдек, валюта даромадлари ҳамда харажатларининг рационал муносабатларини ушлаб туради.
3. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва талаб (эҳтиёж) тизимида прогрессив ўзгаришларга шарт-шароит яратиш.
4. Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиёти чет эл рақобатининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш.
5. Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиёти билан самарали интеграциялашуви учун шарт-шароит яратиш.
Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири Божхона кодексининг 289-моддасида кўрсатиб ўтилган божхона тўлов турларини тўғри белгилашдир. Божхона тўловларини белгилашда протекционизм ва эркин савдо сиёсатини эътиборга олиш, ички ишлаб чиқарувчиларни ноҳақ рақобатбардошликдан ҳимоя қилиш, товар истеъмол қилувчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаслик, товарларни контрабанда йўли билан олиб кириш ёки олиб чиқишнинг олдини олиш ва ниҳоят, республика бюджетининг даромад қисмини тўлдириш билан боғлиқ бўлган омилларни ишлата билиш зарур.
Ташқи иқтисодий фаолиятни иқтисодий усуллар билан тартибга солишнинг асосий қисмини тариф усули ташкил қилса, қолган қисмини солиқ ва йиғимлар ташкил қилади. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона тарифларининг роли жуда каттадир. Чунки улар ички бозорни хорижий рақобатчилардан ҳимоя қилишга йўналтирилгандир.
Бож тарифи орқали тартибга солишда импорт божлари асосий ўрин эгаллайди.
Жуда кўп ҳолларда импортга олиб келинаётган товарлар тури ички бозорда ҳам ишлаб чиқарилиши туфайли уларга рақобат ташкил қиладилар.
Бундай хил товарларга импорт божини белгилашда дунё бозори билан ички бозордаги сарф-харажатлар ва нархлар орасидаги тафовут ҳисобга олиниши керак. Товар группалари ва маҳсулот турларининг сарф-харажатлари ҳамда нархлари орасидаги фарқ катта бўлиши мумкин бўлганлиги сабабли, товар группалари ва маҳсулот турларига белгиланадиган импорт божларининг ставкалари ҳар хил бўлмоғи лозим.
Божхона божларини шакллантиришда, албатта уларнинг импорт характери ва бажараётган вазифасини ҳисобга олиш керак, чунки бу омиллар божнинг асосли эканлиги тўғрисидаги принцип ва усулларини аниқлайди.
Бу тарифда ставкалар содда, қулай бўлиб, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ички бозорда етишмайдиган товарлар импортини енгиллаштириш кўзда тутилган кўпгина товар субпозицияларига ноль ставка белгилаш билан бирга, импорт божхона божларининг ставкаларини асосан уч группага: божхона қийматидан 10-30% адвалор ставкалар ва кўп бўлмаган товар позицияларидан эса аралаш ставкаларга ажратилган.
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда тариф усулларидан фойдаланиш, тарифнинг чет эл тажрибаларидан ва жаҳон савдо ташкилот тавсияларидан келиб чиқиб, такомиллаштирилганлиги мамлакат ички ишлаб чиқарувчиларини самарали ҳимоя қилади ҳамда давлатнинг фискал сиёсатини амалга ошириб, бюджетнинг даромад қисмини бойитади.



Download 84,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish