3 мавзу. Оламнинг яратилиши ва тараққиёт босқичлари шарқ мутафаккирлари асарларида



Download 56,79 Kb.
bet1/3
Sana28.04.2022
Hajmi56,79 Kb.
#589000
  1   2   3
Bog'liq
3-мавзу. Шарқ тарих.фалса.




3 мавзу. Оламнинг яратилиши ва тараққиёт босқичлари шарқ мутафаккирлари асарларида
Оламнинг яратилиши, инсоннинг вужудга келиши ва кишилик жамиятининг тараққиёт босқичлари Шарқда ўзига хос тарзда талқин этилади. Бу бевосита миллий та­факкур тарзи, Шарқу Fap6 ўртасидаги тафовутга, муносабатлар ва қарашларнинг турличалигига олиб келган ру­ҳият, феъл-атвор, маънавий-ахлоқий мезонлар натижаси сифатида юзага келди.
Шарқда азалдан тарихга қизиқиш, инсоният тарихий тараққиёти босқичларини ўрганиш кенг тараққий топган. Бу қадимий маконда инсон ва кишилик жамияти, унинг дунёга келишига доир тарихий-фалсафий, тарихий-бадиий асарлар кўплаб яратилган. Жумладан, Абу Жаъфар Табарий (839-923) ўзининг «Тарихи Табарий», «Таърих ар- расул ва-л-мулук» (Пайғамбарлар ва шоҳлар тарихи) номли асарларида энг қадимги даврдан 915 йилгача бўлган воқеалар анча кенг ва батафсил баён этилади.
Абу Бакр Наршахийнинг (899-959) «Таҳқиқ ал-вилоят» (Мамлакат ҳақида аниқ тадқиқотлар), «Таърихи Бухоро», «Ахбор ал-Бухоро» сингари асарлари тарихий таҳ­лил, воқеалар ва ҳодисаларнинг фалсафий-мантиқий ифодаси билан алоҳида ажралиб туради.
Абу Муҳаммад ал-Куфий (926 йилда вафот этган) «Футуҳи ибн Аъсам», араб тарихчиси ва файласуфи Абу Али Мисковайх (1030 йилда вафот этган) «Адаб ал-араб ва-л-фурс» (Араб ва форсларнинг ахлоқ қоидалари) ҳамда олти жилддан иборат «Таҳсил ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) номли китобларида умумий тарих, инсоният яхлит ўтмишининг тараққиёт омиллари, бир қатор халқларнинг анъаналари, турмуш тарзи, ҳаёт тажрибалари ва тафаккур қирралари баён этилган.
Абул-Хасан ал-Жазоирийнинг (1160-1233) 12 жилд­дан иборат умумий тарих ҳақидаги китоби унинг тарихий тафаккур ва тарихий жараёнларни таҳлил этишда ўзига хос мактаб яратганидан далолат беради. У Табарий, Мисковайх ва Байҳақийларнинг илмий тажрибаларига таяниб, уларни ривожлантирди. «Оламнинг яралиши»дан ўз дав­ригача бўлган тарихни фалсафий таҳлил этди ва тарихий тафаккурнинг фалсафий таҳлилига доир жиддий тадқиқоти амалга оширди. «Комил фи-таворих» (Мукаммал тарих) номли асари Жазоирийнинг тарих фалсафаси соҳасидаги жуда катта илмий жасоратидан далолат беради.
Рашидиддин Ҳамадоний (1248-1318) ўзининг бетакрор тарихий-фалсафий қарашлари, ноёб илмий-назарий кашфиётлари билан машҳур бўлган алломадир. У муаррих, географ, табиатшунос, файласуф, этнограф ва ант­рополог сифатида ўз даврида ном чиқарган эди. Унинг «Таърихи ғазаний», «Таърихи мубораки ғазаний» номли асарларида инсоннинг яралиши, оламнинг пайдо бўлиши ва қадимги дунёдан 1300 йилларгача бўлган мўғуллар тарихи баён этилган. В. В. Бартольд хулосаларига кўра Paшидиддин Ҳамадонийнинг асарлари — тарихий қомус, қайсики бундай мукаммал асар Осиёда ҳам, Европада ҳам бирор бир халқда йўқ1. Унинг мукаммаллиш, бошқа манбаларда учрамайдиган таҳлилий-мушоҳадалилиги, тарих­ни талқин этишда мутлақо ўзига хослиги шундаки, Евро­па, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, мўғуллар истило этган турк мамлакатлари ва халқлари тарихи жуда кенг миқёсда тадқиқ этилади. Тарихий жараён оқимида таҳлил орқали фалсафий тафаккур ёрқин намоён бўлади. Тарихий жараён­лар, воқеалар, ҳодисалар тарихий-фалсафий, ижтимоий-мантиқий услубда ўрганилади. Хуллас, жаҳон тарихи ва умумий тарихий тараққиёт қоидалари, асослари, омиллари ва йўналишлари анча чуқур тадқиқ этилади. Аслини олганда оламни тадқиқ этиш, инсонни тушуниш, унинг ранг-баранг ва хилма-хил оламига қизиқиш Шарқда Ғарбга нисбатан анча илгарироқ юзага келган ва бу ўз-ўзидан илмий қарашлар орқали фаннинг дунёга келиши, шаклланиши ва тараққиётига ўзига хос замин яратди.



Download 56,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish