2020 issn: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (sjif) 2020: 804



Download 19,34 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi19,34 Kb.
#294832
  1   2   3   4
Bog'liq
milliy iktisodiyotning rakobatbardoshligini oshirishda klaster yondashuvi



ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES

VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020
ISSN: 2181-1385

Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804


МИЛЛИЙ ИКТИСОДИЁТНИНГ РАКОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА КЛАСТЕР ЁНДАШУВИ




Назокат Давронбековна Хожиева
Тошкент ахборот технологиялари университети khadjevanazokat@gmail.com


АННОТАЦИЯ


Ушбу мақолада миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда кластер тизимидан фойдаланиш, унинг ҳозирги ҳолати ,ривожланиши бўйича илмий янгиликлари, илмий таклиф ва тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар: Кластер, кластерли ёндашуви, миллий иктисодиёт, инновацион жараёнлар, ракобат, саноат.


CLUSTER APPROACH TO INCREASING THE COMPETITIVENESS OF THE NATIONAL ECONOMY




Nazokat Davronbekovna Khojiyeva
Tashkent University of Information Technologies khadjevanazokat@gmail.com


ABSTRACT


This article presents the use of cluster system in improving the competitiveness of the national economy, its current state, scientific innovations in development, scientific proposals and recommendations.
Keywords: Cluster, cluster approach, national economy, innovative processes, competition, industry.


КИРИШ


Хозирги кунда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш,иқтисодий жиҳатдан тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам асосий вазифалардан бири хисобланади. Ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ва сиёсий цивилизациясига назар ташлайдиган бўлсак, бозор иқтисодиётига ўтиш босқичи муаммоларсиз ва иқтисодий тебранишларсиз юз бермаган. Шу маънода хориж мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва миллий иктисодиётимизининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш

муҳим аҳамиятга эгадир.Шу сабабдан, иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишлаб чиқариш омилларидан янада самарали фойдаланишни ташкил этишда жаҳон мамлакатлари ривожланиши ва бошқарувининг инновацион методларидан кенг фойдаланилмоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг қўлланиладиган иқтисодий ривожланиш усулларидан бири бу – кластерли ёндашувдир. Кластер сўзи бугунги кунда фаннинг турли хил соҳаларида кенг қўлланилади. «Кластер» атамаси французча сўздан олинган булиб, ўзбекча таржимаси «боғлам», «гуруҳ»,
«тўпланиш» маъноларини беради. Иқтисодиётда эса кластер деганда аввало, ҳудудий жиҳатдан яқин бўлган ҳамда функционал жиҳатдан бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган турли хил субектлар, яъни ташкилотлар, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари, илмий-тадқиқот ва таълим масканларининг бирлашмаси тушунилади. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг кластерли ёндашуви янгича бошқарув технологияси бўлиб, ушбу ёндашув нафақат алоҳида ҳудуд ёки тармоқ, балки бутун мамлакат рақобатбардошлигини ошириш имкониятини беради.
Кластер назарияси XIX асрда дастлаб немис иқтисодчиси Иоган Генрих фон Тюнен ва унинг издошлари В.Лаунхард ҳамда А.Веберлар томонидан илгари сурилган. А.Маршалл ўзининг«Иқтисодиёт принциплари» номли асарида (1890) ихтисослашган тармоқ-соҳаларнинг алоҳида ҳудудларда уйғунлашиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари ҳисобланади. Иқтисодиёт назариясига бизнес кластери тушунчаси биринчи бўлиб Майкл Портер томонидан киритилган. Портернинг назариясига кўра, кластер – бир вақтнинг ўзида ўзаро рақобатлашувчи, аммо шу билан бирга ҳамкорликда ишловчи, географик жиҳатдан бир ерга тўпланган, ўзаро бир-бирига боғлиқ компаниялар, ихтисослашган етказиб берувчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, маълум тармоқлардаги фирмалар ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ташкилотларнинг бирлашган гуруҳидир деб таъриф берилган.



Download 19,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish