3. Фанлараро алоқаларни комплекс равишда амалга ошириш имкониятлари



Download 105,99 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi105,99 Kb.
#168177
  1   2   3   4

3 . Фанлараро алоқаларни комплекс равишда амалга ошириш имкониятлари.
Математика ўзининг тузилишига кўра фундаментал фанлар қаторига кирганлиги сабабли, аввал талабаларда фундаментал билимни шакллантириш, шу асосда уларда математик кўникма ва малакани ривожлантиришни бу билимларни татбиқ қилиш асосида амалга ошириш касб-ҳунар коллежларда ва техника олий ўқувюртларида ўқитиш ва ўргатиш жараёнининг муҳим босқичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Математиканинг қонун ва қоидаларини фан асослари ва назариялари билан ҳамкорликда изчиллик билан амалга оширилиши лозим бўлган босқичларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • ҳар бир янги математика дарсида асосий математик далилларни, тушунчаларни, қонун ва қоидаларни амалий боланишлар мазмунини изчиллик тамойилига суянган ҳолда ўқувчилар онгига этказиш;

  • математик билим, кўникма ва малакани шакллантирувчи, билиш фаолиятини такомиллаштирувчи асосий текшириш методларини ҳамда илмий тафаккурни рўёбга чиқарувчи манба ва омилларни ўрганиш;

  • математиканинг у ёки бу мавзуси бўйича тўпланган билимлар, кўникма ва малакаларни, фанларнинг у ёки бу йўналишларига татбиқ қилишни юзага келтириш;

  • асосий билиш фаолиятини тезлаштирувчи, сифатни оширишни таъминловчи, мантиқий фикрлашни кенгайтирувчи ва кучайтирувчи методларни, фикрларни такомиллаштирувчи босқичларни таъминлаш;

  • математик фикрларнинг тарихий ривожланиш иерархиясини қачон ва қаерда, ким томонидан қандай ҳолда юзага келганлиги ва қандай масалаларни ҳал қилишга мўлжалланганлиги ҳамда математик фикр ва мулоҳазаларни ўқувчилар онгида такомиллаштиришни кучайтириш.

Айрим техникавий-назарий фанлар ўзининг амалиёти ҳисобига тўлдириб борилади, шу билан бирга амалий татбиқни кенгайтириб, янги-янги йўналишларни юзага келтиради. Шунинг учун ҳам математика ўқитиш жараёнида назария билан амалиётнинг ўзаро боланиши, ўқувчиларда мантиқий тафаккурнинг ривожланиши ва фазовий тасаввурни, фикрлашнинг кенгайиши, олган билимларга янги шароитни татбиқ қилишни, реал ҳодисаларда қатнашаётган компонентлар, параметрларни инобатга олиб моделлаштиришларни амалга оширишда ёрдам беришнинг ўзи ўқувчиларнинг ҳар бир фикр ёки математик жараёнга ижодий ёндашишларига, айниқса, изчиллик асосида математик кўникма ва малаканинг дарс ёки ўтказиладиган ҳар бир машулотларда шаклланиши, ривожланиши учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир дарсни методик жиҳатдан тўри ташкил этилиши ўқувчиларда математик билим, кўникма ва малаканинг ривожланишида дидактик тамойиллар билан методларни изчил уюнлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Бу эса кейинги пайтларда ўқитувчиларга яхши маълум бўлган янги педагогик технология ва янги ахборот технологияси асосида ўтилаётган ва ўз самарасини кўрсатаётган дарс системасидир. Бундай ривожлантирувчи математик дарс системасини касб-ҳунар коллежларида олиб борилиши, шу жумладан, педагогиканинг илмий-назарий, дидактик ва методик тамойилларига эътибор берган ҳолда ташкил қилиниши, яъни:

  • муаммоли дарс турлари ва уларда фойдаланиладиган методларнинг изчиллигининг йўлга қўйилиши;

  • дарснинг илмий-методик асосда ташкил қилинишида ўқув-техник воситалардан унумли фойдаланишни амалга оширилиши;

  • математиканинг бошқа фан асослари билан фанлараро ва ўзаро алоқадорлик тамойилларини унумли ишлатиш асосида ўқув материали ва дарсни ўқувчиларга тушунарли ва равон тарзда олиб борилишига эътибор берилиши изчиллик тамойилининг бошқа тамойиллар билан ҳамоҳанг ишлашининг кўринишидир.

Бунда ўқитувчи ўқувчилар билан, ўқувчилар эса китоб ва дарсликлар билан узлуксиз ишлашга ҳаракат қиладилар. Шу билан бирга, уларнинг бутун дарс давомида ўзаро мулоқот, фикр алмашиш, муаммони эчиш, эвристик, изланувчанлик, қисман изланувчанлик методларини юқори савияда ва талаб даражасида ишлатиши, бевосита ўқувчи ва ўқитувчиларни бутун дарс давомида ўқув материали мазмунини пухта эгаллашда, ўрганиш ва ўргатишга эришишни таъминлашда муносиб ўрин тутади. Бу ютуқларга эришиш учун ўқитувчи ҳар бир дарсни математиканинг ички қонун, қоидалари асосида, ўқитишни илмий-методик асосда ташкил қилади ва олиб боради.
Математика фанини ўқитишда уни фанлараро алоқадорлик функсиясига суянган ҳолда амалга оширилиши бевосита билимларни қайта тартибга келтириш, тушунчалар орасидаги изчилликни таъминлаш ва фаоллаштириш қисми учун ўзига хос аҳамиятга эга. Дарс жараёнида ўқувчиларни ҳаётий тажриба асосида назария билан амалиётни болаб мақсадга йўналтиришнинг фаол усуллари татбиқ этилади.
Таъкидлаш керакки, мактаб математика курсидан фарқли касб-ҳунар коллежларидаги математика курси ҳар доим ҳам яққол кўринмасада, умумтаълим ва махсус предметларни онгли равишда ўзлаштиришни таъминловчи татбиқий йўналишга эга. Математика бўйича янги дастурларда математика курсининг татбиқий мазмунига, амалий масалаларни эчишга татбиқ қилишни амалга оширишнинг бошланич кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Математика ўқитишнинг масалаларидан бири – ўқувчиларни ишлаб чиқариш жараёнида фикрни жамлашга ўргатиш жараёнларнинг айрим томонларини функсионал боғлиқликда кўра олиш, агар иложи бўлса, улар орасидаги миқдорий муносабатларни очиб бериш. Таълим учун шундай амалий материални танлаш керакки, у ўқувчиларга математикани фан сифатида тушунишларига ёрдам бериш билан биргаликда бу материални эгаллаш ўқувчиларда математик билимларни ишлаб чиқариш меҳнатида фойдаланиш кўникмасининг ҳосил бўлишига имкон яратсин.
Амалий машғулот, текширув-синов дарсларида касбга йўналтирувчи масалалардан фойдаланиш вақтида ўқувчиларнинг билим даражасига қараб, табақалаштириш мақсадга мувофиқдир. Бунда бутун синф учун бир хил мисоллар танланади, фақат бу мисолларнинг шартига ўзгартиришлар, ёрдамчи таърифлар, формулалар киритиб ёки уларни чиқариб ташлаш йўли билан масала осонлаштирилади ёки мураккаблаштирилади. Биринчи даражали (енг юқори) мисоллар энг кучли ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, бунда керакли формулалар ўқувчининг ўзи томонидан аниқланиб, мутлақо мустақил равишда эчилади.
Математика ўқитувчиси ҳам, махсус фан ўқитувчиси ҳам ўқувчиларда ҳисоблашларни бажариш вақтида қийинчилик тудираётган сабабларни ўрганишлари ва анализ қилишлари лозим. Бунда иккита асосий сабаб бўлиши мумкин: махсус фан яхши ўзлаштирилмаган ёки ўқувчилар математиканинг тегишли бўлимидан этарли даражада билимга эга эмаслар. Ўқитувчи ўқувчиларнинг математикани яхшироқ эгаллашларига ҳаракат қилишларига, математиканинг ҳаёт, ишлаб чиқариш, бошқа фанлар учун муҳим ва аҳамиятли эканини кўра олишларига, у ёки бу касбни математик билимларсиз эгаллаб бўлмаслигини тушунишларига эришиш лозим. Ўқувчилар онгли равишда ва қизиқиш билан ўқув материалини қабул қилишлари учун математикани махсус фанлар ва ишлаб чиқариш таълими билан чамбарчас болаш керак. Буларнинг барчаси касб-ҳунар коллежларининг математика ўқитувчиларининг ишига ўзига хосликни олиб киради. Ўқув материалининг ҳар бир мавзусига режа тузишда шу мавзуга тегишли ишлаб чиқариш таълими материалининг ҳажми ва мазмуни қатъий аниқланиши, ишлаб чиқариш таълими билан математикани ўқитиш орасидаги алоқаларнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги фикрлар фанларни интегратсиялаш (лотинча «интегер» - умумийлик, «интегерара» - умумийликни тўлдириш, яратиш, тиклаш деган маъноларни англатади) зарурлигини таъкидлашга имкон беради. Бу табиий билимларнинг турли қиёфадаги умумийликлардан ҳосил бўлувчи қонун-қоидалари билан табиат диалектикасига чуқурроқ киришга шароит яратади, бу турли умумийликлар ўзаро минглаб тушунчалар билан боланганки, улар табиий фанлар методлари ва уларнинг илмий натижалари билан ўрганилади. Шунинг учун фанларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирига узвий боланиши уларнинг тобора ўсиб бораётган қувватидан янада унумлироқ, янада мақсадлироқ фойдаланишга имкон беради, негаки, бу фанларнинг бирлашиши илмий билимларнинг синтез қилиниши натижасида инсон онгининг моддий дунёнинг сир-синоатларини идрок қила олиши учун энг қўлай шароит яратилади.
Жамиятнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитларининг ўзгариши таълим мақсадларининг ўзгаришига олиб келади. Ҳозирги кунда таълимдан асосий мақсад, аввалгидек, айрим фан асосларини ўзлаштиришгина эмас, балки маълум мақсадга йўналтирилган билимлар системасини, олинган билимларни амалиётга қўллай билишни, мустақил фикрлашни шакллантиришдир. Касб-ҳунар коллежларида умумтаълим фанлари, умумкасбий фанлар ва махсус фанларнинг мазмуни биргаликда ўқувчиларни мустақил фикрловчи, рақобатбардош кадрлар этиб тайёрлашга қаратилган.
Ишчи ходимлар тайёрлашнинг муҳим педагогик ва физиологик асосларидан бири, болаларни ёшлик давридаёқ касбга бўлган қизиқишини аниқлаш ва уни мақсадли равишда такомиллаштиришдан иборат. Ҳозирги пайтда фан-техника ва ишлаб чиқариш технологияси шундай тезликда ривожланмоқдаки, ҳар беш йилда ахборот кўлами икки баробар ортиб бормоқда. Бундан маълум бир турдаги ўқув муассасида таҳсил олиб, ўзлаштирган билим, иш-ҳаракат усуллари мутахассиснинг ихтисослиги бўйича 30-40 йил тўлақонли касбий фаолият кўрсатишига имкон бермаслиги келиб чиқади. Ана шу ҳолат мутахассисдан мунтазам равишда мустақил ўқиб-ўрганиб, ўз билим, касбий маҳоратини ошириб боришни талаб этади.
Касб-ҳунар коллежларда касб-ҳунар турининг кўплиги, бугунги кун талабларига, иқтисодий ислоҳотлар эҳтиёжига жавоб бериши, алоҳида аҳамиятлидир. Касб-ҳунар коллежларида ишчи кадрлар эмас, балки кенг ихтисосликдаги кичик мутахассислар тайёрланади. Яна бир афзаллиги касб-ҳунар коллежларида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос журофий ва демографик шарт-шароитлари ва мутахассисларга бўлган маҳаллий эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда кадрлар тайёрланади. Айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш олдинги «ПТУ»лардагидек хўжакўрсинга, режа учун эмас, балки, аввало давлатимиз равнақини, қолаверса, шахснинг бахт-саодати, келажаги ва тақдирини кўзлаб ташкил этилади.
“Кичик мутахассис”ларни тайёрлашнинг йўналишлар рўйхати (йўриқномаси) бўйича, касб-ҳунар коллежларида 280 дан ортиқ касб эгалари тайёрланади. Бунда касб-ҳунар коллежлари 6 та касбий фаолият соҳасини ўз ичига олади .
Булар:
1. Таълим, гуманитар фанлар ва санъат

Download 105,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish