Ҳудудлар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш “маҳалла-туман (шаҳар)-вилоят-республика” схемасига мувофиқ фаолиятини ташкил этилиши мазкур қарорда белгилаб қўйилди. - давлат бошқаруви органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ҳамда стратегик режалаштириш жараёнларини марказлаштиришдан чиқариш ва такомиллаштиришга;
- давлат бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этишнинг институционал, молиявий асосларини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш, шу жумладан, уларнинг электрон шаклда тақдим этилишини тўлақонли таъминлашга ўтиш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантиришга;
Ҳудудлар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш “маҳалла-туман (шаҳар)-вилоят-республика” схемасига мувофиқ фаолиятини ташкил этилиши мазкур қарорда белгилаб қўйилди. - иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва хўжалик бошқаруви органлари мақомини қайта кўриб чиқишга;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштиришга;
- профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этишга хизмат қилади.
Маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши қуйидаги натижаларга эришишга қаратилган. - 1. Кутилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган, инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратиш, шу жумладан, қуйидагилар орқали яратиш:
ортиқча ва ўзига хос бўлмаган вазифа, функция ва ваколатларни бартараф этиш, такрорлаш ва параллелизмни тугатиш ҳисобига давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш ҳамда номарказлаштириш; - ортиқча ва ўзига хос бўлмаган вазифа, функция ва ваколатларни бартараф этиш, такрорлаш ва параллелизмни тугатиш ҳисобига давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш ҳамда номарказлаштириш;
- давлат бошқарувини бюрократиядан холи қилиш ва унинг сарф-харажатларини пасайтириш, бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш;
- стратегик режалаштириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш;
- иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ҳамда бошқарувнинг соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва аҳолининг ишчанлик фаоллигини оширишга қаратилган бозор механизмларини кенгайтириш;
- жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |