3. Фанлараро алоқаларни комплекс равишда амалга ошириш имкониятлари



Download 105,99 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi105,99 Kb.
#168177
1   2   3   4
2. Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ
3. Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари
4. Қишлоқ ва сув хўжалиги
5. Солиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
6. Хизматлар
Ҳар бир йўналиш учун умумий ҳисобланган фанларни ажратиш мумкин. Хусусан, саноат касб-ҳунар коллежларида умумкасбий фанлар сифатида чизмачилик, техник механика, электротехниканинг назарий асослари каби фанлар, махсус фанлар сифатида эса махсус технология, слесарлик иши, токарлик иши, ишлаб чиқариш таълими кабилар олинади.
Маълумки, математика мустақил равишда касбга тайёргарликни этарли даражада амалга ошира олмайди, унинг бошқа фанлар билан алоқаси касбга тайёрлашни маълум даражада амалга ошириш учун шароит яратишга имкон беради. Математиканинг техника билан алоқалари, кўпинча, ишлаб чиқарилган математик назариянинг техникавий масалаларни ҳал қилишга қўллашдан иборат бўлади. Математиканинг татбиқлари жуда турли-тумандир, унинг татбиқ доираси чегараланмаган: оламдаги барча ҳодисалар математик йўл билан ўрганилиши мумкин. Бунда турлича ҳодисалар учун қўлланиладиган математик қоидалар турличадир. Бу шуни кўрсатадики, математикани ўқитиш жараёнида фанлараро алоқаларга ва математика курсининг техник характерига алоҳида аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир, шунинг учун ёш авлодни шундай ўқитиш керакки, у ўзгарувчан муҳитга эркин мослаша олсин, математик, физик, химик, техник адабиётлар билан мустақил ишлаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш қобилиятларига эга бўлсин. Уларга янгиланиш ва изланиш, замонавий меҳнат қилиш усулларига интилиш руҳини сингдириш зарур. Бу олий ўқув юртлари, ўрта мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари учун асосий вазифа бўлиб ҳисобланиши керак.
Касб-ҳунар коллежлари математика курсининг асосий камчиликларидан бири математика фанини ўрганиш жараёнида ўзига-ўзи «ўралашиб» қолиши, яъни асосан “математика” фаниниг ўзини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратилишидир. Бошқача айтганда ундан ташқарига чиқа олмасликдир. Касб-ҳунар коллежларида математика фанини ўқитишга бундай ёндашув ўқувчилар томонидан математик билимларни эгаллаш жараёнини сустлаштиради ва уларнинг математик билимларини ривожланишига тўсқинлик қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, касбий фаолият билан шуулланувчиларнинг деярли барчаси учун математика ўзининг татбиқисиз умуман мавжуд эмас.
Ўқув фанларининг умумий тузилмавий элементлари ўқитишда фанлараро алоқаларни комплекс равишда амалга оширишнинг объектив асосини яратади:

  • ўрганишнинг илмий объектлари, маълумотлар;

  • тушунчалар, қонунлар, назариялар;

  • дунёқараш ғоялари;

  • тарихий муаммолар ва фан йўллари;

  • методологик асослар ва фан усуллари;

  • билишнинг умумлашган йўллари;

  • ўзига хос кўникма ва малакалар;

  • фан тили;

  • билимларнинг ғоявий-тарбиявий жиҳатлари.

Ўқув фанининг аввал ажратиб кўрсатилган ушбу элементларига касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурлари ва дарсликларидаги маълум даражада кучайтирилган политехник ва амалий билимларни ҳам қўшиш зарур. И.Я Лернер, М.Н Скаткин ва ҳоказолар, ўз ишларида замонавий дидактика ўқитиш мазмунида фанни тўлиқ акс эттириш тамойилидан келиб чиқишини алоҳида таъкидлаб ўтишган: назария ва усулнинг бирлигида, билимлар тизими сифатида, фаолияти сифатида, ҳамда унинг жамият онги ва амалиётининг бошқа шакллари билан муносабати тизими сифатида.
Илм - бу янги билимларга эга бўлишга интилиш ва фаолиятнинг натижасидир. Бинобарин, ўқув фани - бу инсон фаолият соҳасининг аниқ фанни ўрганиш жараёнидир. Яъни ўқувчиларда шаклланувчи билимлар, усуллар ва муносабатлар бирлигидир. Ўқув фанини абстракт даражада билимларнинг умумлашган модели кўринишида, ўқитиш фаолиятидан ва жараёнидан «тортиб олинган», алоҳида ҳолда кўриб чиқиш, ундаги: объект, фаолият йўллари, аҳамиятлилиги тўғрисидаги билимлар таркибини ажратиб олиш имконини беради.
Инсоннинг идрок қилиш жараёнида ахборотнинг қуйидаги вазифалари ушбу билимлар турининг асоси бўлиб хизмат қилади .

  • илмий, объектнинг моҳиятини очиб берувчи, у тўғрида субъектга ушбу объект борлигини кўрсатиш мақсадидаги этказиладиган илмий билимлар;

  • объект тўғрисидаги билимлар билиш усуллари қандай ўрнатилганлигини кўрсатувчи;

  • далилий-баҳоловчи, жамият мафкураси, олимнинг дунёқараши, инсоннинг эҳтиёжлари нуқтаи назаридан объект тўғрисидаги билимларнинг муҳим моҳиятини очиб берувчи билимлар, бунинг натижасида субъект ушбу объектни нима учун ўрганиш лозимлигини билиб олади.

Мажмуали (комплекс) топшириқларни соддадан мураккабга қараб режалаштириш мақсадга мувофиқдир. Комплекс уй вазифалари сифатида ўқувчиларга қуйидагиларни ёзиб олишни тавсия қилиш мумкин:

  • ҳар хил фанлар бўйича ўқувчилар ўрганган илмий тушунча, қонун, формула ва муҳим маълумотларни таърифлаш;

  • улар ёрдамида кўриб чиқилаётган объектлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш;

  • ўрнатилган қонуниятлардан келиб чиқиши мумкин бўлган натижаларни аниқлаш ва ҳоказо.

Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштиришнинг муҳим таркибий қисми ўқитишнинг мазмуни ва жараёнини фанлараро алоқаларни назарда тутган ҳолда шакллантириш ҳисобланади. Фанлараро алоқалар турли фан ўқитувчилари билимларининг умумий ўқув-тарбиявий масалаларни ҳал этишга йўналтирилган тарзда умумлаштирилиши асосидаги ягона ёндашувни таъминлаши керак. Бу педагоглар олдига ўқувчиларнинг билимларини ягона, яхлит пойдевор каби шакллантириш, уларнинг бўлғуси муваффақияти, касбий фаолияти учун мустаҳкам асос бўлишини таъминлаш вазифасини қўяди.
Бунда, умумтаълим ва махсус фанларнинг даврлараро алоқаларининг тавсифи кичик мутахассисларни тайёрлаш йўналишининг хусусиятига боғлиқ. Масалан:

  • агрономия йўналиши учун бу - кимё ва математика фанларининг алоқалари;

  • машинасозлик йўналиши учун бу - математика ва математика;

  • иқтисодиёт йўналиши учун бу - математика ва информатика.

Ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида фанлараро алоқаларни амалга ошириш муаммоларининг моҳиятини тадқиқ этиш касб-ҳунар таълимида фанлараро алоқаларни амалга оширишнинг педагогик шартларини ифодалаш имконини берди. Касб-ҳунар таълимида фанлараро алоқаларни амалга оширишнинг педагогик шартлари қуйидагиларни таъминлашдан иборатдир:

  • ўқитиш мазмунида илмийлик ва соддалик;

  • умумтаълим ва касбий тайёргарлик фанларининг умумийлиги;

  • касбий таълимнинг политехник ташкил этувчиси муҳимлиги;

  • турли фанлар бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг ўзаро мувофиқлиги;

  • ўқув дастурлари мазмуни, ўқитишнинг усул ва воситаларининг ўзаро боғлиқлиги;

  • таълим жараёнига умумлаштирувчи дарслар, семинарлар, экскурсиялар, анжуманлар шаклида мажмуали ёндашиш;

  • фанлараро ўқув муаммоларини жамоавий ҳал этиш усуллари, ўқувчиларнинг билишга бўлган қизиқишларига мос келувчи индивидуал топшириқлар билан бирга қўллаш;

  • бошқа фанлар бўйича дарсларда шакллантирилган тушунчаларни жалб этиб аниқ ўқув материалини ўрганиш зарурлигини назарда тутувчи, мажмуали фанлараро алоқалар;

  • ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини, фаолликларини, қизиқишларини, ақлий фаолиятларини ривожлантириш, билим сифатини яхшилаш.

Бу шартлар фақат фанлараро алоқалар ёрдами билан ҳал этилиши мумкин, чунки уларнинг эчими қуйидагиларга таянади:

  • табиат тўғрисидаги умумий билимлар билан боғлиқ бўлган табиий-илмий сиклдаги фанларнинг умумийлигига;

  • умумий методология ва билиш усулларига (диалектик, тизимли-тузилмали усуллар, физик-кимёвий усуллар, кузатишлар, тажриба, табиат тўғрисидаги фан тизимининг умумийлиги, атамалар, белгилар, формулалар тили ўлчов бирликларининг умумийлиги);

  • умумий муаммолар мажмуи (табиат муҳофазаси, унинг заҳираларидан самарали фойдаланиш, фазони, дунё океанини, энергетикани ва бошқаларни ўзлаштириш);

  • замонавий ишлаб чиқаришда билимларни технологик қўллаш.

Таълим мазмуни ва усулларининг ўзаро алоқалари, қуйидаги йўналишларда амалга оширилса, фанлараро алоқа ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари самарадолигини янада оширишнинг муҳим дидактик шарти бўлиши мумкин:

  • барча ўқув фанлари мазмунини янада чуқурроқ ва ҳар томонлама ўзаро алоқада ва ўзаро мувофиқликда очиб бериш, ўз навбатида, ўқув ахборотини изчил ва мунтазам ўзлаштиришга имкон беради;

  • ўқувчиларнинг билиш фаоллигини янги билимларни бошқа ўқув фанларидаги билимларини жалб қилиш ёрдамида машғулотда ва мустақил ишни бажариш жараёнида ривожлантириш;

  • ўқувчиларда янги билимларни ўзлаштириш, ҳар хил фанларни билиш ва амалий фаолиятларида улардан тезроқ қўлланиш қобилиятларини шакллантириш, бу ақлнинг мантиқийлик, ўзгарувчанлик, танқид қилиш, шунингдек таққослаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, исботлаш, рад қилиш кўникмаларининг муваффақиятли ривожланишига кўмак беради.


Download 105,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish