3 -амалий машғулот Сувни чимиявий реагентлар ёрдамида тозалашда ишлатиладиган моддаларнинг сарфини хисоблаш тартиби



Download 21,58 Kb.
Sana06.04.2022
Hajmi21,58 Kb.
#531481
Bog'liq
3 амал


3 -Амалий машғулот
Сувни чимиявий реагентлар ёрдамида тозалашда ишлатиладиган моддаларнинг сарфини хисоблаш тартиби
Таъминот сувини О2 газидан химиявий реагентлар ёрдамида тозалаш
Таъминот суви тизимида килород таъсирида содир бўладиган коррозия жараёнларининг олдини олиш учун, сувни таркибидаги кислороддан тўла даражада тозалаш мақсадида таъминот сувига гирдозин – гидрат N2H4H2O гирозин сульфит N2H4H2SO4 ёки натрий сульфат Nа2SO3 бирикмалари қўшилади. Сувга гидрозин –гидрат эритмаси қўшилганда таъминот суви таркибидаги кислороднинг у билан бирикиши қўйидаги реакция асосида содир бўлади.
N2H4H2O+O2 = N2+3H2O
Бу реакциядан кўринадики сувга N2H4 қўшилганда таъминот суви таркибида инерт газ N2 ҳамда сув ҳосил бўлиши, таъминот сувининг таркибини ўзгартирмайди, унинг туз миқторини ҳам оширмайди. Шу сабабли ҳозирги вақтда тўғри оқимли буғ қозонларида N2H4, бирикмаси, термик усулда деаэратор ёрдамида тозаланган таъминот сувини тўла даражада кислароддан тозалаш соҳасида ишлатиладиган энг муҳим бирикма ҳисобланади. Таъминот сувининг кислороддан тўла даражада тозаланиши қўйидаги факторларга, таркибидаги кислороднинг миқдорига, сувнинг ҳарорати ва РН кўрсаткичига ҳамда сувга қўшиладиган гидрозиннинг миқдорига боғлиқ бўлади. Таъминот сувининг РНши 9,5-10 бўлиши унга қўшилаётган аммиак эритмасининг ортиқча миқдорини автоматик равшда бошқариш орқали амалга оширилади.
Таъминот сувига қўшиладиган гидрознинг ортиқча миқдори 20-30 мкг/кг. атрофида бўлиб сувнинг ҳар бир литридаги ортиқча дозаси 100 мкгдан ошмаслиги лозим. Чунки, таъминот суви ҳарорати 250-3000 га кўтарилганда сув таркибидаги ортиқча миқидордаги гидразин бирикмаси термик парчаланиши натижасида аммиак ҳамда инерт ҳолатдаги N2 бирикмалари қўйидаги реакциялар асосида ҳосил қилади.
3N2H4 → 4NH3+N2
3N2H4 → 2NH3+3H2+2N2
Бунинг натижасида буғ қозонида парга айланаётган қозон сувининг таркибида туз миқдори ошмаган ҳолда, унинг РНи меъёр даражасида бўлиши янада таъминланади.
Шуни такидлаш лозимки, агарда таъминот суви таркибида ҳамда сув билан мулоқатдаги қиздирувчи юзаларда темир ёки мис оксидлари мавжуд бўлса, гидразин бирикмаси бу оксидлар билан қўйидаги реакциялар асосида бирикади.
6Fe2O3+N2H4 → 4Fe3O4+2H2O+N2
Cu2O +N2H4 4Cu+N2+2H2O
CuO+N2H4 2Cu +2H2O+N2
Натижасида таъминот сувга қўшиладиган гидразин ортиқча миқдорда сарфланади. Шу сабабли таъминот сувига қўшиладиган гидразиннинг миқдори меъёр даражасидан кўп бўлмаслиги учун буғ қозоннинг коллектори, экономайзери ва деаэратор бакида ҳамда бошқа қиздирувчи тизимларида темир, мис оксидларининг қатламлари кўп миқдорда ҳосил бўлишига йўл қўймаслик зарур. Шуни таъкидлаш лозимки гидразиннинг О2 билан бирикиши айниқса мис католизатори таъсирида жуда тез боради ҳаттоки 20-250 ҳароратда ҳам уларнинг бирикиши тўла даражада амалга ошади. Сув ҳарорати 2000-3000, РНи 9-10 бўлганда эса гидразиннинг О2 билан бирикиши мис катализатори иштирокида шиддатли равишда боради ва таъминот суви О2 дан бутунлай тозаланади.
Таъминот суви тизимида гидргазин эритмаси деаэратор бакига ёки шу бакдан юқори босимли таъминот суви қиздиргичига юборилаётган сувга узлуксиз равшда борилади. Унинг сувга бериладиган миқдори таъминот суви таркибидаги О2 дан ташқари темир ва мис бирикмалари миқдорига ҳам боғлиқ бўлиб, қўйидаги формула орқали ҳисобланади.
G = 3C1+O13C2+0,15C3 мг/кг.
Бу формулада С1 сув таркибидаги О2, С2 – темир ва С3- мис бирикмаларининг миқдори, мг/л. Гидрозининг 1 соатдаги сарфланадиган миқдори қўйидаги формуладан аниқланади.

бу ерда: Q = таъминот сувининг миқдори, м3/c.
С – гидразиннинг консентрацияси г/кг.
Шуни таъкидлаш лозимки гидразин бирикмаси рангсиз 118,5 температурада қайнайдиган ўткир ҳидли заҳарли суюқ модда. Шу сабабли ИЭСларда гидразиннинг 40% ли эритмаси махсус пўлатдан ясалган герметик бакларда сақланади.
Гидразин эритмасининг буғи инсоннинг нафас олиши йўлларига ёмон таъсир этиши, эритмаси терини кўйдириш хусусиятига эга бўлиши сабабли уни ишлатиш жараёнида техник ҳавфсизлик қоидаларига тўғри риоя қилиш лозимдир.
Гидрозин гидрат эритмаси миқдорловчи сўрғич ёрдамида таъминот суви сўрғичи олдидан берилади.Гидрозин эритмасининг ишчи концентрацияси 100 мкг/кг атрофида бўлади. Таъминот суви экономайзерга юборилиш олдидан эса таркибидаги гидрозиннинг миқдори 20-60 мкг/кг дан ошмаслиги лозим.
Қозон агрегатини ишга тушуриш ёки уни тўхтатиш олдидан қиздирувчи юзасини пассивлаштириш мақсадида таъминот сувига юбориладиган гидрозин миқдорини 3000 мг/кг гача ошириш мумкин.
Концентирланган эритмадаги гидрозиннинг миқдори, реагент станцияга келиб тушиши билан аниқланади. Сарифловчи бакдаги гидрозиннинг миқдори хар сменада бир марта текшириб туради. Концервация даврида барабаннинг тоза отсекида гидрозиннинг миқдори хар кеча – кундузда бир марта аниқланади. Хар бир қозон агрегатида таъминот суви экономайзерга юборилиш олдидан таркибидаги гидрозиннинг миқдори хар сменада бир марта аниқлаб турилади.
Гидразин сулфат бирикмаси қаттиқ модда бўлиб гидразинга нисбатан заҳирасиздир қаттиқ модда шу сабабли бу модда ишлатилганда гидразин каби салбий таъсир кўрсатмайди.
Бу модданинг О2 билан бирикиши қўйидаги реакция асосида содир бўлади.
N2H4H4SO4+O2 = N2+2H2O + H2SO4
Бу реакциядан кўринадики гидразин сульфат О2 билан бирикишидан сульфат кислотаси ҳосил бўлиши натижасида таъминот сувининг РН кўрсаткичи меъёр даражасидан пасайишига сабаб бўлади ва сув таркибида SO4-2 – ионлар миқдори кўпаяди шу сабабли бу модда тўғри оқимли буғ қозонларида қўлланилмайди. Чунки сув таркибида SO4-2 – ионининг кўпайиши қозон сувнинг туз миқдорини оширади.
Таъминот сувига натрий сульфат эритмаси қўшилганда унинг О2 билан бирикиши қўйидаги реакция асосида содир бўлади.
2Na2SO3+O2 = 2Na2SO4
Na2SO3 нинг O2 билан бирикиши сув ҳарорати 800С РНи 8 дан юқори бўлганда тўла даражада амалга ошади.
Сувдаги 1 мг О2ни бириктириши учун 10-12 мг Na2SO3 сарфланиши ҳисобига таъминот суви ҳарорати 2700 дан ошганда бу модда қўйидагича парчаланиши натижасида
4Na2SO3 Na2S +3Na2SO4
Сув таркибида Na2S ва Na2SO4 брикмалари миқдори кўпаяди бунинг натижасида таъминот сувининг туз миқдори ошади. Шу сабабли Na2SO3 брикмаси таъминот сувининг туз миқдори назорат қилинмайдиган пар босими 3-6 МПа атрофида бўлган буғ қозонларида, ҳамда иссиқлик тармоқларининг буғ қозонларида сувни О2 дан тозалаш мақсадида ишлатилади.
Download 21,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish