19.Бож-тариф тизимининг миллий нархлар динамикасига ва даражасига таъсири?
Божхона божлари импорт миқдорини тартибга солиб туради, шу билан бир қаторда ички ишлаб чиқариш динамикасига таъсир қилади.Импорт божларининг ички нархларга таъсири сифатида бу икки омилни инобатга олиш керак.Импорт божлари миллий нархлар динамикасига ва даражасига таъсир кўрсатади. Шундай фикр тарқалганки, божларнинг миқдори миллий нархлар даражасига тўғридан-тўғри таъсир этади, чунки улар орасида пропорционал тобелик мавжуддир. Божларнинг пасайиши ички нархларнинг пасайишига олиб келади, уларнинг ўсиши эса ички нархларнинг ўсишига олиб келади.Ҳақиқатдан ҳам товарларни олиб киришда қўлланадиган божхона божлари ва нархлар орасида миқдорий ва мураккаб тобелик мавжуддир. Импорт божининг ўзгариши акциз солиғи, ҚҚСнинг улгуржи ва чакана нархларига таъсир қилади. Биринчидан, импорт божига келадиган бўлсак, яъни импорт божи баҳо элементлари ҚҚС ва акциз солиғи улгуржи ва чакана нархларининг ўзгартирилиши, шунга оид бошқа баҳо элементлари ҳисоб-китоблари учун база бўлиб хизмат қилади. Бу баҳо элементларининг ўзгариши, одатда импорт божи ставкаларининг ўзгаришига қараб пропорционал равишда ўзгариб боради. Амалиётда кўпинча айрим товарларга қўлланиладиган божларни ўзгартириш самарадорлигини баҳолашда хусусий мезонлар қўлланилади. Амалда кўп ҳолларда кўрсатиб ўтилган мезонлар сифатида миллий ички нархлар ва давлат даромадлари ишлатилади. Олиб кириладиган товарларга қўлланиладиган божлар тизими ва уларни ўзгартиришга ишлатиладиган тадбир самарадорлиги уларни у ёки бу соҳада миллий ишлаб чиқариш динамикасига бўлган таъсири қай даражада эканлиги, ички нархларнинг динамикаси ва давлат бюджетининг даромадига қараб аниқланади.
20.Тaшқи иқтисoдий фаолиятни суғурталaш фаолиятининг турлари мaзмуни ва амалга ошириш тартиби?
Ташқи иқтисодий алоқаларни сугъурталаш — давлатнинг, унинг хўжалик юритувчи субъектлари ва фуқароларининг муайян воқеалар содир бўлганда (сугъурта ҳоллари) улар томонидан тўланадиган сугъурта мукофотлари (яъни бадаллари)дан шаклланадиган пул фондлари ҳисобига мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халкаро иқтисодий муносабатлардир. Ташқи иқтисодий алоқаларни сугъурталаш — давлатнинг, унинг хўжалик юритувчи субъектлари ва фуқароларининг муайян воқеалар содир бўлганда (сугъурта ҳоллари) улар томонидан тўланадиган сугъурта мукофотлари (яъни бадаллари)дан шаклланадиган пул фондлари ҳисобига мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халкаро иқтисодий муносабатлардир. Ташқи иқтисодий алоқаларни сугъурталаш турли халқаро сугъурта операцияларини ўтказиш воситасида амалга оширилади. Халқаро сугъурта операциялари — турли мамлакатлар миллий иқтисодиётлари ўртасида сугъурта фондини рўёбга чиқариш бўйича хўжалик алоқалари сугъуртасидир. Ташқи иқтисодий алоқаларни сугъурталашнинг энг кўп тарқалган турлари-туристларни сугъурта қилиш , ташқи савдо юкларини (юк ва ёки транспортни) ташиш, валюта хатарларидан сугъурта қилиш, хорижий инвестицияларни сугъурта қилиш, автотранспорт эгасининг жавобгарлигини сугъурта қилиш, тўланмаган кредит учун қарздор жавобгарлигини сугъурта қилиш ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни суғурталашнинг ўзига хос хусусияти ушбу фаолият билан боғлиқ бўлган хатарларнинг кенг доираси билан изоҳланади. Асосий суғурта қалтисликлари - бу бозорнинг иқтисодий аҳволи ва хорижий шерикнинг фаолияти, молиявий, ташкилий, технологик, тижорат, сиёсий таваккалчиликлар, табиий офатлар хавфи ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |