20-мавзу: Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш маъруза машғулоти режаси


Ўзбекистонда саёҳатларининг ҳаммасини ўтказувчи туристлар



Download 119,46 Kb.
bet8/10
Sana29.05.2022
Hajmi119,46 Kb.
#616106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
20-мавзу

Ўзбекистонда саёҳатларининг ҳаммасини ўтказувчи туристлар.

  • Ўзбекистон улар учун Осиё бўйлаб саёҳатларининг бир қисми бўлган туристлар.

  • Ўзларининг иш бўйича саёҳатларига дам олишни қўшувчи бизнесменлар.

    Биринчи категорияга фақат ўзбек турмаҳсулотини сотиб олган ва Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқчи бўлган туристлар киради. Қолган икки категория давлатлараро саёҳат дастури ёки бизнесни бажариш муддатига кўра камроқ вақт ўтказадилар. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон халқаро бозорда қадимда ўзбек шаҳарлари орқали ўтган Буюк Ипак йўлини реклама қилиш орқали туристик турлар сотишни амалга оширмоқда. Оммавий туристик йўналишлар нархи қуйидагича:
    Тошкент — Самарқанд — Бухоро —Урганч —Тошкент 676 АҚШ долл, ва ундан юқори;
    Тошкент—Самарқанд —Шаҳрисабз—Бухоро—Урганч — Тошкент 845 ва юқорироқ (20 кишилик гуруҳлар учун).
    Бундан ташқари, ўзбек туризми янада кўпроқ Европа андозалари ва тенденцияларини ола бошлайди. Бунда у хорижликларни жалб қилувчи шарқона латофатни ҳам сақлаб қолади. Албатта биздаги туризм иқтисодиётининг муаммолари жаҳонникига ўхшаш бўлади. Масалан, MILLER FRIMAN TRAVEL GROUP томонидан TTG WORLD HOTEL REPORT меҳмонхона саноати тадқиқ қилинди ва қуйидагилар аниқланди:

    • меҳмонхоналарга тушаётган солиқ юки ошиб боради ва умумий солиқлардаги туризмнинг улуши 1996 йилдаги 10,4 % дан 2006 йилда 11 % га етади;

    • меҳмонхона саноати даромадни ҳисобга олиш усулини ўзгартиради: битта номердан олинадиган даромад эмас, битта меҳмондан олинадиган даромад ҳисобланади;

    • Европа отелларидан фақат 30 фоизи меҳмонхона тизимларига тегишли холос.

    Яқин ўн йил ичида Ўзбекистондаги кўпгина меҳмонхоналар минтақавий тизимларга бирлаштирилиб трансмиллий корпорацияларга айланиши мумкин. Давлатнинг ўзбек туризмини ташвиқот қилишдаги аҳамияти ҳам каттадир. 1996 йилда туризмга ёрдам бериш учун буджетдан 572 млн доллар ажратган Франция, 78 млн ажратган Испания, 15 млн ажратган АҚШ, 27 млн ажратган Ирландия, 5 млн ажратган Хитой, 7 млн ажратган Польша, 520 млн ажратган Туркия, 518 млн ажратган Ҳиндистон бунга мисол бўлади13, Мак Налти экспертлар гуруҳи томонидан Ўзбекистон ҳукуматига 2002 йилгача маркетинг тадқиқотлари учун 1,35—1,65 млн долл., миллий инфраструктурани ривожлантиришга 55 млн долл, капитал қўйилмалар йўналтириш маслаҳат берилган эди. Бу 2002 йилга келиб қўшимча 200 млн доллар даромад бериши керак эди.
    Ўзбекистон ҳозирда жаҳон туризмида мавжуд бўлган 15 кўринишдаги туризмни тақдим қилиши мумкин. Бундан ташқари туристлар томонидан буюртма қилинган ҳар қандай хизматларни бажариш имкониятларига эга. Ҳар бир туристдан ўрта ҳисобда 1200 доллар тушади.
    Мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари билан танишувчи ички туризм «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси бўлинмалари томонидан ривожлантирилмоқда. Кўплаб туристлар қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонга дам олишга борадилар. Компания томонидан самолёт, автотранспорт ва пойездларда юзга яқин йўналишлар, шу жумладан «Буюк Ипак йўли» халқаро лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.
    Туризм ва авиация бир бутунликнинг икки бўлагидир. Миллий Авиакомпания ва республика ҳукумати Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги аэропортларни реконструкция қилди. Энди улар пойтахтдаги аэропорт каби халқаро авиа йўналишларда ишлашади. Авиа компаниялап томонидан «А-310», «Boing-767», «RG-85» самолётларининг сотиб олиниши ва Япония, Индонезия, Миср, Францияга янги доимий авиарейсларнинг очилиши билан хорижий туристлар ва валюта оқими кўпайди. Албатта Авиакомпанияда нуқсонлар ҳам мавжуд. Хорижликлар асосан расмиятчиликнинг кўплиги, аэропортда хизмат кўрсатиш даражаси ва ахборотнинг камлигидан норози бўладилар. Иккинчи гигант, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК доимо туристларга ички турлар ва МДҲ давлатлари — Россия, Беларус ва Украина бўйлаб оммавий йўналишлар бўйича энг яхши поездлар беради. Ўзбекистондаги меҳмонхона сервиси ҳам хал­қаро андозалар даражасига чиқмоқда. Бу ҳақда республика ҳукумати эски меҳмонхоналарни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлари гувоҳлик беради. Муваффақиятли амалга оширилган ҳамкорликдаги лойиҳалар қаторида Ўзбек-Малайзия «Отел Ўзбекистон» ҚК, хитойлик ҳамкорлар билан реконст­рукция қилинган Фарғонадаги «Зиёрат» меҳмонхонаси.
    Булар қаторида германиялик мутахассислар томонидан амалга оширилган «Шодлик» отелининг реконструкцияси ҳам туради. У кўринишини ҳам, мақомини ҳам, номини ҳам ўзгартирди. Эндиликда «Шодлик Палас» оддий мижозларнинг ҳам, бадавлат мижозларнинг ҳам талабларига тўлиқ жавоб беради. Юздан ортиқ хоналар бизнесмен ёки турист ғарбда ўрганиб қолган барча маиший қулайликларга эга.
    Тошкентда яна бир тўрт юлдузли отел қурилиши якунланди. Амир Темур ва Навоий кўчалари бурчагидага 16 қаватли бинода 250 хона жойлашган. Ташқи томондан бино Европа архитектурасини эслатса, ички хоналар шарқ латофати элементлари билан бойитилган. Айни пайтда ўртача даромадли кишилар учун 2—3 юлдузли меҳмонхоналар қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, гигант меҳмонхоналарга муносиб рақобатчилар яратилмоқда.
    Ўзбекистоннинг турли-туман бўлган туристик маҳсулотлар бозорини шартли равишда 3 та катта гуруҳга ажратиш мумкин:

    Download 119,46 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish