3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси


Қонуннинг учта тури мавжуд: Воқелик қонунлари



Download 412,02 Kb.
bet5/15
Sana28.03.2023
Hajmi412,02 Kb.
#922559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3 Мавзу Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий онунлари ва к

Қонуннинг учта тури мавжуд:
Воқелик қонунлари бизнинг онгимиздан, биз уларни билиш-билмаслигимиздан қатъий назар мавжуд ва амал қилади.
Фан қонунлари одамлар томонидан англаб етилган воқелик қонунларининг онгимиздаги инъикоси. Ҳар бир фан воқеликнинг муайян соҳасини ўз предмети сифатида ўрганар экан, мазкур соҳада амал қилувчи қонунларни аниқлайди.
Шунингдек, амал қилиш, ҳаракатланиш доирасига кўра қонунлар хусусий, умумий ва энг умумий қонунларга бўлинади. Диалектиканинг ривожланиш назарияси бир бутун борлиқнинг ялпи ўзаро алоқадорлиги, ўзгариши ва ривожланишининг энг умумий қонунлари ва тамойилларини қамраб олган умумфалсафий таълимотдир. Диалектикада бутун олам, яъни борлиқ ривожланишининг қуйидаги энг умумий фалсафий қонунлари ўрганилади: 1). Диалектик зиддиятлилик (Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши) қонуни; 2). Миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро ўтиш қонуни; 3). Инкорни инкор қонуни (Ривожланишда ворисийлик ва давомлилик қонуни).
Фалсафа қонунлари табиат ва жамиятда инсоннинг онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган бири иккинчисини тақозо қилувчи қонунлардир.
Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши (диалектик зиддиятлилик) қонуни фалсафа қонунлари ичида марказий ўринни эгаллаб, бу қонунга мувофиқ оламда ҳар бир нарса ва ҳодиса бир-бири билан узвий алоқада бўлган ва бири иккинчисини истисно ва тақозо этувчи қарама-қарши томон ва кучларга эга бўлиб, улар ўртасидаги зиддият натижасида ривожланиш, эскининг емирилиши ва янгининг пайдо бўлиши юз беради.
Қонуннинг муҳим жиҳатларини аниқлаш учун унинг асосий категорияларини кўриб чиқиш керак. Таҳлилни қарама-қаршилик тушунчасидан бошлаймиз. Маълумки, оламда нарса ва ҳодисалар турли тумандир. Нарса ва ҳодисалардаги тафовутлар қарама-қаршиликлар асосидир.
Қарама-қаршилик – нарсалар ва ҳодисалардаги бир-бирини тақозо қилувчи ва бир-бирини истисно этувчи томонлар, хоссалар, тенденсиялар, жараёнларни акс эттирувчи фалсафий категория (ассимиляция – диссимиляция, ўзгарувчанлик – турғунлик, ишлаб чиқариш – истеъмол қилиш, яхшилик – ёмонлик ва ш.к.).
Қарама-қаршиликлар ўртасида икки хил муносабат мавжуд: ягоналик муносабати ва қарши ҳаракатга доир муносабат. (қонуннинг классик таърифида «кураш» атамаси ишлатиладики, у қонуннинг моҳиятини соддалаштиради, чунки мазкур атама кўпроқ жамиятга тегишлидир.)
Биринчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги – бу уларнинг узвийлиги. Ҳар бир қарама-қаршилик бошқа бир қарама-қаршиликнинг мавжудлик шарти ҳисобланади. Улар алоҳида-алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас (агар қарама-қаршиликлардан бири йўқ бўлса, уларнинг иккинчиси ҳам йўқ бўлади). Иккинчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги улар бир-бирини тақозо этган ва бир-бирига ўтган ҳолдагина муайян мазмун касб этади.
Қарама-қаршиликлар бирлиги нарсанинг барқарорлигини акс эттиради ва нисбий, ўткинчи ҳисобланади. Қарама-қаршиликларнинг кураши мутлақ хусусият касб этади, у ҳеч қачон тўхтамайди.
Қарама-қаршиликлар айни бир вақтниг ўзида бир-бирини истисно қилади ҳамда тақозо этади. Нарса ва ҳодисаларнинг қарама-қарши томонлари ўртасидаги ана шундай муносабат зиддият деб аталади.
Зиддиятлар – нарса ёки ҳодиса қарама-қарши томонларининг бир-бирини истисно этиш ва бир-бирига ўтиш муносабатларидир. Зиддиятлар борлиқнинг барча ҳодисалари ва жараёнларига хос бўлиб, ўзгариш ва ривожланишнинг манбаи, ҳаракатлантирувчи кучи сифатида амал қилади. Айни шу сабабли зиддият диалектик зиддиятлилик қонунининг моҳиятини ёритиб берувчи бош категория ҳисобланади. Зиддият – бу қарама-қаршиликлар муносабатигина эмас, балки уларнинг тарқалиш жараёни ҳамдир.

Download 412,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish